Тошкент йўловчи вагонларни қуриш ва таъмирлаш заводида ишлаб чиқаришни оқилона бошқариш
Ишлаб чиқаришни оқилона бошқаришнинг асосий шартларидан бири ишлаб чиқаришнинг ташкилий тузилмаларини тўғри тузиш ҳисобланиб, унинг ишлаб чиқариш техник омиллари эканлигини билдиради. Бироқ, цехнинг оқилона ташкилий тузилмаси нафақат унинг ишлаб чиқариш тузилишига, балки бошқа бир қатор ташкилий- техник омилларга ҳам боғлиқ.
Бу омилларнинг тўғри аниқланиши ва бошқариш функциялари бажарилишида иш ҳажми ва характерига таъсири цехларнинг ташкилий тузилиши такомиллашувида катта роль ўйнайди.
Цехларнинг ташкилий тузилмасини тўғри тузилишида бошқарув функцияларининг марказлашганлик даражаси ҳам ишлаб чиқаришнинг бевосита бошқарувчи тизимларини такомиллаштиришда илғор йўналиш ҳисобланади. Ишлаб чиқариш бошқариш функцияларининг тўлиқ марказлашишида завод бошқаруви хизматларида бўлим ва цех бўлинмаларида, бошқарувнинг муайян тизимлари мавжудлиги зарурийлиги сусаяди ва аксинча цехларда марказлашмаган бошқарувда махсус бўлинма (бюро, гуруҳ ва ҳ.)лар тузилиши зарурияти кўпаяди. Бироқ, бошқарув шаклини танлаш, авваламбор ташкилотда мавжуд ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва бошқарувни техник воситалар билан таъминланганлик даражаси хусусиятларига боғлиқ. Шунинг учун бошқарув функцияларининг тўлиқ марказлаштирилиши, айниқса катта цехлари кўп бўлган корхоналарда бир вақтнинг ўзида таъминланиши мумкин эмас, баъзи ҳолларда бу мақсадга мувофиқ ҳам эмас.
Ишлаб чиқариш саноат корхоналарида ишчилар сони 100 тадан кам бўлмаган участкаларда, ҳамда қуюв, темирчилик ва ишлаб чиқариш шароити оғир бўлган бошқа жойларда 80 тадан ортиқ киши бўлганда цехлар ташкил этилиши мақсадга мувофиқдир. Цехлар белгиланган миқдордан кам ишчиларга эга бўлса, у бошқа цехлар билан бирикиб кенгайиш ёки ўз-ўзини маъмурий бошқара оладиган ишлаб чиқариш участкаларига айлантирилиши мумкин. Цехларнинг катталашишини технологик тамойилга кўра амалга ошириш лозим, баъзи ҳолларда ҳудудий тамойилга кўра амалга оширилади. Бироқ барча ҳолларда ҳам цех ва участкаларнинг оқилона ихтисослашувига қўйилган талаблар қондирилиши, шунингдек улар орасидаги норационал ишлаб чиқариш алоқаларни бартараф этиш зарурияти ҳам ҳисобга олиниши керак.
Ишлаб чиқаришни технологик тайёрлашда, цех асосий ўринда қатнашади, бу вақтда конструкторлик тайёрлаш эса бош конструкторлик бўлимида амалга оширилади.
Конструкторлик тайёрлашдан фарқли ўлароқ ишлаб чиқаришни технологик тайёрлаш технологларни ўзлари ишлаб чиққан етук технологиялар билан бевосита иштирок этишини талаб этади. Цехлардаги технологик тайёрлаш хизматларининг ташкил этилиши мақсадга йўналтирилганлиги масаласи ишлаб чиқариш турига ва технологик жараёнларнинг мураккаблигига қараб ҳал этилади. Шу йўл билан йирик цехларнинг ташкилий тизимида махсус бюро ва бўлинмалари мавжудлиги назаратда тутилади. Аммо ёрдамчи цехларда бу каби бюролар одатга кўра, бўлмайди.
Кўпгина йирик тайёрлов, механик ва механик йиғув цехларнинг ишлаб чиқаришининг таркибий қисмларига асбоб хўжалиги, етук асбоб хўжаликлари томонидан бошқарувчи, бевосита ишлаб чиқаришни тайёрлаш бўйича раҳбар ўринбосарларига бўйсунувчи бўлинмалар киритилади. Йирик бўлмаган цехларда бу функцияни асбоб-ускуна ва жиҳозлар бўйича уста бажаради.
Цехни бошқаришни ташкил этиш, бутун корхонани бошқаришдаги каби, нафақат бошқарув тизимини, балки бошқарув тузилмалари орасидаги ўзаро боғлиқлик ва ишлаб чиқаришни тайёрлаш, ҳисоблаш, режалаштириш соҳаларида фаолият юритувчи цехларнинг параллеллашуви ва қайталанишининг олдини олувчи, ундан ташқари завод бошқаруви хизматларида ва бўлинмаларидаги цех ички муносабатларини ўз ичига олади.
Цехларнинг ташкилий бошқарув тизимига тузилишига бевосита тамойилли муносабатни механизациялаштириш, айниқса ишлаб чиқаришни мажмуавий автоматлаштириш таъсир этади. Ишлаб чиқаришни мажмуавий механизациялаштириш ва автоматлаштириш жараёнида бошқарув функцияларининг марказлашуви учун максимал шароитлар юзага келади. Цехларда фақатгина техник-тезкор режа ишлаб чиқариш масалалари билан шуғулланувчилар сақлаб қолинади. Бу билан бошқарувда банд бўлган ходимлар сони кўпроқ қисқартирилади.
Бошқаришни мажмуавий автоматлаштириш ўзининг алоҳида ҳусусиятларига эга. Автоматлаштирилмаган ишлаб чиқаришдаги бир қатор функциялар ўз маъносини тўлиқ йўқотиб, автоматлаштирилган бошқарувга хос янги функциялар намоён бўлади. Бошқа бир қатор бошқарув функциялари эса машиналарнинг автоматлаштирилган тизим конструкцияси билан уйғунлашиб кетади.
“Ўзвагонтаъмир” АЖ фаолиятини бошқариш
Режа
“Ўзвагонтаъмир” АЖ нинг фаолияти тавсифи
“Ўзвагонтаъмир” АЖ нинг ишлаб чиқариш фаолияти
Жамиятнинг сифат сиёсати ва мақсадлари
Акциядорлар умумий йиғилишининг ваколатлари
Do'stlaringiz bilan baham: |