238-модда. Солиқ даври
Олдинги таҳрирга қаранг.
Йил ойи солиқ давридир.
(238-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 31 декабрдаги ЎРҚ-398-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 1-сон, 2-модда)
239-модда. Ҳисоб-китобни тақдим этиш тартиби
Олдинги таҳрирга қаранг.
Акциз солиғининг ҳисоб-китоби солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органларига ҳар ойда солиқ давридан кейинги ойнинг 10-кунидан кечиктирмай тақдим этилади, бундан автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари орқали бензин, дизель ёқилғиси ва газни реализация қилиш ҳоллари мустасно. Автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари орқали бензин, дизель ёқилғиси ва газ реализация қилинганда ҳисоб-китоб автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари жойлашган ердаги давлат солиқ хизмати органларига тақдим этилади.
(239-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 24 декабрдаги ЎРҚ-508-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.12.2018 й., 03/18/508/2365-сон — 2019 йил 1 январдан кучга киради)
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.10.00.00 Умумдавлат солиқлари / 07.10.04.00 Акциз солиғи / 07.10.04.03 Акциз солиғини тўлаш тартиби, муддатлари ва имтиёзлари]
240-модда. Солиқ тўлаш тартиби
Олдинги таҳрирга қаранг.
(240-модданинг биринчи — тўртинчи қисмлари Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 31 декабрдаги ЎРҚ-398-сонли Қонунига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 1-сон, 2-модда)
Акциз солиғини тўлаш ҳисоб-китобларни топшириш муддатларидан кечиктирмай амалга оширилади.
(240-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 4 декабрдаги ЎРҚ-379-сонли Қонунига асосан биринчи — бешинчи қисмлар билан алмаштирилган — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 49-сон, 579-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Импорт қилинадиган товарлар бўйича акциз солиғини тўлаш божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда амалга оширилади.
(240-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-196-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 52-сон, 512-модда)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 327-моддаси.
Акциз маркалари билан тамғаланиши лозим бўлган импорт қилинадиган акциз тўланадиган товарлар бўйича акциз солиғи акциз маркалари олингунига қадар тўланади.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.10.00.00 Умумдавлат солиқлари / 07.10.04.00 Акциз солиғи / 07.10.04.01 Акциз солиғи тўловчилар ва солиққа тортиш объекти]
Do'stlaringiz bilan baham: |