100
100 % даражасида ушланиб турилади ҳамда ўсимлик илдизлари учун мақбул
шароит яратилади.
Гигроскопик сув.
Одатдаги очиқ шароитда ѐтган тупроқдан бирорта
идишга намуна олиб, уни узлуксиз 4-6 соат давомида махсус термостатда 100-
105
0
С атрофида қуритилади, сўнг тарозида тортилади. Қуритилган тупроқни
очиқ жойда бир оз (2-3 соат) совитиб, яна тортилса оғирроқ бўлиб қолганини
кўрасиз. Демак, тупроқ куритилганда унда сингдирилган сув молекулалари
буғланиб кетади,
совитилганда эса, тупроқ заррачаларининг адсорбцион
(сорбцион) тортиш кучи таъсирида атмосфера ҳавосидаги сув молекулалари
тупроққа қайта сингади ҳамда тупроқ заррачалари юзасида тўплана бошлайди
(15-расмдаги биринчи ҳолат).
Тупроқ заррачаларининг атмосфера ҳавосидаги
сув молекулаларини
(намни) ўзига сингдириш қобилиятига унинг
гигроскопиклик хусусияти
ва шу
йўл билан сингдирилган сув
гигроскопик сув
деб аталади.
Гигроскопик сув тупроқ заррачалари орқали
жуда катта босим билан
ушлаб турилганлиги туфайли ундан ўсимлик ва бошқа тупроқ организмлари
фойдалана олмайди. Шунинг учун ҳам гигроскопик сувни тупроқ билан
зич
боғланган сув
деб юритилади.
Гигроскопик сув моддаларни эритиш ҳамда электр ўтказувчанлик
қобилиятига
эга эмас, музлаш даражаси ҳам жуда паст (-78° С). Гигроскопик
сувнинг миқдори тупроқларда ўзгармайдиган сон эмас. Унинг миқдори
биринчидан ҳавонинг намлиги ошиши билан кўпайса, иккинчидан тупроқ
механик таркибининг оғирлашиши, коллоид заррачалар ва органик
моддаларнинг кўпайиши билан ортади. Бу ўринда, айниқса, тупроқни
ташкил
этган ҳар хил минералларнинг сувга бўлган муносабати катта роль ўйнайди.
Борди-ю, минераллар сувни ўзига яхши қабул қилса, (гидрофил бўлса) бу
минералларнинг гигроскопиклиги шунча юқори бўлади, агарда минераллар
сувни ўзига яхши қабул қилмаса (гидрофоб), бундай минералларнинг
гигроскопиклиги паст бўлади. Тупроқ таркибида минерал тузлар (NaCl, Na
2
SO
4
,
CaCl
2
ва бошқалар) миқдорининг ошиши,
унинг албатта, гигроскопиклик
қобилиятининг юқори бўлишига олиб келади. Гигроскопик сув миқдори
атмосфера ҳавосининг сув буғлари билан тўйинганлик даражасига қараб
ўзгариб боради. Тупроқ ҳавосининг сув буғлари билан максимал тўйинган
ҳолатида (нисбий намлик 94 - 96% бўлганда) сингдирилган максимал намлик
миқдори қуруқ тупроқ массасига нисбатан фоиз ҳисобида
ифодаланиб, бу
намликни
максимал гигроскопик сув
(МГ) деб атаймиз. Бунда тупроқ заррачаси
атрофи батамом сув молекулалари билан ўралган бўлади (15-расмдаги иккинчи
ҳолат).
Гигроскопик ва максимал гигроскопик намликларни аниқлаш,
тупроқнинг таркибий қисмлари тўғрисида мулоҳаза юритишга имкон беради.
Баъзи
ҳолатларда
максимал
гигроскопиклик
кўрсаткичи
орқали
ўсимликларнинг сўлиш намлигини ѐки сўлиш коэффициентини ҳисоблаб
чиқиш мумкин.
101
26-жадвалда Ўзбекистон ҳудудларидаги асосий тупроқ типларида зич
боғланган (гигроскопик, максимал гигроскопик, ўсимликнинг сўлиш намлиги)
ва бўш боғланган (максимал молекуляр намлик) сувларнинг миқдори
келтирилган.
Do'stlaringiz bilan baham: