Иккинчи эътироз бўйича айнан авторефератни шакллантириш давомида ахборот–коммуникатив технологиялардан фойдаланиш компетенциясини шакллантиришга урғу берганлигимиз лекин техник хатолик ҳисобидан ривожлантириш сўзи ишлатилганлиги билан изоҳлаймиз.
Учинчидан, ахборот–коммуникатив технологиялари жумласи диссертацияда ва авторефератда баъзан тўлиқ, баъзан қисқартирилган “АКТ” кўринишда ёзилиб кетган. Мазкур жумла бир марта тўлиқ ёзилиб кейин ҳолларда қисқартирилиб ёзилганда яхшироқ бўлар дейилган.
Учинчи камчиликни кейинги ишларимизда инобатга оламиз.
РАИС: Раҳмат. Ҳурматли кенгаш аъзолари! Навбатдаги босқичга яъни диссертация ишининг расмий муҳокамасига ўтамиз. Сўз - биринчи расмий оппонент техника фанлари доктори, профессор Мухаммадрасул Эргашовга берилади. Улар онлайн тарзда иштирок этяптилар. Марҳамат.
Т.ф.д., профессор ЭРГАШОВ М.(онлайн тарзда): (С.К.Рамонованинг диссертацияси бўйича ўз тақризларини ўқиб эшиттирдилар. Тақриз ижобий, аммо айрим фикр-мулоҳазалар кўрсатиб ўтилган. (Тақриз илова қилинади).
РАИС: Раҳмат. Биринчи расмий оппонент – техника фанлари доктори, профессор Мухаммадрасул Эргашовни тақризида кўрсатилган камчиликларга жавоб бериш учун сўз талабгорга берилади.
РАМОНОВА С.К.: Расмий оппонентимиз, техника фанлари доктори, профессор Мухаммадрасул Эргашовга ишимизни чуқур ўрганиб, ҳар томонлама таҳлил қилиб маслаҳатлар берганингиз учун миннатдорчилик билдираман.
Кўрсатилган камчилик ва тавсияларга келсак, албатта келажакда ушбу берилган тавсияларга амал қиламиз.
Биринчидан, ишнинг мазмуни юқори илмий савияда баён этилган. Бироқ унда айрим имло хатолари учраши таъкидланган.
Биринчи камчиликни келгуси ишларимизда таҳрири ишларига алоҳида эътиборимизни қаратамиз.
Иккинчидан, диссертация ишига тадқиқот натижаларининг жорий қилинганлигини асословчи ҳужжатлар нусхалари илова қилинмаганлиги қайд этилган.
Иккинчи камчилик бўйича диссертация иши бўйича олинган мудофаа вазирлиги ва тажриба синов ўтказилган муассасалардан олинган хатларнинг мазмунини ишнинг жорий этилиши қисмига киритганлигимиз билан чегараланганмиз.
Учинчидан, учинчи боб хулосаларнинг тўртинчи бандига киритилган камчиликлар мавзуга оид илмий муаммолар жумласига кирмайди, уларни ташкилий масалалар жумласига киради. Шунинг учун ушбу бандни ишда келтирмаслик мақсадга мувофиқлиги таъкидланган.
Учинчи камчиликни инобатга оламиз.
Тўртинчидан, фойдаланилган адабиётлар рўйхатининг “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва методологик аҳамиятга молик нашрлар” бандидаги рўйхат ўрнатилган га кўра Ўзбекистон Республикасининг Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентинг Фармонлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг буйруқлари кетма-кетлигида тузилиши зарурлиги айтилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |