Тсз: Молия / Солиқлар (йиғимлар, божлар)] Ўзбекистон республикасининг солиқ кодекси



Download 0,57 Mb.
bet174/261
Sana22.02.2022
Hajmi0,57 Mb.
#113410
TuriКодекс
1   ...   170   171   172   173   174   175   176   177   ...   261
Bog'liq
солиқ кодекси 2019

230-модда. Солиқ солиш объекти
Қуйидаги операциялар акциз солиғи солинадиган объектдир:
1) акциз тўланадиган товарларни реализация қилиш, шу жумладан:
товарни сотиш (жўнатиш);
гаров билан таъминланган мажбурият бажарилмаган тақдирда, гаровга қўйилган акциз тўланадиган товарларни гаровга қўювчи томонидан топшириш;
акциз тўланадиган товарларни бепул топшириш;
акциз тўланадиган товарларни иш берувчи томонидан иш ҳақи ҳисобига ёлланган ходимга қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда топшириш ёки ҳисобланган дивидендлар ҳисобига юридик шахснинг муассисига (иштирокчисига) топшириш;
акциз тўланадиган товарларни қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда бошқа товарларга (ишларга, хизматларга) айирбошлаш учун топшириш;
2) акциз тўланадиган товарларни юридик шахснинг устав фондига (устав капиталига) ҳисса ёки пай бадали тариқасида ёхуд оддий ширкат шартномаси бўйича шерикнинг (иштирокчининг) ҳиссаси сифатида топшириш;
3) акциз тўланадиган товарларни юридик шахснинг иштирокчисига (муассисига) у юридик шахс таркибидан чиққан (чиқиб кетган) тақдирда ёки юридик шахс қайта ташкил этилганлиги, тугатилганлиги (банкротлиги) муносабати билан топшириш, шунингдек оддий ширкат шартномаси доирасида ишлаб чиқарилган акциз тўланадиган товарларни мазкур шартнома шеригига (иштирокчисига) унинг шартнома иштирокчилари умумий мулкидаги мол-мулкдан улуши ажратиб берилган ёки бундай мол-мулк тақсимланган тақдирда топшириш;
4) акциз тўланадиган товарларни улуш қўшиш асосида қайта ишлашга топшириш, шунингдек улуш қўшиш асосида хом ашё ва материалларни, шу жумладан акциз тўланадиган хом ашё ва материалларни қайта ишлаш маҳсули бўлган акциз тўланадиган товарларни ишлаб чиқарувчи томонидан қайта ишлашга берилган хом ашё ва материалларнинг мулкдорига топшириш;
5) ишлаб чиқарилган ва (ёки) қазиб олинган акциз тўланадиган товарларни ўз эҳтиёжлари учун топшириш;
LexUZ шарҳи
Қаранг: «Ишлаб чиқариладиган табиий газга акциз солиғини тўлаш тартиби тўғрисида»ги низомнинг (рўйхат рақами 2310, 09.01.2012 й.) 4-банди.
6) акциз тўланадиган товарларни Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига импорт қилиш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
7) бензин, дизель ёқилғиси ва газни якуний истеъмолчиларга реализация қилиш ёки улардан ўз эҳтиёжлари учун фойдаланиш, бундан ихтисослаштирилган газ таъминоти корхоналари орқали аҳолига маиший эҳтиёжлар учун реализация қилинадиган суюлтирилган газ мустасно;
8) акциз тўланадиган хизматлар кўрсатиш.
(230-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 24 декабрдаги ЎРҚ-508-сонли Қонунига асосан 7 ва 8-бандлар билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.12.2018 й., 03/18/508/2365-сон — 2019 йил 1 январдан кучга киради)
Қуйидагиларга акциз солиғи солинмайди:
1) акциз тўланадиган товарларни уларнинг ишлаб чиқарувчилари томонидан экспортга реализация қилишга, бундан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган акциз тўланадиган товарларнинг айрим турлари мустасно;
2) кейинчалик Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудидан олиб чиқиб кетилиши шарти билан «божхона ҳудудида қайта ишлаш» божхона режимига жойлаштирилган товарлардан ишлаб чиқарилган қайта ишлаш маҳсули бўлган акциз тўланадиган товарларни топширишга;
Олдинги таҳрирга қаранг.
3) Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган тартибда инсонпарварлик ёрдами сифатида;
давлатлар, ҳукуматлар, халқаро ташкилотлар томонидан хайрия ёрдами мақсадида, шу жумладан техник кўмак кўрсатиш мақсадида;
Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари бўйича халқаро ва чет эл ҳукумат молия ташкилотлари томонидан берилган заёмлар (кредитлар) маблағлари ҳисобига, шунингдек грантлар ҳисобига юридик шахслар томонидан олиб кирилаётган, акциз тўланадиган товарларни импорт қилишга.
(230-модданинг иккинчи қисми 3-банди Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-241-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 556-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
4) акциз тўланадиган товарларни Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига акциз солиғи солинмайдиган товарларни олиб кириш нормалари доирасида жисмоний шахслар томонидан импорт қилишга. Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига акциз солиғи солинмайдиган товарларни жисмоний шахслар томонидан олиб кириш нормаларининг энг юқори чегараси қонун ҳужжатларида белгиланади;
(230-модданинг иккинчи қисми 4-банди Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-196-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 52-сон, 512-модда)
LexUZ шарҳи
Қаранг: «Ўзбекистон Республикаси ҳудудига жисмоний шахслар томонидан товарларни акциз солиғи солинмасдан олиб киришнинг чекланган нормалари» (рўйхат рақами 412, 13.03.1998 й.).
5) ваколатли давлат органининг ёзма тасдиғи мавжуд бўлган тақдирда, телекоммуникациялар операторлари ва тезкор-қидирув тадбирлари тизимининг техник воситаларини сертификатлаштириш бўйича махсус орган томонидан олинадиган тезкор-қидирув тадбирлари тизими техник воситаларини импорт қилишга.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.10.00.00 Умумдавлат солиқлари / 07.10.04.00 Акциз солиғи / 07.10.04.03 Акциз солиғини тўлаш тартиби, муддатлари ва имтиёзлари]
Олдинги таҳрирга қаранг.

Download 0,57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   170   171   172   173   174   175   176   177   ...   261




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish