«ТАСДИҚЛАЙМАН»
Тўрткўл тумани прокурори
2-сектор раҳбари
_________М.Г.Матчанов
2021 йил «___» сентябр
Тўрткўл тумани “Пахтобод” ОФЙда ёшлар билан ўтказилган учрашув БАЁНИ
2021 йил «3» сентябр Тўрткўл тумани
Йиғилиш раиси:
|
-
|
М.Г.Матчанов – Тўрткўл туман
прокурори
|
Иштирок этганлар:
|
-
|
Ҳунарманд уюшмаси туман бўлими раҳбари, АТБ Микрокредитбанк туман филиали мутахассиси, 17 нафар ёшлар
|
|
|
|
КУН ТАРТИБИ:
Тўрткўл туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича 2-сектор раҳбарининг белгиланган режа-графикка асосан,
“Пахтобод” ОФЙда яшовчи ёшлар билан учрашув ўтказиш
Йиғилишни туман прокурори М.Г.Матчанов очиб берди ҳамда қатнашувчиларни кун тартибидаги масала ва иштирок қилаётганлар билан таништирди.
Йиғилишга раислик қилувчи М.Г.Матчанов сўзга чиқиб, Президентимизнинг ташаббуси билан секторлар фаолиятини ташкил этиш бўйича янги – адолатли ва таъсирчан тизим жорий этилганлигини, бу тизим фуқароларнинг ҳаётий муаммо ва эҳтиёжларини ҳал этиш, аҳоли билан очиқ, тўғридан-тўғри мулоқотни кучайтириш ҳамда секторлар фаолиятини янада такомиллаштиришга хизмат қилишини, секторлар фаолиятини янги сифат босқичига кўтаришда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 08.01.2019 йилдаги “Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4102-сонли Қарори дастуриламал бўлганлигини, хусусан, мазкур қарор талабларидан келиб чиқиб, туман прокурори масъуллигидаги 2-сектор ташкил қилинганлигини, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 27.12.2019 йилдаги ёшлар билан ўтказилган учрашувда берилган топшириқлар ижроси юзасидан 2-сектор ҳудудига кирувчи маҳаллаларда яшовчи фуқаролар билан августь ойига қадар учрашувлар ўтказиш графиги тасдиқланганлигини қайд қилди.
Шундан сўнг Ҳунарманд уюшмаси туман бўлими раҳбари Ф.Атажанова сўзга чиқиб, устоз-шогирд анъанаси, ҳунар ўрганиш инсон учун қанчалик муҳим эканлиги, бугунги кунда жамиятимизда
касб-ҳунарга ўқитиш борасида амалга оширилган ишлар ҳақида тўхталиб ўтди.
Учрашувда “Ёшлар дафтарига” киритилган 2 нафар ёшларни ҳунармандларга шогирд сифатида бириктирилди.
АТБ Микрокредитбанк туман филиали мутахассиси томонидан Ёшлар дафтарига” киритилган Авезқличева Жемал, Садуллаев Уктам, Камалов Сарвар, Айитбаев Рохат, Каландарав Дастоноарга керакли ҳужжатлар тақдим этканларидан кредит ажратилиши тушунтирилди.
Учрашув давомида кам таъминланган ижтимоий химояга мухтож оилаларга озиқ-овқат махсулотлари берилди ва моддий ёрдам ажратилиши белгиланди.
Юқоридаги фикр ва мулоҳазалар тингланиб йиғилиш
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Йиғилиш кун тартиби бўйича маърузаларда баён қилинган фикр мулоҳазалар ва вазифалар ижро қилиш учун раҳбарликка олинсин.
Сайёр қабул ўтказилганлиги ва ундаги масалалар ҳақида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Тўрткўл туманидаги Халқ қабулхонасига маълумот берилсин.
Йиғилиш қарори ижросини назорат қилишни сектор котиби зиммасига юклансин.
Тўрткўл тумани прокурори М.Г.Матчанов
Do'stlaringiz bilan baham: |