107
Тупроқ профилида механик таркибнинг пастга томон оғирлашуви ѐки
енгиллашуви, айниқса механик таркиби қатлам-қатлам бўлган тупроқда
капилляр кўтарилиш тезлиги ва унинг баландлиги ўзига хос қонуниятга эга.
Масалан, грунтларнинг юқорига томон оғирлашган ҳолатида 120 см кўтарилиш
учун (6-вариант) 844 соат керак бўлса, унинг юқорига
томон енгиллашуви
ҳолатида (5-вариант) 2688 соат вақт керак бўлади (17-расм).
17-расм. Суғориладиган ўтлоқи-ботқоқ тупроқлар профилида намликнинг
тарқалиши:
1-қумлоқ; 2-енгил қумоқ; 3-ўртача қумоқ; 4-оғир қумоқ; 5-соз; 6-қум; 7-<10;
8-10-15; 9-15-20, 20-25; 10-25-30; 11->30; 12-сизот сувлар, 13-тупроқ юзаси;
14-нисбий намлик; 15-ҳаво
0
С; 16-ѐғин-сочин.
Механик таркибнинг вертикал профилда ўзгариши капилляр кўтарилиш
тезлигининг ўзгаришига олиб келувчи омил бўлиб қолмасдан, балки ҳар хил
миқдордаги намликнинг сақланишига ҳам сабаб бўлади. Буни 16-расмда
келтирилган маълумотлардан кўриш мумкин.
Намликнинг тарқалиш ҳолатини қуйидаги
категорияларга ажратилди
(тупроқ вазнига нисбатан фоиз миқдорида):
0-10 – ўсимликнинг сўлиш намлиги, таркибидаги сув қийин
ўзлаштириладиган шаклда;
10-15
– максимал молекуляр нам сиғими даражаси, қийин
ўзлаштириладиган сув шаклида;
20-30 – дала нам сиғими (ҳар хил механик таркибли тупроқлар учун),
таркибидаги сув осон ўзлаштириладиган шаклда;
30 дан юқори – капилляр, ҳаттоки тўла нам сиғими, таркибидаги сув осон
ўзлаштириладиган, лекин бу сув шакли тупроқ қатламларида узоқ туриши унда
ҳаво алмашинувининг ѐмонлашишига олиб келади.
108
Хуллас, тупроқ механик таркибининг унинг профилида ўзгариши
- бир
томондан, сизот сувлар сатҳининг ўзгариши - иккинчи томондан ўсув даври
давомида тупроқда капилляр кўтарилиш тезлиги ва намликни бошқариб туради.
Ҳосил бўлишига қараб капилляр сувлар иккига ажратилади.
Биринчиси
сизот сувлардан кўтариладиган капилляр сув. Бу сувни
капилляр тиркалма сув
деб аталади. Иккинчиси сизот сувлар чуқур жойлашган ѐғин-сочин сувларидан
ѐки ерни суғоргандан сўнг тупроқнинг юқори қатламида ҳосил бўлган капилляр
сув. Бу сув
муаллақ
(осилган)
капилляр сув
деб аталади. Бу
икки хил сув
ўсимликларга осон сингади ва уларни сувга бўлган эҳтиѐжини таъминлашда
асосий роль ўйнайди. Шунинг учун ҳам
капилляр сувларни фойдасиз
сарфланишдан сақламоқ керак.
Капилляр сувнинг тупроқ қатламлари орасида юқорига кўтарилиш
тезлиги ва баландлиги тупроқнинг механик таркиби ва структурасига
боғлиқдир. Тупроқнинг бу хусусиятини билиш жуда катта илмий аҳамиятга эга.
Маълумки, Ўрта Осиѐ суғориладиган ерларининг ярмидан кўпи турли даражада
шўрланган ѐки шўрланишга мойилдир. Шўрнинг асосий манбаи тупроқ
юзасига
яқин (1-3 м) жойлашган шўр сизот сувлари ҳисобланади. Бундай майдонларда
сарфланадиган сувнинг қарийб 65-70 % сизот суви ҳисобида бўлади.
Дарҳақиқат, сизот суви минераллашган бундай шароитда ернинг қайта,
иккиламчи шўрланиши табиийдир.
Сизот сувларининг жойлашиш чуқурлиги орта борган сари,
уларнинг
сарфланиш миқдори камая боради (28-жадвал).
Do'stlaringiz bilan baham: