2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.14.00.00 Солиқ тўловчиларнинг ҳисоби. Солиқ ҳисоботи;
3.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.29.00.00 Бухгалтерия ҳисоби. Молиявий ҳисобот / 07.29.05.00 Молиявий ҳисобот]
7-боб. Солиқ ҳисоботи
43-модда. Солиқ ҳисоботи тушунчаси
[СПиТ:
1.Солиқ ҳуқуқи / Солиқ ҳисоботи]
Солиқ ҳисоботи солиқ тўловчининг солиқ ва бошқа мажбурий тўловнинг ҳар бир тури бўйича ёки тўланган даромадлар бўйича ҳисоб-китоблар ҳамда солиқ декларацияларини, шунингдек ҳисоб-китобларга ва солиқ декларацияларига доир иловаларни ўз ичига оладиган ҳужжати бўлиб, у Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан тасдиқланадиган шаклда тузилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитасининг 2013 йил 4 мартдаги 23, 2013-8-сонли «Солиқ ҳисоботининг шаклларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорининг (рўйхат рақами 2439, 22.03.2013 й.) 1-банди.
44-модда. Солиқ ҳисоботини тузиш
Солиқ ҳисоботи қоғозда ва (ёки) электрон ҳужжатга доир талабларга риоя этилган ҳолда электрон ҳужжат тарзида тузилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Электрон ҳужжат айланиши тўғрисида»ги Қонунининг 5, 6-моддалари, «Молиявий ва солиқ ҳисоботларини алоқанинг телекоммуникация каналлари воситасида давлат солиқ хизмати органларига тақдим этишнинг тартиби тўғрисида»ги низом (рўйхат рақами 2808, 12.07.2016 й.).
Олдинги таҳрирга қаранг.
Солиқ ҳисоботи солиқ тўловчи томонидан имзоланиши керак, шунингдек агар у тадбиркорлик субъекти бўлмаган юридик шахс бўлса, унинг муҳри билан тасдиқланади. Электрон ҳужжат тарзида тақдим этилган солиқ ҳисоботи солиқ тўловчининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади.
(44-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 20 мартдаги ЎРҚ-531-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.03.2019 й., 03/19/531/2799-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Электрон рақамли имзо тўғрисида»ги Қонуни 3-моддасининг иккинчи хатбошиси.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Юридик шахс — солиқ тўловчи қайта ташкил этилаётганда ёки тугатилаётганда, ҳар бир қайта ташкил этилаётган ёки тугатилаётган солиқ тўловчига солиқ даври бошланганидан эътиборан қайта ташкил этиш ёки тугатиш тугалланган кунга қадар бўлган давр юзасидан тегишинча топшириш далолатномаси, тақсимлаш баланси ёхуд тугатиш баланси асосида алоҳида-алоҳида солиқ ҳисоботи тузилади. Мазкур ҳисобот топшириш далолатномаси, тақсимлаш баланси ёки тугатиш баланси тасдиқланган кундан эътиборан уч иш куни ичида тақдим этилади. Ушбу қисмнинг қоидалари ўзгартириш, шунингдек бошқа юридик шахсни қўшиб олиш орқали қайта ташкил этилаётган юридик шахсларга нисбатан татбиқ этилмайди.
(44-модда учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-196-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 52-сон, 512-модда)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 51, 55-моддалари.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Тадбиркорлик субъекти — юридик шахс ихтиёрий тугатилган тақдирда, унга солиқ даври бошланганидан то юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказувчи орган тугатиш тартиб-таомили бошланганлиги ҳақида хабардор қилинган санагача бўлган муддат учун алоҳида солиқ ҳисоботи тузилади.
(44-модда Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-196-сонли Қонуни асосида тўртинчи қисм билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 52-сон, 512-модда)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 27 апрелдаги ПҚ-630-сонли «Тадбиркорлик субъектларини ихтиёрий тугатиш ва уларнинг фаолиятини тўхтатиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарори.
Солиқ ҳисоботида кўрсатилган маълумотларнинг тўғрилиги учун жавобгарлик солиқ тўловчининг зиммасига юклатилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |