246-модда. Солиқ даври. Ҳисобот даври Календарь йил солиқ давридир.
Олдинги таҳрирга қаранг. Ҳисобот даври қуйидагилардир:
юридик шахслар учун — йил чораги;
жисмоний шахслар учун — календарь йил.
(246-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-343-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 52-сон, 584-модда) [ОКОЗ: 1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.10.00.00 Умумдавлат солиқлари / 07.10.05.00 Ер ости бойликларидан фойдаланганлик учун солиқ ва махсус тўловлар / 07.10.05.04 Ер ости бойликларидан фойдаланганлик учун солиқ тўлаш тартиби]
247-модда. Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқни ҳисоблаб чиқариш, ҳисоб-китобларни тақдим этиш ва тўлаш тартиби Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ солиқ солинадиган базадан ва белгиланган ставкадан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқарилади.
LexUZ шарҳи Қаранг: мазкур Кодекснинг 27-моддаси. Олдинги таҳрирга қаранг. Фойдали қазилмаларнинг алоҳида турлари бўйича ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ суммаси солиқ солинадиган базадан ва белгиланган ставкадан келиб чиққан ҳолда белгиланади, лекин у ер қаъридан фойдаланганлик учун қонун ҳужжатларида белгиланган солиқ суммасидан паст бўлмаслиги керак.
(247-модда Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 24 декабрдаги ЎРҚ-508-сонли Қонунига асосан иккинчи қисм билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.12.2018 й., 03/18/508/2365-сон — 2019 йил 1 январдан кучга киради) Олдинги таҳрирга қаранг. Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқнинг ҳисоб-китоби солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органларига қуйидаги муддатларда тақдим этилади:
юридик шахслар томонидан — ортиб борувчи якун билан йилнинг ҳар чорагида, ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай, йил якунлари бўйича эса йиллик молиявий ҳисобот тақдим этиладиган муддатда;
жисмоний шахслар томонидан — йилига бир марта, солиқ давридан кейинги йилнинг 1 февралидан кечиктирмай.
(247-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-343-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 52-сон, 584-модда) Олдинги таҳрирга қаранг. Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ тўлаш ҳар ойда кейинги ойнинг 25-санасидан кечиктирмай, йил якунлари бўйича эса — йиллик молиявий ҳисоботни тақдим этиш муддатидан кечиктирмай амалга оширилади.
(247-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 24 декабрдаги ЎРҚ-508-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.12.2018 й., 03/18/508/2365-сон — 2019 йил 1 январдан кучга киради) [ОКОЗ: 1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.10.00.00 Умумдавлат солиқлари / 07.10.05.00 Ер ости бойликларидан фойдаланганлик учун солиқ ва махсус тўловлар / 07.10.05.05 Ер ости бойликларидан фойдаланганлик учун махсус тўловлар]