Тупроқ физикаси


Тупроқнинг сув ўтказувчанлик хусусияти



Download 9,2 Mb.
Pdf ko'rish
bet74/226
Sana08.03.2022
Hajmi9,2 Mb.
#486499
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   226
Bog'liq
И Туропов, Б С Камилов ва бошкалар Тупрок физикаси дарслик Тошкент

Тупроқнинг сув ўтказувчанлик хусусияти. 
Тупроқнинг ўзидан сув 
ўтказиш қобилиятига 
сув ўтказувчанлик
деб аталади ва унинг миқдори маълум 
вақт ичида тупроқдан ўтган сув миқдори билан (мм соат ѐки м
3
/га) ўлчанади. 
Тупроқнинг сув ўтказувчанлик қобилияти жуда мураккаб жараѐн бўлиб, у 
тупроққа сувнинг шимилиши, намланиши ва ортиқча сувнинг фильтрланиши 
каби ҳодисаларни ўз ичига олади. 


121 
Тупроққа сувнинг сингиши ва намланиши унинг бошқа ғовак жинслардан 
тубдан фарқланишини кўрсатиб турувчи асосий белгидир. Масалан, йирик 
шағал, чағиртош ва қумлар ѐки янги нуралган тоғ жинслари, ўзидан сувни жуда 
яхши ўтказади, лекин улар сувни сўриш, айниқса ушлаб қолиш қобилиятига эга 
эмас. Шунинг учун ҳам бу жинслар гарчи намлансада, бу намлик узоқ 
сақланмайди. Натижада бундай жинслар ўсимликларнинг ўсишини таъминлаб 
турувчи сув жамғармасига эга бўла олмайди. Демак, тупроқ тоғ жинслари 
(шағал, чағиртош, қум ва бошқалар) дан фарқи сувни ўзидан ўтказиши билан 
бир вақтда уни ўзида сақлаб қолиш ҳамда тупроқ сув жамғармасини вужудга 
келтириши мумкин. Шимилиб ва ушланиб қолинган сув, асосан, тупроқ майда 
заррачалари юзасида, агрегатли бўлакчалар ҳамда улар вужудга келтирган 
ғовакларда сақланиб, ўсимликлар уни керак вақтида истеъмол қилаверади. 
Лалми ерлардаги табиий ўсимликлар, ҳаттоки ғалла экинлари фақатгина куз, 
қиш ва баҳор фаслида ѐққан ѐғин-сочин сувларидан ҳосил бўлган жамғарма сув 
ҳисобига яшайдилар. Сизот сувлар чуқур жойлашган бундай шароитда ѐғин-
сочин сувлари капилляр муаллақ (осилган) ҳолда ушланиб туради. Ёғин-сочин 
сувларидан баҳорикор ерларнинг намланган қисми баҳорга келиб оч тусли бўз 
тупроқларда 1 м, типик бўз тупроқларда 1,5 м ва тўқ тусли бўз тупроқларда эса 
2-2,5 м га етади. 
Тупроқнинг сув ўтказувчанлик 
характери ва тезлиги унинг 
гранулометрик (механик) таркиби, кимѐвий хусусияти, структуралилик ҳолати, 
зичлиги ҳамда табиий намлиги даражасига қараб ўзгариб боради. 
Сув ўтказувчанлик тезлиги жуда ўзгарувчан бўлади. Ҳар қандай тупроқ 
қуруқлигида жуда катта сув ўтказувчалик тезлигига эга бўлади. Тупроқнинг 
юқори қатламида (0-50 см) тупроқ суви табиий шароитда сарфланиб ундаги 
ғовакликлар ҳаво билан банд бўлади. Бундай шароитда берилган сув дарҳол 
мана шу бўш ғовакликларни тўлдириш учун сарф бўлади ва улар батамом сув 
билан тўлгандан сўнг сувнинг сарфи (сўрилиши) секинлашади. Шунинг учун 
сув ўтказувчанлик – тупроққа сувнинг тушиши ҳамда унинг намланиши ва 
фильтрация капилляр кучлар таъсири доирасида бўлмаган ортиқча эркин 
сувнинг сизот сувларга ѐки зовурларга фильтрланишини ўз ичига олади. 
Тупроқнинг вертикал қатламида фильтрация жараѐнининг бошланишини 
маълум вақт ичида сарф бўлаѐтган сувнинг сарф бўлган сув миқдори узоқ вақт 
давомида бир хил кўрсаткичга эга бўлади. 
Сув ўтказувчанлик тупроқнинг механик таркибига қараб ўзгариб боради. 
Дағал ва енгил механик таркибли тупроқлар юқори, ўрта ва оғир механик 
таркибли тупроқлар эса паст сув ўтказувчанлик қобилиятига эга. Сув 
ўтказувчанлик тезлигини кескин ўзгаришига механик таркибининг тупроқ 
профилида кескин ўзгариши (қат-қат бўлиши), айниқса, оғир созли 
қатламларнинг бўлиши ҳамда сизот сувлар сатҳининг тупроқ юзасига яқин 
жойлашганлиги сабабли бўлиши мумкин (19-расм). 
Худди шунингдек сувга чидамли структурага эга бўлган тупроқлар ҳам 
катта сув ўтказувчанлик қобилиятига эга бўлади. Борди-ю тупроқ структураси 
сувга чидамсиз бўлиб, сув билан муносабатда бўлганида дарҳол бўтқаланиб 


122 
кетса, бундай тупроқлар жуда паст сув ўтказувчанлик қобилиятига эга бўлади. 
Тақирсимон ва тақир тупроқларни бунга мисол қилиб олиш мумкин. 

Download 9,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   226




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish