Тупроқшунослик асослари



Download 9,98 Mb.
Pdf ko'rish
bet166/333
Sana26.03.2022
Hajmi9,98 Mb.
#511155
1   ...   162   163   164   165   166   167   168   169   ...   333
Bog'liq
тупроқ минерал крил

ТУПРОҚШУНОСЛИК АСОСЛАРИ
183 
Шўрланиш кучайган сари сувга чидамли агрегатлар миқдори 1,5-2 
марта камаяди. Ўтлоқли тупроқларда микроагрегатлар кўп. Бу тупроқлар 
сувни яхши ўтказади. Шунингдек нам сиғими хам каттароқ. 
Суғориладиган ўтлоқи тупроқлар 
Чўл минтақасида суғориладиган ўтлоқи тупроқлар Хоразм ва Чимбой 
вохаларининг хаммасида, Амударѐнинг ўрта оқими водийсида, Бухоро ва 
қоракўл вохалари доирасида, Зарафшон этагида шунингдек Сирдарѐнинг 
қадимги ва хозирги делтасида анчагина майдонни эгаллайди. 
Узоқ вақтдан бери суғориб, дехқончилик қилинган ерлар бетидаги 
ѐтқизиқлар рельефини, тупроқларнинг морфологик тузилиши, кимѐвий ва 
физикавий хоссалари хамда унумдорлигини жиддий ўзгартириб юборган. 
Тарихий-археологик маълумотларга қараганда Амурдарѐ делтаси ва 
водийсида (Хоразм ва Бухоро вохасида) суғориб дехқончилик қилиш бундан 
1,5-2 минг йил илгари хам бўлган. Узоқ вақт давомида суғориш 
агроирригацион қатламларнинг вужудга келишига ѐрдам беради ва бундай 
қатламлар қадимдан суғорилиб келинаѐтган ўтлоқи тупроқларда бўз 
тупроқлардагига қараганда анчагина қалин бўлади. Масалан, Бухоро, Хоразм 
вохаларида бу қатламларнинг қалинлиги 2-3 м га етади. Ирригацион 
чўкиндиларнинг тўпланиши, тупроққа махалий ўғитлар солиш ва ерни 
текислаш натижасида рельеф ўзгаради. Масалан, дарѐ террасаларидаги 
дастлабки қатор тепали ўр-қир ерларда сунъий террасалар вужудга 
келтирилган. Суғориш ва агроирригацион келтирилмаларнинг тўпланиши 
натижасида аллювиал-ўтлоқи тупроқларнинг механик таркибининг хилма-
хиллиги камаяди. Агроирригацион қатламлар одатда бошдан-оѐқ оғир ва 
ўртача қумоқ механик таркибли бўлади. Яқиндан бери суғорилаѐтган 
ерлардаги ўтлоқи тупроқлар қатламининг морфологик тузилиши, ишлов 
бериладиган юқори қатламини мустасно қилганда, туб ўзгаришларга 
учрамайди. 
Қадимдан суғорилиб келинаѐтган ўтлоқли тупроқларнинг генетик 
қатламлари яхши ажралиб турмаслиги билан қўриқ холатдаги тупроқлардан 
фарқ қилади. хайдалма қатлами 20-25 см қалинликда бўлиб, оч кул ранг, 
увоқли-чангсимон тузилмали суғориладиган ерлар кейин кўпинча қатқалоқ 
хосил қилади. хайдалма таги ва ундан пастдаги қатламлар ўзининг рангига 
кўра хайдалма қатламдан кам фарқ қилади. Баъзан хайдалма таги қатлам 
зичлашган бўлади. Пастга томон кўкимтир (зангори) ва зангли доғлар пайдо 
бўлади. 
Бу аллювиал воха-ўтлоқ тупроқларда гумус кам (1,20-1,30%) саз воха 
ўтлоқли тупроқларда гумус миқдори 1,46-1,68 фоиз, азот миқдори хам 
бирмунча кўпроқ ва бутун қатлам бўйлаб бироз текисрок тақсимланган. Азот 
миқдори 0,064-0,139 фоиз атрофида, фосфор анча кўп, лекин у ўсимликлар 
кам ўзлаштира оладиган холда (32-жадвал). Тупроқда карбонатлар кўп, улар 
бутун қатламларда деярли бир текисда тақсимланган. 

Download 9,98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   162   163   164   165   166   167   168   169   ...   333




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish