Тупроқшунослик асослари



Download 9,98 Mb.
Pdf ko'rish
bet139/333
Sana26.03.2022
Hajmi9,98 Mb.
#511155
1   ...   135   136   137   138   139   140   141   142   ...   333
Bog'liq
тупроқ минерал крил

ТУПРОҚШУНОСЛИК АСОСЛАРИ
156 
миқдори 0,2-0,4 г/л), шу боис тупроқлар деярли шўрланмайди, фақат 
ботқоқланиш жараѐни юз бериши мумкин. 
Зонанинг қуйи қисмларида, грунт сувлари ҳаракатининг сусайиши ва 
минерализациясининг ортиши (1,5-2,0 г/л ва ундан ортиқ) туфайли 
тупроқларда шўрланиш жараѐнини кузатиш мумкин. Мелиоратив 
тадбирларнинг кам ишлатилиши ѐки уни бутунлай йўқлиги оқибатида 
суғориладиган тупроқлар шўрланиши асосан учинчи зонада (тарқалиб 
кетиш) грунт сувларининг буғланиш зонасида содир бўлиши мумкин. 
Ўзбекистон ҳудудидаги ана шу минтақага мансуб майдонлар ер юзаси 
нишаби кичик бўлган 0,0001-0,001 катта текисликлар кенгликларидан 
ташкил топган. Бу ерларнинг иқлими қуруқ ва жазирама, йиллик буғланиш 
(600-1200 мм) атмосфера ѐғинларидан (100-300 мм) бир неча баробар юқори. 
Тупроқ-грунтлар деярли оғир механик таркибли бўлиб, сув кўтариш 
қобилияти нисбатан баланд. Қум-шағал ѐтқизиқлари чуқур жойлашган (10-30 
м ва кўп). Грунт сувлари шўрланган (минераллашган) ва ер юзасига яқин 
жойлашган. Уларнинг ер ости табиий оқими жуда секин (кам) ифодаланган 
ѐки бутунлай оқимсиз. Табиий шароитнинг мана бундай мажмуидан келиб 
чиқиб, шўрланган грунт сувлари катта миқдорда буғланишга сарфланади. 
Бундай ҳолатда сувлар доимий буғланиб туради, тузлар эса аста-секин 
тўпланиб тупроқни шўрлантиради. Ҳаво қуруқ ва унинг ҳаракати қанча 
юқори, тупроқнинг сув кўтариш қобиляти кучли (юқори), грунт сувларининг 
жойланиши ер юзасига қанча яқин ва унинг минерализацияси юқори бўлса, 
тупроқ шўрланиши жараѐни шунчалик кучли (жадал) кечади. Ўзбекистонда 
шўрланган ва шўрланишга мойил ерлар Фарғона водийсида, Мирзачўлда, 
Бухоро вилоятида, Амударѐ қуйи қисмларида катта майдонларни эгаллайди. 
Тўртинчи зона (қайир) ерларининг мелиоратив ҳолати турлича бўлиши 
мумкин. Грунт сувлари чучук бўлган ҳудудларда (Чирчиқ, Ангрен, 
Зарафшон, Норин, Қорадарѐ бўйларида) қайир ерлар шўрланмаган, бироқ 
айрим жойлар ботқоқлашган. Грунт сувлари минераллашган (ер юзасига 
нисбатан яқин жойлашган - 1,5-2,5 метргача ва оқими суст, масалан, 
Сирдарѐнинг чап соҳили) майдонларда қайир ерлар шўрланган ва 
мелиоратив тадбирлар ўтказишни тақазо этади. 
Тупроқ ва унинг қатламларида тузларнинг тўпланишига бир қанча 
омиллар таъсир этади. Тузлар ҳосил бўлишининг асосий манбалари 
атмосфера ѐғин-сочинлари, тупроқ-грунт сувлари, тупроқ ҳосил қилувчи она 
жинслар, ниҳоят оқар сувлар ҳаракатининг сустлиги, тузларнинг денгиздан 
қуруқликка шамол таъсирида келиб қўшилиши (импульверизация), 
ўсимликлар, суғориш сувлари ва бошқалар туз тўпловчи манбалардан 
ҳисобланади. 
Тажриба нуқтаи назаридан олиб қараганда оқар сувлар ѐки грунт 
сувлари билан биргаликда тупроққа келиб тўпланадиган тузлар алоҳида 
аҳамиятга моликдир. Тузларнинг сув билан келиб тупроққа тарқалиши 
кўпроқ қуйидаги маҳаллий табиий шароитларга: жойнинг рельефи ва 
геологик тузилишига, тупроқ грунтининг сув ўтказадиган (фильтрлаш) 
хоссалари кабиларга боғлиқдир. 



Download 9,98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   135   136   137   138   139   140   141   142   ...   333




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish