Тупроқ физикаси



Download 9,2 Mb.
Pdf ko'rish
bet72/226
Sana08.03.2022
Hajmi9,2 Mb.
#486499
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   226
Bog'liq
И Туропов, Б С Камилов ва бошкалар Тупрок физикаси дарслик Тошкент

сўлиш намлиги
деб 
юритилади. 
Ўсимликларнинг сўлиш намлиги (ЎСН) муҳим гидрологик константа 
бўлиб, уни аниқлаш орқали биз маълум тип тупроқларда ўсимлик ўзлаштириши 
кескин қийинлашадиган сув шаклини топамиз. Бу кейинчалик тупроқдаги 
фойдали физиологик сув жамғармасини ҳисоблашда қўлланилади. 
Тупроқ гидрологиясида ―сўлиш коэффициенти‖ терминини биринчи 
бўлиб Бриггс ва Шантц (1912) киритган. Бироқ, бу терминни 1948 йилда 
С.И.Долгов ―Сўлиш намлиги‖ деб аташни таклиф этди. 
Бриггс ва Шантц ўзлари таклиф қилган ―сўлиш коэффициенти‖ 
терминини исботлаш учун 1318 та кузатиш олиб бордилар. Кузатишларнинг 
163 таси буғдой, 138 таси дуккакли экинлар билан олиб борилди. Олинган 
маълумотлар асосида муаллифлар қуйидаги хулосага келдилар: 

Ҳамма ўсимликлар бир хил намлик даражасида сўлийдилар. 

Сўлиш коэффициенти ўсимликнинг ѐши билан боғлиқ. 

Сўлиш коэффициенти тупроқнинг типи ва турига (гранулометрик 
таркибига) кўра ўзгаради, яъни бир хил ўсимлик ѐки ҳамма ўсимликлар 
ҳар хил тупроқларда турлича сўлиш коэффициентига эга бўлади. 
Кейинги йилларда рус олимлари бу соҳада олиб борган текширишлар 
Бриггс ва Шантц талқин қилган баъзи бир хулосаларнинг тажрибада 
исботланмаганлигини кўрсатади. 
Бу ўринда Бриггс ва Шантц – сўлиш коэффициенти тупроқнинг типи ва 
турига боғлиқ ҳолда ўзгариб боришини тажрибада исботлаб берди. 
Етукли рус олими Д.В.Федоровский узоқ йиллар давомида олиб борган 
текширишларида Бриггс ва Штанцнинг бир қанча хато хулосаларга келганини 
исботлади. Жумладан, ҳар хил ўсимликда сўлийдилар, ҳаттоки битта ўсимлик 
ўзининг ҳар хил ѐшида ўзига хос намлигига эга. Бу илмий хулоса билан Бриггс 
ва Шантцнинг биринчи ва иккинчи хулосаларининг нотўғрилиги исботланди. 


119 
Даставвал, ўсимликни сўлиш ҳолати нима ва у қандай рўѐбга чиқади? 
Кундузги ҳароратнинг юқори бўлиши натижасида (одатда, ѐз фаслида) 
ўсимлик кўп миқдорда сувни транспирация қилади. Агарда шундай шароитда 
тупроқда ўсимлик ўзлаштира оладиган эркин сув кам бўлса, ўсимлик 
баргларидаги тургорлик йўқолади ва у сўлийди. Тупроқда ҳосил бўлган сув 
танқислиги ҳали кескин ифодаланмаганлиги туфайли тургор ҳолат тун 
давомида қайта тикланиб, эртаси ва яна нормал ҳолат бошланади. Лекин, 
куннинг яна исиши ва транспирациянинг ошиши, тупроқда сув 
жамғармасининг камая боришига олиб келади. Бу ҳодисани қайта-қайта 
такрорланиши туфайли турғунликни тикланмаслиги кузатилади. Бундай 
шароитда ўсимликнинг сўлиш ҳолати аниқ кузатилади. Бироқ, ўсимликлар ҳали 
батамом қуримаган, уларда ўсиш жараѐни кескин секинлашиб, ривожланиш 
тўхтаган ҳисобланади. Мана шу ҳолатда тупроқ намлиги аниқланса бу намлик 
ўсимлик сўлиш намлигига тенг бўлади. 
Агарда шу даврда сув берилса, ўсимлик яна ўз ривожланишини давом 
этади, лекин бунда экинларнинг ҳосилдорлиги кескин камаяди. 
Д.В.Федоровский тупроқ намлик кўрсаткичи ҳар хил бўлган шароитда 
баҳорги буғдойнинг ривожланиш фазаларига кўра сўлишини қуйидагича 
кўрсатади (32-жадвал). 

Download 9,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   226




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish