41-модда. Ҳисоб ҳужжатлари. Ҳисоб ҳужжатларини тузиш ва сақлаш Ҳисоб ҳужжатлари солиқ солиш объектлари ва солиқ солиш билан боғлиқ объектларни аниқлаш, шунингдек солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаб чиқариш учун асос бўлган бирламчи ҳужжатлар, бухгалтерия ҳисоби регистрлари ҳамда бошқа ҳужжатлардан иборатдир.
LexUZ шарҳи Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Қонунини. Ҳисоб ҳужжатлари қоғозда ва (ёки) электрон шаклда тузилади ҳамда ушбу Кодекснинг 38-моддасида белгиланган солиқ мажбурияти бўйича даъво қилиш муддати тугагунига қадар сақланади.
Юридик шахс қайта ташкил этилганда қайта ташкил этилган юридик шахснинг ҳисоб ҳужжатларини сақлаш мажбуриятлари унинг ҳуқуқий вориси зиммасига юклатилади.
LexUZ шарҳи Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 50-моддаси. Юридик шахс тугатилганда ҳисоб ҳужжатлари тегишли давлат архивига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда топширилади.
LexUZ шарҳи Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 55-моддаси. 42-модда. Алоҳида-алоҳида ҳисоб ва уни юритиш қоидалари Ушбу Кодексда солиқ солишнинг турли тартиби назарда тутилган фаолият турларини амалга ошираётган солиқ тўловчилар солиқ солиш объектлари ва солиқ солиш билан боғлиқ объектларнинг алоҳида-алоҳида ҳисобини юритишлари шарт.
LexUZ шарҳи Қаранг: мазкур Кодекснинг 221-моддасининг олтинчи қисми, 260-моддасининг учинчи қисми, 268-моддаси учинчи қисми, 353-моддаси, 363-моддаси еттинчи қисми, 379-моддасининг тўртинчи қисми, 380-моддасининг биринчи қисми, 389-моддасининг учинчи қисми. Солиқ солиш объектлари ва солиқ солиш билан боғлиқ объектларнинг алоҳида-алоҳида ҳисоби солиқ тўловчилар томонидан бухгалтерия ҳисоби маълумотлари асосида юритилади.
Фаолиятнинг муайян турига тааллуқли барча даромадлар ва харажатлар тегишли ҳисоб ҳужжатлари билан тасдиқланиши керак.
Солиқ солиш объектлари ва солиқ солиш билан боғлиқ объектларнинг алоҳида-алоҳида ҳисоби мутаносиб усул ёки тўғридан-тўғри ҳисобга олиш усули орқали юритилиши мумкин.
Солиқ солиш объектлари ва солиқ солиш билан боғлиқ объектларнинг алоҳида-алоҳида ҳисобини юритиш усули юридик шахснинг бутун календарь йилга мўлжалланган ҳисоб сиёсати билан белгиланади ҳамда йил мобайнида ўзгартирилиши мумкин эмас.
Ҳисобга олишнинг мутаносиб усулида даромадлар, харажатлар ва солиқ солишнинг бошқа объектлари ёки солиқ солиш билан боғлиқ объектлар реализация қилишдан олинган соф тушумнинг умумий суммасидаги фаолиятнинг муайян турлари бўйича реализация қилишдан олинган соф тушум улушига мутаносиб тарзда шу муайян фаолият турига киритилади.
Тўғридан-тўғри ҳисобга олиш усули қўлланилганда даромадлар, харажатлар ва солиқ солишнинг бошқа объектлари ёки солиқ солиш билан боғлиқ объектлар фаолиятнинг қайси тури амалга оширилиши билан боғлиқ бўлса, шу турга киритилади. Бунда фаолиятнинг бирон турига киритиш мумкин бўлмаган даромадлар, харажатлар ва солиқ солишнинг бошқа объектлари ёки солиқ солиш билан боғлиқ объектлар ҳисобга олишнинг мутаносиб усули орқали фаолиятнинг муайян турига киритилади.
[ОКОЗ: 1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.07.00 Ҳисоб. Ҳисобот. Статистика (шунингдек, 07.29.00.00 га қаранг);