Тупроқ физикаси


-расм. Ҳар хил механик таркибли тупроқ ва грунтларнинг сув



Download 9,2 Mb.
Pdf ko'rish
bet75/226
Sana08.03.2022
Hajmi9,2 Mb.
#486499
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   226
Bog'liq
И Туропов, Б С Камилов ва бошкалар Тупрок физикаси дарслик Тошкент

 
19-расм. Ҳар хил механик таркибли тупроқ ва грунтларнинг сув 
ўтказувчанлиги 
Ҳар хил жониворлар (кўрсичқон, каламуш, юмронқозиқ, қурт-қумурсқа 
ва ҳ.к) томонидан қолдирилган ин ва ѐриқлар ҳам тупроқнинг сув 
ўтказувчанлигига бирмунча таъсир кўрсатади. Бундай жойларда сув 
ўтказувчанлик қанча катта бўлса-да, барибир бефойда. Бу эса тупроқнинг 
чўкиши, эрозияга учраши, тузли қатламларда сувнинг тўпланиши ва қайта 
шўрланишини тезлаштириши каби ҳодисаларга сабаб бўлади. Демак, 
тупроқнинг сув ўтказиш қобилияти жуда кўп омиллар таъсирида ўзгариб 
туради. 
Тупроқнинг сув ўтказувчанлик тезлигини академик Костяков қуйидаги 
формула асосида ҳисоблашни таклиф қилди. 
К
t
= K
o
ѐки K
t
=


t
K
бу ерда, 
К
t
– маълум вақт ичида сувнинг ютилиш тезлиги; 
К
0
– ютилган сув миқдори (тажрибанинг дастлабки бошланғич даврида) 
мл; 
t – ютилган сувни ҳисобга олиш вақти; 
α – коэффициент, бу коэффициент 0,4-0,5 га тенг. 
Дарси таклифига кўра фильтрация жараѐни қуйидагича ҳисобланади:
υ = K 
e
h
бу ерда, 
υ – фильтрация тезлиги, яъни маълум вақт ичида аниқ, юзадан 
сарфланган сув миқдори; 
h – сув қатлами вужудга келтирган босим; 


123 
e – тупроқнинг вертикал қатлами; 
К – фильтрация коэффициенти. 
Дарси бўйича фильтрация тезлиги тажриба майдони юзасига сув қатлами 
вужудга келтирган босим (h) билан тўғри, тупроқнинг намланадиган вертикал 
қатлами чуқурлиги билан тескари боғланишда бўлади. 
Ҳозирги 
вақтда 
тупроқ-мелиоратив 
текширув 
ишларида 
сув 
ўтказувчанлик тезлигини ҳисоблашда С.В.Аспатовнинг қуйидаги формуласи 
кенг қўлланилади. 
υ = 
t
S
Q


10
бу ерда, 
υ – сув ўтказувчанлик тезлиги, мм/мин; 
Q – маълум вақт ичида сарф бўлган сув миқдори, мл; 
S – тажриба олиб борилган майдон юзаси, см
2

t –сув сарфи ҳисобга олинган вақт, мин; 
10 – коэффициент. Бу коэффициент ѐрдамида сувнинг млдаги кўрсаткичи, 
мм га айлантирилади. 
Олинган маълумотлар сув ўтказувчанликни тупроқнинг механик таркиби 
билан узвий боғлиқлигини кўрсатади. Тупроқ қанча енгил бўлса, сув 
ўтказувчанлик шунча юқори, тупроқ механик таркиби оғирлашган сари сув 
ўтказувчанлик пасая боради. 
Н.А.Качинский (1947) нинг қуйидаги умумий тенгламасида сув 
ўтказувчанликка ва фильтрацияга таъсир кўрсатувчи омиллар ўз ифодасини 
топган: 
K = f (η∙ρ·d)
бу ерда, 
К – фильтрация коэффициенти; 
f – функция; 
η – маълум ҳароратда эритманинг (сувнинг) ѐпишқоқлиги; 
ρ – тупроқ коваклиги; 
d – ковакларнинг эффектив диаметри. 
Демак, фильтрация – бу пастга ҳаракат қиладиган эритманинг 
ѐпишқоқолиги, тупроқ ғоваклиги ҳамда ғовакларнинг эффектив диаметри 
билан тўғри пропорционал боғланишда бўлган функциядир. 
Тупроққа сув ўтказувчанлигига кўра баҳо беришда Н.А.Качинский 
классификациясидан фойдаланилади. Бунда тупроқ қуйидаги гуруҳларга 
бўлинади (ютилган сув миқдори миллиметр ҳисобида кузатишнинг биринчи 
соати учун берилган): 

жуда юқори – 1000 -500 

жуда яхши – 500 – 100 

яхши – 100 – 70 

қониқарли – 70 -30 

қониқарсиз – 30 дан кам 


124 
Қатор мелиоратив тадбирларни амалга оширмасдан туриб қишлоқ 
хўжалигини янада ривожлантиришни тасаввур қилиш мушкул бўлиб қолди. 
Шўрланган ерларнинг шўрини ювиш, оқава сувларни чиқариб ташлаш, 
коллектор-дренаж тармоқларини қазиш, улар ўртасидаги масофани тўғри 
белгилаш, ботқоқликларни қуритиш каби ишларнинг ҳаммаси тупроқнинг сув 
ўтказувчанлик қобилиятини қатъий ҳисобга олишни талаб қилади. Бундан 
ташқари, сув ҳавзалари ва каналлар қазишда ҳам тупроқнинг бу энг муҳим 
хусусиятини билиш катта аҳамиятга эга. Қисқаси, у ѐки бу ўлка тупроғининг 
сув ўтказувчанлик қобилияти аниқланмай туриб, ирригация ва мелиорация 
тадбирлари комплексини амалга ошириб бўлмайди. 
Б.В.Горбунов маълумотларига қараганда, бўз тупроқлар зонасидаги 
суғорилмайдиган тупроқларда тўқ тусли бўз тупроқлардан оч тусли бўз 
тупроқларга ўтган сари тупроқнинг сув ўтказувчанлиги камаяди. Бу тўқ тусли 
бўз тупроқдан оч тусли бўз тупроққа ўтган сари тупроқ коваклигининг 
камайиши ва структурасининг ѐмонлашуви билан изоҳланади. Суғориладиган 
ерларда доимо ғўза ўстириш туфайли тупроқнинг сув ўтказувчанлиги 
ѐмонлашади. Алмашлаб экишларни жорий қилиш, яъни ўт экиш, хусусан кўп 
йиллик ўтлар экиш тупроқнинг бу хоссасини қайтадан тиклайди. 
Қадимдан деҳқончилик қилиб келинадиган майдонларда ҳайдалма ости 
зич қатлами мавжуд. Бу қатлам катта ҳажм оғирлигига эга бўлиб, унинг сув 
ўтказувчанлиги ѐмон (20-расм). Бу қатламнинг сув ўтказувчанлигини яхшилаш 
учун энг олдин уни юмшатиш лозим. Шунинг учун ҳам ҳозирги вақтда асосий 
шудгор анча чуқур қилиб ўтказилади. 

Download 9,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   226




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish