Mundarija.
1
|
Kirish
|
|
2
|
Transportning paydo bo’lishi va taraqqiyoti
|
|
3
|
Turli transport tizimlarini shakllanish jarayonlari
|
|
4
|
Respublikamizda avtomobilsozlikning rivojlanish bosqichlari
|
|
5
|
Berilgan ekspluatatsion hususiyatning ta’rifi
|
|
6
|
MAN CLA 16.220 4x2 avtomobilining texnik harakteristikasi
|
|
|
-Dvigatelning tashqi tezlik harakteristikasini hisoblash
|
|
|
-G’ildirakning radiusini aniqlash
|
|
|
-Avtomobilning tezligini hisoblash.
|
|
|
-Avtomobilning tortish balansi.
|
|
|
-Avtomobilning havo qarshiligi kuchini hisoblash.
|
|
|
-Avtomobilning yo’l qarshiligi kuchini hisoblash.
|
|
|
-Yonilg’i tejamkorligini baholovchi ko’rsatkichlar
|
|
7
|
Xulosa
|
|
8
|
FOYDALANILGAN ADABIYOTLAR
|
|
Кириш
«ЖВ МAН Aуто-Узбекистан» Ўзбекистон-Германия қўшма корхонаси 2009 йилнинг 9 августида Вазирлар Маҳкамасининг 07.08.2009 йилдаги 224-сонли қарорига асосан ташкил етилган.
Ўзбекистон томонидан муассис ҳисобланган "Ўзавтосаноат" акциядорлик компанияси ҳамда Германиянинг дунёга машҳур "Ман Труcк&Бус Гроуп" компанияси ҳамкорлигида юртимизда оғир юк кўтарадиган "МAН" автомобилларини ишлаб чиқариш ва уларга техник хизмат кўрсатиш йўлга қўйилди.
Президентимиз Ислом Каримовнинг 2011 йил 16 февралда қабул қилинган «Оғир юк кўтарадиган автомототранспорт воситаларини ишлаб чиқаришни келгусида ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, Ўзбекистонда оғир юк ташувчи МAН автомобилларини ишлаб чиқариш ва уларга хизмат кўрсатиш комплекси қурилишига асос солинди.
22 декабр 2011 йилда Самарқанд вилояти Жомбой туманида МAН дилерлик ва сервис марказининг очилиш маросими бўлди.
Ушбу ихтисослаштирилган марказимизнинг малакали ишчилари бир йилда 1,5 мингдан ортиқ юк автомобили ва махсус техникани таъмирлаш ҳамда уларга хизмат кўрсатиш имкониятига ега. Келажакда бу кўрсаткични йилига 4 мингта юк автомобили ва автобусга етказиш кўзда тутилмоқда.
2012 йилнинг 30 июл куни МAН русумидаги тягач, шасси ва махсус техника ишлаб чиқарадиган, МAН дилерлик ва сервис маркази ёнгинасида жойлашган янги йиғиш заводининг очилиш маросими бўлди.
МAН юк автомобилларининг қудратини автомобил ва темир йўлларни қуриш ҳамда реконструкция қилиш, шаҳарлараро юк ташишда кўриш мумкин.
Улардан “Ўзавтойўл” акциядорлик компанияси, “ГМ Узбекистан” AЖ, “Махсустранс” давлат унитар корхонаси, Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи, “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик компанияси, “Aнгрен” логистика маркази, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, “Ўздонмаҳсулот” очиқ акциядорлик жамияти, “12-трест” қурилиш компанияси, “Бекободцемент” очиқ акциядорлик жамияти, Навоий ҳамда Олмалиқ кон-металлургия комбинатлари ва бошқа кўплаб корхоналар, жумладан, хусусий компаниялар самарали фойдаланмоқда. Бугунги кунда заводда тайёрланган МAН юк машиналарини Aндижон, Бухоро, Қарши, Қўқон, Навоий, Наманган, Нукус, Самарқанд, Тошкент ва Урганч шаҳарларида жойлашган корхонанинг 14 та дилерлик ҳамда сервис марказида харид қилиш мумкин ва уларда сифатли техник хизмат кўрсатилмоқда. Яқин вақт ичида бундай марказлар мамлакатимизнинг бошқа шаҳарларида ҳам ташкил етилади.
“ЖВ МAН Aуто-Узбекистан” автомобиллари мустаҳкамлиги, тежамкорлиги ва ишончлилиги билан ажралиб туради. Компания ишлаб чиқарган маҳсулоти учун икки йил кафолат беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |