ДИССЕРТАЦИЯНИНГ ТАСНИФИЙ БЕЛГИЛАРИ
1. Диссертация натижаларининг хусусиятлари:
1.2.Илм-фан тегишли тармоғининг истиқболли йўналишини ривожлантириш учун муайян ютуқ сифатида баҳоланадиган янги назарий қоидалар комплекси ишлаб чиқилган.
Маъқулми? - (овозлар: маъқул).
2. Диссертация натижаларининг янгилик даражаси:
2.1.Натижалар янги.
Маъқулми? - (овозлар: маъқул).
3. Диссертация натижаларининг қиймати:
3.2. Юқори.
Маъқулми? - (овозлар: маъқул).
4. Диссертация мавзусининг режадаги тадқиқотлар билан алоқадорлиги:
4.2. Мавзу тармоқ дастурига, Фанлар Академиясининг режаларига, тармоқлараро илмий-техникавий мажмуалар, тармоқлараро давлат бирлашмалари режаларига ёки ташкилотнинг мавзулар режасига киради.
Маъқулми? - (овозлар: маъқул).
5. Амалий аҳамиятга молик диссертация натижаларидан қай миқёсда фойдаланилади:
5.3. Тармоқ миқёсда.
Маъқулми? - (овозлар: маъқул).
6. Амалий аҳамиятга молик диссертация натижаларидан кенг фойдаланиш юзасидан тавсиялар:
6.1. Кенг фойдаланишни талаб қилади.
Маъқулми? - (овозлар: маъқул).
Таснифий белгилар бўйича қандай таклифлар бўлади? - (Овозлар: тасдиқлансин). Эътирозлар борми? - (йўқ). Ким ушбу таклифга рози бўлса, овоз беришларини сўрайман.
Қаршилар? - Йўқ. - Бетарафлар? - Йўқ. Қабул қилинди.
Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.03/30.04.2021.Ped.82.03 рақамли илмий кенгаш
ҚАРОРИ:
1. Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.03/30.04.2021.Ped.82.03 рақамли илмий кенгашнинг бугунги расмий ҳимоя ва овоз бериш натижаларига кўра (тарафдорлар - 13 та, қаршилар – 1 та, яроқсиз бюллетенлар – йўқ) «Электротехника ва электроника асослари фанини ўқитишни коммуникация технологиялари ёрдамида такомиллаштириш методикаси (олий ҳарбий билим юртлари мисолида)» мавзусидаги 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (математика) ихтисослиги бўйича Рамонова Садокат Қомиловнага педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (РhD) илмий даражасини бериш учун қарор қабул қилади.
2. Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссиясидан кенгаш қарорини тасдиқлаб беришни сўрайди.
Ҳурматли Илмий кенгаш аъзолари, йиғилиш қатнашчилари!
Энди диссертант Рамонова Садокат Қомиловнани Илмий кенгаш номидан сизни муваффақиятли ҳимоя билан табриклаймиз! Келажакдаги ишларингизда омадлар тилаймиз.
Қолаверса, уларни илмий раҳбари педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) Cуяров Кушарбай Ташбаевичнинг ҳам шогирдларини муваффақиятли ҳимояси табриклаймиз. Шундай шогирдлардан кўплаб чиқаришингизга тилакдошмиз.
Якунловчи сўз диссертант Рамонова Садокат Қомиловнага. Марҳамат.
Do'stlaringiz bilan baham: |