|
-модда. Акциз тўланадиган товарларга (хизматларга) доир солиқ солинадиган операциялар амалга ошириладиган сана
|
bet | 175/261 | Sana | 22.02.2022 | Hajmi | 0,57 Mb. | | #113410 | Turi | Кодекс |
| Bog'liq солиқ кодекси 2019
231-модда. Акциз тўланадиган товарларга (хизматларга) доир солиқ солинадиган операциялар амалга ошириладиган сана
(231-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 24 декабрдаги ЎРҚ-508-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.12.2018 й., 03/18/508/2365-сон — 2019 йил 1 январдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Акциз тўланадиган товарлар (хизматлар) олувчига жўнатилган (топширилган) кун, агар ушбу моддада бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, акциз тўланадиган товарларга (хизматларга) доир солиқ солинадиган операциялар амалга оширилган санадир.
(231-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 24 декабрдаги ЎРҚ-508-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.12.2018 й., 03/18/508/2365-сон — 2019 йил 1 январдан кучга киради)
Гаровга қўйилган акциз тўланадиган товарлар гаровга қўювчи томонидан топширилган тақдирда, гаров нарсасига бўлган мулк ҳуқуқи ўтган сана гаровга қўювчи учун реализация қилиш обороти амалга оширилган санадир.
Импорт қилинаётган акциз тўланадиган товарлар божхона расмийлаштирувидан ўтказилган сана уларга доир операция амалга оширилган санадир.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.10.00.00 Умумдавлат солиқлари / 07.10.04.00 Акциз солиғи / 07.10.04.01 Акциз солиғи тўловчилар ва солиққа тортиш объекти]
232-модда. Солиқ солинадиган база
Акциз солиғининг ставкалари мутлақ суммада (қатъий) белгиланган акциз тўланадиган товарлар бўйича солиқ солинадиган база акциз тўланадиган товарларнинг натурада ифодаланган ҳажми асосида аниқланади.
Акциз солиғининг ставкалари фоизларда (адвалор) белгиланган ишлаб чиқарилаётган акциз тўланадиган товарлар бўйича, агар ушбу модданинг учинчи ва тўртинчи қисмларида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, реализация қилинган акциз тўланадиган товарларнинг акциз солиғи ҳамда қўшилган қиймат солиғи киритилмаган қиймати солиқ солинадиган базадир.
Иш ҳақи ҳисобига, ҳисоблаб чиқарилган дивидендлар ҳисобига, бепул ёки бошқа товарларга (ишларга, хизматларга) айирбошлаш учун бериладиган акциз тўланадиган товарлар бўйича, шунингдек товарлар таннархидан паст нархларда реализация қилинган тақдирда солиқ тўловчи товарларни топшириш пайтида унинг ҳақиқий таннархидан кам бўлмаган даражада белгилайдиган нарх асосида ҳисобланган қиймат солиқ солинадиган базадир.
Қайта ишлашга берилган хом ашё ва материаллардан ишлаб чиқарилган акциз тўланадиган товарлар бўйича солиқ солинадиган база акциз тўланадиган товарларни ишлаб чиқаришга доир ишлар қийматини ҳамда қайта ишлашга берилган хом ашё ва материаллар қийматини ўз ичига олади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қатъий ва адвалор ставкалардан ташкил топган аралаш ставкалар белгиланган, акциз солиғи тўланадиган товарлар бўйича солиқ солинадиган база акциз тўланадиган товарларнинг натура ҳолидаги ҳажмидан ҳамда (агар ушбу модданинг учинчи ва тўртинчи қисмларида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса) реализация қилинган, акциз тўланадиган товарларнинг акциз солиғи ва қўшилган қиймат солиғи киритилмаган қийматидан келиб чиқиб аниқланади.
(232-модда Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 24 декабрдаги ЎРҚ-508-сонли Қонунига асосан бешинчи қисм билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.12.2018 й., 03/18/508/2365-сон — 2019 йил 1 январдан кучга киради)
Акциз солиғининг ставкалари фоизларда (адвалор) белгиланган импорт қилинаётган акциз тўланадиган товарлар бўйича солиқ солинадиган база божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ аниқланадиган божхона қиймати асосида белгиланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Акциз солиғини, қўшилган қиймат солиғини ва мобиль алоқа хизматлари кўрсатувчи юридик шахслар (алоқа компаниялари) томонидан тўланадиган абонент рақамидан фойдаланганлик учун тўловни ўз ичига олмайдиган, акциз тўланган ҳолда кўрсатилган хизматларнинг қиймати акциз тўланадиган хизматлар бўйича солиқ солиш базаси ҳисобланади.
Бензинни, дизель ёқилғисини ва газни якуний истеъмолчиларга реализация қилиш чоғида реализация қилинган ҳамда шахсий эҳтиёжлар учун фойдаланилган бензин, дизель ёқилғиси ва газнинг натурал ҳолида ифодаланган ҳажми солиқ солинадиган база ҳисобланади.
(232-модда Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 24 декабрдаги ЎРҚ-508-сонли Қонунига асосан еттинчи ва саккизинчи қисмлар билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.12.2018 й., 03/18/508/2365-сон — 2019 йил 1 январдан кучга киради)
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.10.00.00 Умумдавлат солиқлари / 07.10.04.00 Акциз солиғи / 07.10.04.03 Акциз солиғини тўлаш тартиби, муддатлари ва имтиёзлари]
Do'stlaringiz bilan baham: |
|
|