Тошкент “транспорт ва логистика: республика транспорт-транзит салоҳиятини ривожлантиришда рақамлитехнологиялар”


" Логистика ва  иқтисодиёт" илмий электрон журнали



Download 17,03 Mb.
Pdf ko'rish
bet220/437
Sana20.07.2022
Hajmi17,03 Mb.
#828940
TuriСборник
1   ...   216   217   218   219   220   221   222   223   ...   437
Bog'liq
TЛ Конференция 1188 стр

"
Логистика ва 
иқтисодиёт" илмий электрон журнали
 
http://economyjournal.uz/ 
tahririyat?lang=uz
http://economyjournal.uz/maqola/Maqolalar_2021_3_son.pdf 
6. Ковалев И. А. Автоматизация процесса управления 
перевозками массовых грузов кольцевыми маршрутами: автореф. 
дис... канд. техн. наук: 05.22.08: Екатеринбург, 2007. - 23 с. 
7. 
Войтинков С.C. Совершенствование оперативного 
планирования перевозок грузов помашинными отправками в 
городах. Диссертация на соискание учёной степени кандидата 
технических наук. Иркутск 2011. 233 c. 
8. Мочалин СМ. Научные основы совершенствования теории 
грузовых автомобильных перевозок по радиальным маршрутам: 
Монография/ СМ. Мочалин; Омск: Изд-во ”Вариант-Сибирь”, 2003. 
- 246 с.


516 
Қўзиев А.Ў. (Термиз давлат университети,
т.ф.н., доцент) 
Ўроқов А.А. (Тошкент давлат техника университети
Термиз филиали талабаси) 
 
ҲУДУДДАГИ ОҚИМЛАРНИ ЎЗЛАШТИРИШДА 
МУЛЬТИМОДАЛ ТАШИШНИ ҚЎЛЛАШ 
 
Транспорт хизматлари бозорини замонавий босқичда ривож-
лантиришнинг шаклланган инфратузулмаси халқаро транспорт 
коридорларини ҳисобга олган ҳолдаги мультимодал транспорт 
тармоғидир [1]. 
Мультимодал ташиш-бир объектни ягона шартнома асосида
камида икки транспорт тури билан ташишлардир. Мазкур 
ностандарт ёндошув ташишни амалга оширувчи мультимодал 
транспорт оператори (МТО) вазифасини бажаради ва транспорт 
воситалари сони ва туридан қатъий назар барча ташишлар учун 
жавобгардир. Бунда ижрочи, яъни операторда барча транспорт 
турлари воситалари мавжуд бўлиши шарт эмас. 
Мультимодал ташишнинг асосий фарқли жиҳати ташиш учун 
жиҳозлар ва қўшимча ҳужжатлар айланиши шунингдек ташиш 
муддати ва нархининг ошиши ҳисобланади. Мазкур ташиш тури 
бутун логистик тизимни режалаштириш ва ташкил этишда 
мураккаб ҳисобланади. 
Ногабарит ва оғир вазнли юкларни жўнатувчидан истеъ-
молчига етказиб беришда мультимодал ташиш [2] (Petraška, A., 
Palšaitis, R., 2012) асосий усуллардан бири сифатида кўрсатилган. 
Мультимодал 
ташиш 
маршрутларини 
режалаштириш 
муаммолари кўпгина тадқиқотларда ўрганилган ва аксарият 
тадқиқотларда таннарх, вақт, риск ва экологик муҳофаза нуқтаи 
назаридан оптималлаштиришга эътибор берилган (Chang, T.-S., 
2008; Sawadogo, M., Anciaux, D., Roy, D., 2012; Xiong, G., Wang, Y., 
2014; Sun, Y., Lang, M., Wang, D., 2016; Dib, O., Moalic, L., Manier, 
M.-A., Caminada, A., 2017; Fazayeli, S., Eydi, A., Kamalabadi, I.N., 
2018). 
Мультимодал 
ташиш 
маршрутларини 
режалаштириш 
масалаларида қисқа йўл алгоритми (KSP)дан фойдаланиш мақсадга 
мувофиқ ҳисобланади ва оптимал ечимлар олишда самара беради. 


517 
Қисқа йўл алгоритми (KSP) афзалликларга эга бўлиб, у оптимал ва 
барқарор (стабил) ечимлар олади. 
Шундай қилиб, мазкур ишда бир нечта схема олиш учун KSP 
алгоритми мультимодал ташишнинг кўпмаршрутли масаласини 
ечиш учун фойдаланилади. 
Узун ўлчовли ва ногабарит юкларни мультимодал ташишнинг 
кўп маршрутли масаласини ечишда транспорт тармоғи вертуал 
тармоқга ўзгартириш, яъни кўп призмали тармоқ кўринишдаги 
ечимга олиб келинган ва Yen, J.Y. алгоритми такомиллаштирилган 
[3]. 
Бу метод транспорт тармоғини кўпқаватли призмалар 
комбинациясига ўхшаш шакл билан виртуал тармоқга ўзгартириши 
мумкин. Фараз қиламиз, мультимодал ташиш m транспорт 
турларини, қайта юклаш учун ҳар бир узел m виртуал узелга 
бўлинган. 
Сурхондарё вилоятининг ер усти-автомобил ва темир йўл 
транспорти мультитармоғини шакллантиришнинг умумий схемаси 
ишлаб чиқилган, мазкур тармоқда юк оқимини оптимал тақсимлаш 
масаласига эътибор қаратилган [4]. 
Юқорида қайд этилган масалаларга катта эътибор берилишига 
қарамасдан, бу борада ўз ечимини кутиб турган кўплаб муаммо ва 
масалалар мавжуд.
Жумладан, ҳудуд доирасида ташиш оқимлари ва транспорт 
тармоғини оптималлаштириш ҳамда уларни истиқболда оптимал 
ривожлантириш, мультимодал ташиш масаласини қўйилиши, 
математик моделини асослаш ва ечиш услубларини ишлаб чиқиш 
ёки танлаш масалалари бугунги куннинг долзарб масалалари бўлиб 
турибди. 
Мультимодал ташишни ташкил этишдаги асосий мураккаб-
ликлар қуйидагилар ҳисобланади: биринчидан, ҳар хил транспорт 
турлари ўзароҳаракати ва ишни мувофиқлаштириш жараёни, 
иккинчидан, юридик-ҳуқуқий муносабатлар, учинчидан, доимий 
йўналишларнинг етарли эмаслигидир. 
Мавзуни ёритишда
 
математик усуллар, мультитармоқ, 
графлар назарияси ва статистик таҳлил ва бошқа усуллардан 
фойдаланилган. 
Мақолада икки транспорт турларини ўз ичига олувчи 
транспорт тармоғида ташишни ташкил этиш тавсия этилади. 


518 
Шунинг учун юк оқимини оптималлаштириш кенгайтирилган ягона 
ер усти транспорт мультитармоғида амалга оширилади. Ягона 
транспорт мультитармоғи оддий тармоқдан бир нечта транспорт 
участкалари ва қўшимча (фиктив) узеллари борлиги билан фарқ 
қилади. У қуйидаги тартибда тузилади. Ҳар бир транспорт 
турларининг мавжуд пунктлари (жўнатиш, қабул қилиш, 
иқтисодий-техникавий, 
ўтказиш 
қобилияти 
ва 
бошқа 
кўрсаткичлари бўйича) графанинг узеллари сифатида кўрсатилади.
Ҳар хил транспорт турлари туташган манзиллар, яъни бир 
транспорт туридан бошқасига қайта юклаш имконияти мавжуд 
бўлган пунктлар мос равишда бир нечта манзиллар кўринишда 
тасвирланади, бу оқимларни “эшикдан-эшикгача” етказишдаги 
транспорт харажатларини тўлиқроқ ҳисобга олади. 

Download 17,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   216   217   218   219   220   221   222   223   ...   437




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish