ТУПРОҚШУНОСЛИК АСОСЛАРИ
29
ўлик организмлар таъсирида табиий равишда ўзгарган тоғ жинсларининг
(қайси хил бўлишидан қатъий назар) "юза" ѐки ташқи горизонтларига
айтилади". Тупроқ мустақил табиий жисм сифатида ўзининг келиб чиқиши
(генезиси) билан бошқа табиий жисмлардан фарқ қилади. В.В.Докучаев
кўрсатгандек, ер юзасидаги барча тупроқлар "маҳаллий иқлим, ўсимлик ва
ҳайвонот организмлари, она тоғ жинсларнинг
таркиби ва тузилиши,
майдоннинг рельефи ва ниҳоят жойнинг ѐши кабиларнинг жуда мураккаб
таъсири" натижасида пайдо бўлади. Ҳозирги замон тупроқшунос
олимларнинг тупроқ ҳақидаги таърифида В.В.Докучаевнинг кўрсатмалари ўз
ифодасини топган: «Тоғ жинсларининг устки горизонтларида тирик ва ўлик
организмлар ҳамда табиий сувлар таъсирида турли хил иқлим ва рельеф
шароитларида ҳосил бўлган ер юзасидаги табиий тарихий органо-минерал
жисмга тупроқ дейилади».
Тупроқшунослик асосчиларидан бири Н.М.Сибирцев ўз
устози
В.В.Докучаевнинг тупроқ ҳақидаги ғояларини янада ривожлантириб, тупроқ
ҳақидаги тушунчага ўзининг айрим фикрларини киритди.
Тупроқшунослик фан сифатида унча катта тарихга эга бўлмасада
тупроқ ҳақидаги дастлабки маълумотлар бундан 2-2,5 минг йиллар олдин
юзага келган. Қадимги Хитой ва Миср, Ҳиндистон ва Вавилон, Арманистон,
Ўрта Осиѐ ва ассуриялик олимлар, файласуфларнинг асарларида учрайди.
Ўша даврлардаѐқ инсонлар ерга солинадиган маҳаллий ўғитлар (гўнг,
ҳожатхона ахлати, турли чиқиндилар, оҳак) ва шунингдек дуккакли, бошоқли
экинлар, экинлар ҳосилдорлигини оширишнинг муҳим
омили эканлигини
тажрибадан билганлар. Айниқса эрамизгача V-1V асрларда тупроқ ҳақидаги
билимлар Юнонистонда анча ривожланган. Қадимги юнон олимлари ва
файласуфлари Аристотель (Арасту) ва Теофраст асарларида тупроқ ҳақидаги
диалектик қарашлар ва ғоялар асосий ўринни эгаллайди. Аристотельнинг
шогирди Теофраст (эрамизгача 372-287) нинг "ўсимликлар ҳақида
тадқиқотлар" асарида тупроқ хоссаларини ўсимликларнинг талаби асосида
ўрганиш ғояси олдинга сурилади. Унда тупроқ унумдорлигига кўра
ўсимликларнинг
турлари ва навларини танлаш, тупроққа ишлов бериш
усуллари ҳақида кўплаб илғор фикрлар айтилган.
Юнонистон тупроқлари ва ундан фойдаланиш тўғрисидаги маълумотлар
тарихчи ва ѐзувчи Ксенофонт (эрамизгача 430-355) нинг "Уй рўзғор
хўжалиги ҳақида" асарида ѐритилган. Тупроқ ҳақидаги кўплаб маълумотлар
Геродот (эрамизгача 485-425) ва Эратосфен (эрамизгача 276-194) нинг қатор
тадқиқотларида келтирилган. Румлик олимлар ва ѐзувчиларнинг асарларида
тупроқ унумдорлиги масалаларини деҳқончиликнинг амалий талаблари
асосида ўрганиш лозимлиги алоҳида кўрсатилган. Варрон, Катон, Вергилия,
Колумелла, Плиней ва бошқа олимларнинг тупроқ ҳақидаги қимматли
асарлари бизгача етиб келган.
Инсон табиат билан узвий алоқадорликдадир. У
табиат билан, шу
жумладан тупроқ билан алоқа ва муносабатда бўлмасдан туриб, яшай
олмайди. Инсон ҳаѐтини табиатдан, табиий бойликлардан, шу жумладан
ердан айрича ҳолда тасаввур этиш мумкин эмас.