Таянч
иборалар:
тупроқ
хариталари,
харитограммалар,
корректировка, ГАТ технологиялари.
ТУПРОҚШУНОСЛИК АСОСЛАРИ
226
16.1. Тупроқ хариталари хақида тушунча
Тупроқшуносликда хариталардан: тупроқ харитаси, бонитировка
харитаси, иқлим харитаси, харитограммалардан: шўрланиш харитограммаси,
агрокимѐвий
харитограммалар,
гумус
билан
таъминланганлик
харитограммасидан кенг фойдаланилади.
Тупроқ харитасини чизиш ва анализ қилиш учун даладан намуналар
олинади. Хўжаликларда ерлардан тўғри ва самарали фойдаланиш тупроқ
хариталари, тупроқ ва агрокимѐвий харитаграммалари асоосида олиб
борилиши лозим.
Тупроқ харитаси-маълум территория (хўжалик, туман, вилоят каби)
тупроқ қопламини маълум масштабда кичрайтирилган ҳолда қоғозга акс
эттириш демакдир.
Тупроқни хариталашнинг асосий вазифаси ер юзасининг маълум
майдонини харитасини тузишдан, тупроқ ва тупроқ ҳосил қилиш
шароитларини ўзаро боғлиқлигини ўрганишдан, тупроқ типлари типчалари
ва хилларини тарқалиш қонуниятларини очиб беришдан иборат. Тупроқни
хариталашнинг асосий усули В.В.Докучаев томонидан ишлаб чиқилган
тупроқ географияси усулидир. Тупроқни табиатда ва лаборатория
шароитида биргаликда ўрганиш тупроқ ҳосил бўлиши, ривожланиши,
тарқалиши ва унумдорлигини аниқлаш каби жуда мураккаб масалаларни ҳал
этишга ѐрдам беради.
Тупроқдан ва ўғитдан самаралироқ фойдаланиш йўлларини тўлароқ
илмий асослаб бериш учун бажриладиган харитавий ишлар натижасида
қуйидагилар тузилади: Тупроқ хариталари, агротупроқ раѐнлаштириш
хариталари, тупроқларни ва фермер хўжалиги ер -сувларини сифат
жиҳатидан баҳолаш хариталари, тупроқларни агрономик ишлаб чиқариш
ҳарактеристикаси ва ҳар - хил хаританомалар (ўзгарувчан фосфор, калий
ва х.к.) тузилади.
Фермер ва деҳқон хўжалиги тупроқ хариталари ва тупроқ тавсифи
қуйидаги ишлар учун зарур:
1.
Фермер ва жамоа хўжаликларида агротехник, мелиоратив, тупроқ
эрозиясига, қарши ва бошқа тадбирларни ишлаб чиқишда ҳамда тупроқ
унумдорлигини оширишда қўлланиладиган янги усулларни қўллашда.
2.
Фермер эр фондини ҳясоблашда ва янгн эрларни ўзлаштиришда.
3.
Хўжаликлар ичида ер тузишда ва алмашшб экишни тўғри жорий
қилишда.
4.
Туман, вилоят, республика тупроқ хараталарини тузишда.
5.
Қишлоқ хўжалигини ихтисослаштириш ва режалаштириш ҳамда
кўплаб қишлоқ хўжалик тажрибалари учун.
Бизга маълумки, тупроқ харитаси маълум масштабда тузилади.
Тупроқ хариталарининг масштабига қараб гуруҳларга ажратилади:
1-умумий тушунтирувчи харита. 1:2500000
2-майда масштабли. (маштабдаги) 1:300000.
Do'stlaringiz bilan baham: |