262-модда. Солиқ даври Календарь йил солиқ давридир.
(262-модда Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-343-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 52-сон, 584-модда) [ОКОЗ: 1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.10.00.00 Умумдавлат солиқлари / 07.10.07.00 Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ / 07.10.07.04 Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ тўлаш тартиби]
263-модда. Солиқни ҳисоблаб чиқариш тартиби Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ суммаси солиқ солинадиган базадан ва белгиланган ставкалардан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқарилади.
LexUZ шарҳи Қаранг: мазкур Кодекснинг 27-моддаси. Юридик шахс ташкил этган ва ташкил этмаган ҳолда тузилган деҳқон хўжаликлари учун сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ суммаси давлат солиқ хизмати органлари томонидан солиқ солинадиган базадан ва белгиланган ставкалардан келиб чиққан ҳолда белгиланади.
Олдинги таҳрирга қаранг. Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқнинг ҳисоб-китоби сувдан фойдаланиш ёки сув истеъмоли жойидаги давлат солиқ хизмати органларига қуйидагилар томонидан йилига бир марта тақдим этилади:
юридик шахслар томонидан (қишлоқ хўжалиги корхоналари бундан мустасно) — йиллик молиявий ҳисобот тақдим этиладиган муддатда;
ягона ер солиғини тўлашга ўтмаган қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан — жорий солиқ даврининг 15 декабригача;
Ўзбекистон Республикасида фаолиятни доимий муассаса орқали амалга ошираётган Ўзбекистон Республикасининг норезидентлари, шунингдек якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан — солиқ давридан кейинги йилнинг 25 январигача.
(263-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-343-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 52-сон, 584-модда) Олдинги таҳрирга қаранг. Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ тўлаш тўғрисидаги тўлов хабарномаси юридик шахс ташкил этган ва ташкил этмаган ҳолда тузилган деҳқон хўжаликларига давлат солиқ хизмати органлари томонидан солиқ давридан кейинги йилнинг 1 февралидан кечиктирмай топширилади.
(263-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-343-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 52-сон, 584-модда) Олдинги таҳрирга қаранг. (263-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 24 декабрдаги ЎРҚ-508-сонли Қонунига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.12.2018 й., 03/18/508/2365-сон — 2019 йил 1 январдан кучга киради) Олдинги таҳрирга қаранг.