Таянч иборалар:
тупроқ эрозияси, шамол эрозияси, сув
эрозияси, дефляция, суғориш, мелиоратив тадбирлар, ирригацион
эрозия.
ТУПРОҚШУНОСЛИК АСОСЛАРИ
204
қолади. Буларнинг барчаси тупроқнинг агрономик хусусиятларини
ѐмонлаштиради. Эрозия жараѐнлари айниқса сезиларли нишабликдаги
қияликларга эга бўлган тоғ ва тоғ олди текисликларида яққол намоѐн бўлади.
Бунда, лалмикор ва яйлов минтақаларида асосан сув эрозияси, суғориладиган
ерларда эса ирригацион эрозия ривожланади. Шамол эрозияси асосан чўл
минтақаларида, яъни атмосфера ѐғин-сочин миқдори кам, ердан намликни
буғланиши эса кўп бўлганда юзага келади.
Сув эрозияси ювилиш характерига кўра икки турга: ѐппасига ювилиш -
ѐки юза эрозия ва узунасига рўй берадиган - ѐки жар эрозиясига бўлинади.
Шунингдек, оқар сувларнинг таъсирига қараб сув эрозияси юза оқар сувлар
(қор ва ѐмғир сувлари) таъсирида рўй берадиган эрозия ва суғориш сувлари
натижасида
юзасига
келадиган
ирригацион
эрозияга
ажратилади
(Бобохўжаев, Узоқов, 1995). Тупроқларни ѐппасига ювилиши, яъни юза
эрозия натижасида тупроқнинг юқори горизонтлари ѐнбағирлар бўйлаб
оқадиган сувлар таъсирида ювилади. Оқар сувлар таъсирида тупроқнинг
гумусли қатлам қалинлиги камаяди, унинг унумдор қисмидаги турли
ўлчамдаги заррачалар билан бирга озиқ моддалар ҳам ювилиб кетади ва
нишаблиги кам, текис майдонларга олиб бориб ѐтқизилади. Ювилган
жойларда экинлар ҳосили кескин камаяди, ювилиб келтирилган ѐтқизиқли
ерларда эса ўсимлик ғовлаб ўсади ва ҳосил пишиб етилмайди, шу сабабли
ҳосил миқдори нисбатан кам бўлади. Тупроқларни узунасига ювилиши ѐки
жар эрозияси ѐнбағирлардан оқиб келаѐтган кучли сув оқимлари таъсирида
тупроқни чуқурлатиб, кучли ўйилиб ювилишига сабаб бўлади. Ушбу жараѐн
бир неча босқичда кечади. Дастлаб унча катта бўлмаган (20-25 см)
чуқурчалар ҳосил бўлади ва улар кенгайиб 30-50 см 1-1,5 м га қадар
чуқурлашади. Кейинчалик эса бу жараѐн янада ривожланиб жарликлар ҳосил
бўлади. Узунасига рўй берадиган эрозия тупроқларни тўлиқ равишда емириб
юборади. Бундай катта жарликлари бўлган майдонлар қишлоқ хўжалиги учун
мутлақо яроқсиз ерларга айланади
.
Жар эрозиясининг ривожланиш жадаллиги даражаси қуйидаги градация
билан белгиланади (1 кв км майдондаги жарликларнинг узунлиги км
ҳисобида):
кучсиз жарланиш – 0,25 кв км/км дан кам;
ўртача жарланиш – 0,25-0,50 кв км/км;
кучли жарланиш – 0,50-0,75 кв км/км;
жуда кучли жарланиш – 0,7 кв км/км дан кўп.
Ирригацион эрозия деб, қия ерларда етиштирилаѐтган экинларни катта
сув оқими билан суғориш натижасида суғориш суви тезлигининг ошиши
натижасида тупроқ қатламининг емирилиб ювилиб кетишига айтилади.
Эрозиянинг бундай тури асосан суғорилиб деҳқончилик қилинадиган ерларда
учрайди. Тупроқнинг ирригацион эрозияси кўп ҳолларда нишаб ерларда
экинларни кўп сув оқизиб суғориш натижасида юзага келади. Майдон
Do'stlaringiz bilan baham: |