Тошкент қуюв механика заводи фаолиятини бошқариш Режа


Ўзвагонтаъмир” АЖ нинг фаолияти тавсифи



Download 142,94 Kb.
bet9/17
Sana05.07.2022
Hajmi142,94 Kb.
#743126
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   17
Bog'liq
ТЙТМ маъруза (1)

Ўзвагонтаъмир” АЖ нинг фаолияти тавсифи

Соҳада рақобат муҳитини яратиш мақсадида "Ўзвагонатъмир"АЖ ташкил этилди.
Корхонанинг юк вагонларининг 650 дан ортиқ буюмлар ва бутловчи қисмлари қайта тикланадиган ва таъмирланадиган базаси мавжуд. Бўйсунувчи бўлинмаларда таъмирлашнинг сифатини назорат қилиш бузилмайдиган усуллар ёрдамида, шунингдек таъмирланган қисмлар ва йиғмаларни текшириш ишлари амалга оширилади. Ишлаб чиқариш жихатидан келиб чиққан ҳолда компания "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ пудратчиси бўлиб, у юк вагонларини таъмирлаш ҳажмларини таъминлаш кафолатидир.
Юк вагонларини таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатишни амалда бажарилган иш хажми бўйича ҳажмига ташкил этиш бўйича, 2009 йилда темир йўл транспорти Кенгаши комиссияси томонидан мувофиқлаштирилган юк вагонларини профилактик таъмирлаш ишлаб чиқариш қоидалари билан тартибга солинади. Юк вагонлари иш хажмининг бажарилиши ҳисобининг автоматлаштирилган технологиясини ишлаб чиқишнинг якунлангани муносабати билан, кўпгина темир йўл маъмурияти томонидан тадбиқ қилинган янги шароитда юк вагонларини эксплуатация қилишнинг яратилган тажрибаси, амалда бажарилган ( босиб ўтган масофасига кўра) иш хажмига кўра юк вагонлар таъмири ва техник хизмат кўрсатиш тизими юк вагонларининг режавий-профилактик таъмир турларини ишлаб чиқиш меъёрлари 2009 йил 21-22 майда ўтказилган темир йўл транспорти Кенгашининг 50-сонли Протоколи Қарорига кўра ўрнатилган. Халқаро алоқаларда вагонларни юк ортишга узатишда ишлаб чиқилган хар хил таъмирлараро меъёрларга йўл қўйилмайди.
Капитал таъмирларни ўтказиш даврийлиги меъёри вагонни қуриш (капитал таъмир)дан то биринчи марта ёки кейинги капитал таъмирга узатиш вақтигача эксплуатация қилишнинг календар давомийлиги мезонлари бўйича ўрнатилади.
Депо таъмирини ўтказиш давомийлиги меъёрлари
- вагонни қуриш (режавий таъмир)дан бошлаб то уни биринчи ёки кейинги депо таъмири вақтигача бўлган эксплуатация давомийлигининг календар мезони бўйича;
- вагонни қуриш (режавий таъмир)дан бошлаб то уни биринчи ёки кейинги депо таъмири вақтигача бўлган амалда бажарилган иш хажмининг мезони бўйича.
Тармоқда шаклланган харакат таркиблари таъмирини ривожлантириш комплекс дастури ресурсларни ихтисослашувига, ишлаб чиқариш қуввати ва жойлашган жойига боғлиқ ҳолда таъмир корхоналари ўртасида тақсимлайди. Хўжалик юритишнинг ўзгарувчан шароитларида буюртмани жойлаштиришнинг анъанавий тизими ушбу жараённи самарали бошқаришни таминлай олмайди. Темир йўл транспортини реформалаш келгусида таъмир дастурини шакллантиришга тижорий ёндашувни кучайтиришга олиб келиши керак.



    1. Ўзвагонтаъмир” АЖ нинг ишлаб чиқариш фаолияти

Вагонларни таъмирлаш ишлаб чиқариш жараёнида асосий ва ёрдамчи жараёнларни ажратиб кўрсатиш мумкин. Уларнинг асосийлари эҳтиёт қисмлар ва бутловчи қисмларни таъмирлаш ва ишлаб чиқариш, бутловчи қисмларни йиғиш ва умуман вагонларни йиғиш билан бевосита боғлиқ. Бу ишлар вагон деполарининг асосий цехларида: вагон йиғиш, тележка, ғилдирак, автосцепка таъмири бўйича цех ва автотормозлаш ускуналарини таъмирлаш устахонасида олиб борилади. Ёрдамчи жараёнларга материаллар, эҳтиёт қисмлар ва уларни ташиш; асбоб ва мосламаларни ишлаб чиқариш ва таъмирлаш; жиҳозларни таъмирлаш каби асосий вазифаларни бажариш учун зарур бўлган ишлар киради.


Темир-пресслаш, чилангар-механик, ёғочсозлик, ёрдамчи-тайёрлаш ишлари ёрдамчи участкаларида амалга оширилади.
Вагон деполари қозонхона, насос хонаси, компрессор хонаси, материаллар ва эҳтиёт қисмлар омборини ўз ичига олган ишлаб чиқариш цехларга хизмат кўрсатади.
Ишлаб чиқариш жараёнини тўғри ташкил етиш ва оператив бошқариш ҳар бир корхонанинг муваффақиятли фаолият юритишининг асосий шартидир. Вагон деполарининг ишлаб чиқариш жараёни корхонанинг барча қисмлари фаолиятини алоҳида элементларга тўғри бўлиниши ва прогрессив ишлаб чиқариш стандартларини ишлаб чиқиш билан қатъий мувофиқлаштиришга асосланган.
Хозирда асосий эътибор истеъмолчилар эҳтиёжларини тўлқонли қондиришга қаратилмоқда, ва бир вақтнинг ўзида талаблар ҳар ўзгармоқда, корхона қаттъий сифат назорати ҳақида кўпроқ ўйлай бошлади.
Ишлаб чиқаришнинг ҳар бир босқичида сифатни назорат қилиш зарурияти ҳозирги кунда умумий қабул қилинган ҳолат бўлиб, у маҳсулот ва хизматлар сифати барча ходимларнинг жавобгарлигини назарда тутади.
Сифатни таъминлаш ҳужжатлаштирилган тизимдан мижозлар талабларини қондириш учун мўлжалланган технологик жараёнларнинг процедуралари ва тавсифлари кўринишида фойдаланишни ўз ичига олади. Компания сифати учун жавобгарлик ва рағбатлантириш тизимига ега.
Компания мижознинг жорий ва келажакдаги эҳтиёжларини тушунган ҳолда, уларнинг талабларини тўлиқ қондиришга интилади ва кутилган натижалардан ошиб кетишга интилади.
"Мижозларга мўлжалланиш" тамойили корхонанинг таркибий бўлинмаларида қуйидаги йўналишлар бўйича қўлланилади :
- Истеъмолчиларнинг талаб ва эҳтиёжларини ўрганиш ва тушуниш
- Корхонанинг мақсадлари истеъмолчиларнинг эҳтиёжлари ва умидлари билан боғлиқ эканлигига ишонч ҳосил қилиш
- Истеъмолчилар билан муносабатларни тизимли мониторинг қилиш
Асосий фойда :
- Бозор эҳтиёжларига мослашувчан ва тезкор жавоб бериш орқали эришилган товар айланмаси ва бозор улуши
- Мижозлар эҳтиёжини қондириш учун корхона ресурсларидан янада самарали фойдаланиш
- Такрорий ҳамкорликка олиб келадиган мижозлар мажбуриятини ошириш
Вагон деполари тавсифи
Корхонанинг асосий офиси ва ишлаб чиқариш бинолари Ўзбекистон Республикасининг учта маъмурий ҳудуд, вилоят марказларида жойлашган.
- Самарқанд – Самарқанд вилояти
- Андижон – Андижон вилояти
- Термиз – Сурхондарё вилояти
Қўнғирот вагон депоси Қорақолпоғистон Республикасининг туман марказида жойлашган.
Ховос вагон депоси Ўзбекистон Республикасининг Сирдарё вилоятида жойлашган.
Вагон депосининг асосий ишлаб чиқариш участкалари ва жихозлари
Вагон йиғиш цехидан тегишли бўлинмаларда бажариладиган вагонларни қисмларга ажратиш, таъмирлаш-йиғиш ва бўяш ишларини бажариш учун фойдаланилади. Вагонларни таъмирлаш цехлари технологик иш жараёнини таъминлаш учун турли механизмлар билан жиҳозланган: тележкалар ва ғилдирак жуфтликларини ташиш учун кўприксимон ва гидравлик кранлар, электрлаштирилган домкратлар, қозиқлар (ставлюга), пайвандлаш трансформаторлари, пневматик асбоблар ва бошқалар.
Вагонларни қисмларга ажратиш ва таъмирга тайёрлаш бўлими ром, кузов элементлари, яримвагонларнинг тушириш люки қопқоқлари ва ҳоказоларда таъмирлаш-тўғирлаш ишларини бажариш учун ишлатилади.
Таъмирлаш-монтаж бўлими йўлларидаги ишларни олиб бориш учун кузовдаги чилангарлик ва дурадгорлик учун кўтариш платформалари билан жиҳозланган таъмирлаш постлари ташкил этилган, ҳамда яримвагонлар люки қопқоғини ечмасдан тўғрилаш учун пресслар ва автоматик илашиш аппаратларининг сўрувчи қурилмалари, турли хил стеллажлар ва стендлар, махсус электр ва пневматик асбоблар билан жихозланган. Иш жойлари сиқилган ҳаво тарқатиш устунлари, электр пайвандлаш машиналари ва электр асбоблари учун электр қуввати линияси билан жиҳозланган. Вагонларни кўтариш ва оғир деталларни участкалар аро ҳаракатлантириш учун қуввати 5 ва 10 тонна бўлган кўприксимон кранлар мавжуд.
Тележка ва ғилдирак жуфтларини таъмирлаш бўлимида тележка, ғилдирак жуфтларини тозалаш ва ювиш, ғилдирак-токар, электр пайвандлаш бўлимлари мавжуд. Бу бўлимларнинг барчаси керакли технологик жиҳозлар билан таъминланган: электр пайвандлаш аппаратлари, узатиш устунлари бўлган ҳаво линияси, триангелларни таъмирлаш ва синаш стендлари, тормоз тягалари ва пружиналари, фрезерлик станоклари, кран-тўсинлари, нуқсонларни аниқлаш мосламалари, ўлчов асбоблари билан.
Айланиш доираси бўйлаб айлантириш учун асосан иккита типдаги ғисдирак-токарлик станоклари ишлатилади: УББ-112 моделидаги Рафамет ва оғир станокларни қурувчи Краматор заводининг 1836А модели (КЗТС).
Ғилдирак тизмалари ва ўқ бўйин рейкалари қопламаси электр пайвандлаш бўлимида бажарилади. Электр пайвандлаш ишлари учун А-482 типидаги ишлатилади икки ёйли автомат ишлатилади.
Вагон деполарининг ғилдирак-ролик цехларида УСК-4 сканерлаш қурилмаси билан УД4-Т ултратовушли тамограф-дефектосоп ёрдамида ғилдирак жуфтларини бузмасдан синовдан ўтказишнинг замонавий технологияси жорий етилган.
Чилангарлик-механика бўлими таъмирланган вагон қисмлари ва ўз ишлаб чиқарган маҳсулотларини вагоннинг алоҳида бутловчи қисмлари ва узелларини таъмирлаш, йиғиш ва комплектлаш учун мўлжалланган.
Электр пайвандлаш бўлими вагон қисмларини, эскирган тележка балкаларини, тормоз траверси, тормоз узатиш қисмларини ва турли валикларни пайвандлаш ва наплавкалаш учун хизмат қилади.
Газ пайвандлаш ишлари бўлим ёнидаги ажратилган хонада бажарилади.
Темирчилик бўлими вагонларнинг эскирган ва емирилган деталларини таъмирлаш ва депонинг хўжалик эҳтиёжлари учун темир буюмлар ясашга мўлжалланган.
Ёғочни қайта ишлаш цехи Самарқанд ва Андижон вагон деполарида қисмларни таъмирлаш, ёғочни қуритиш ва қайта ишлаш учун ташкил этилган.
Таъмирлаш ишлаб чиқариш концентрацияси шароитида корхонанинг учта вагон депоси ривожланган вагон таъмирлаш цехига ва янги ёки таъмирланган деталларни комплектлаш учун кичик мослаш бўлимларига эга.
Вагон деполарининг қуввати станоклар сони, белгиланган смена ва таъмирда туришнинг ўртача вақти билан чекланган ва 7591 автомобилни ташкил етади.


1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish