1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.07.00.00 Муддатлар. Даъво муддати / 03.07.02.00 Даъво муддати]
38-модда. Солиқ мажбурияти бўйича даъво қилиш муддати
Давлат солиқ хизмати органи солиқ даври тугаганидан кейин беш йил ичида солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаши ёки уларнинг ҳисобланган суммасини қайта кўриб чиқиши мумкин.
Солиқ тўловчи солиқ даври тугаганидан кейин беш йил ичида солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг ортиқча тўланган суммаларини ҳисобга олишни ёки қайтаришни талаб қилишга ҳақли.
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 31-моддаси биринчи қисми бешинчи хатбошиси, 46-моддаси учинчи қисми, 48-моддаси тўртинчи қисми, 56 — 58-моддалари.
Солиқ мажбурияти бўйича даъво қилиш муддатининг ўтиши фуқаролик қонун ҳужжатларига мувофиқ тўхтатиб турилади, узилади ва тикланади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 156 — 160-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2010 йил 18 июндаги 210-сонли «Иқтисодий судлар томонидан Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси Умумий қисмини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги қарори 7-бандининг биринчи ва учинчи хатбошилари.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.07.00 Ҳисоб. Ҳисобот. Статистика (шунингдек, 07.29.00.00 га қаранг);
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.29.00.00 Бухгалтерия ҳисоби. Молиявий ҳисобот / 07.29.01.00 Умумий қоидалар]
6-боб. Солиқ солиш объектларини ва солиқ солиш билан боғлиқ объектларни аниқлаш ҳамда уларнинг ҳисобини юритиш
39-модда. Солиқ солиш объектларини ва солиқ солиш билан боғлиқ объектларни аниқлаш ҳамда уларнинг ҳисоби
Солиқ ва бошқа мажбурий тўловнинг ҳар бир тури бўйича солиқ солиш объекти ҳамда солиқ солиш билан боғлиқ объектлар ушбу Кодекснинг Махсус қисмига мувофиқ белгиланади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 127, 169, 198, 230, 244, 249, 258, 266, 273, 280, 288, 306, 322, 328, 346, 355, 365-моддалари, 392-моддасининг иккинчи қисми.
Солиқ тўловчиларнинг даромадлари ҳамда солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаб чиқариш учун улар бўйича тегишли чегирмалар тўлов тўланган вақт ва пул келиб тушган санадан қатъи назар, улар тааллуқли бўлган ҳисобот даврида акс эттирилади (ҳисоблаб ёзиш усули).
Мол-мулкни ҳисобга олиш бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |