41
уй-жойлар қуриш ҳисобига қишлоқ, шаҳар аҳолисининг ҳаёт
даражаси ва сифатини ошириш ҳисобланади.
Мустақилликдан кейинги ўтган тарихан қисқа давр ичида бозор
муносабатларига ўтишнинг дунё ҳамжамияти томонидан тан
олинган “ўзбек модели” асосида Ўзбекистонда уй-жойлар қурили-
шининг қонунчилик, меъёрий-ҳуқуқий базаси қайта кўриб чиқилди
ва ислоҳ этилди. Жумладан, уй-жой, Ер ва Шаҳарсозлик кодекс-
лари, Ўзбекистон Республикасининг “Ипотека тўғрисида”ги қону-
ни, бошқа қонун ва қонун ости ҳужжатларида мулкдорнинг уй-
жойи ҳамда у барпо этилган ер участкасига
муддатсиз эгалик
қилиш ҳамда уни мерос қилиб олиш ҳуқуқи мустаҳкамлаб қўйилди.
Шунингдек, ислоҳотлар-нинг самараси ўлароқ, нафақат шаҳар
жойларида, кўп қаватли арзон, шинам уйлар, ёшлар учун “Камо-
лот” уйлари қуриш, балки қишлоқ аҳолисига ҳам шаҳарлардагидан
кам бўлмаган қулайликлар ва шароитлар яратиб бериш, балки
қишлоқ жойлари аҳоли яшаш пунктларининг қиёфасини яхшилаш,
намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибда уй-жойлар қуриш
ҳисобига қишлоқ аҳолисининг ҳаёти даражаси ва сифатини
ошириш бўйича фақатгина 2009-2016 йилларда қишлоқ
жойларда
1308 турар жой массивида умумий майдони 9,6 млн. квадрат метр
бўлган 69,6 мингта шинам уй-жой қурилиб, қишлоқлардаги 83,5
мингдан ортиқ оиланинг яшаш шароити яхшиланди
4
.
Албатта, юқоридаги барча ислоҳотларнинг замирида давлат ва
хусусий секторнинг шерикчилик муносабатлари, давлат ва корпо-
ратив тадбиркорлик субъектларининг ўзаро самарали ҳамкорлик
алоқалари ётади. Шу сабабли, глобаллашув жараёнлари
тобора
чуқурлашаётган бир шароитда ривожланган ва ривожланаётган
мамлакатларда самарали қўлланилиб келаётган давлат-хусусий
шерикчилиги (ДХШ) асосида уй-жой қурилиши соҳаси (УЖҚС)да
корпоратив бошқарувни ривожлантиришнинг илғор тажрибалари,
улардан республикамиз шароитида самарали фойдаланиш, шакл-
ланиши ва ривожланишининг ташкилий-ҳуқуқий асосларини
такомиллаштириш, Ўзбекистонда ДХШ асосида УЖҚСда корпо-
ратив бошқарув механизмларининг
шаклланиш тенденциялари-ни
4
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 21 октябрдаги ПҚ-2639 сонли "2017-2021 йилларда
қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастури тўғрисида"ги
Қарорига шарҳ\\ http://uza.uz/oz/documents/2017-2021-yillarda-ishlo-zhoylarda-yangilangan-namunaviy-loy-24-
10-2016.
42
ва жорий этиш самарадорлигини баҳолаш, ривожлантириш страте-
гиясини ишлаб чиқиш, корпоратив бошқарув механизмларини
такомиллаштириш масалалари ўз ечимини кутаётган долзарб
муаммолардан ҳисобланади.
ДХШ ривожланган мамлакатларда муваффақиятли қўллани-
лаётган ва ишбилармонлик муҳитини, кичик бизнeс ва хусусий
тадбиркорлик (КБХТ)ни янада ривожлантиришда муҳим аҳамият
ўйнайдиган истиқболда Ўзбeкистон Рeспубликасида қўллаш учун
зарур таъсирчан мeханизм ҳисобланади. ДХШ бозор иқтисодиёти
ривожланишида муҳим асос ва унинг салоҳиятидан
самарали
фойдаланиш инқироздан кeйинги мураккаб шароитда давлатнинг
бизнeс билан ўзаро муносабатларга тайёрлигига боғлиқ.
Диссертацияда сўнгги 15-20 йил давомида тўпланган халқаро ва
маҳаллий тажриба ДХШ қтисодий ривожланиш учун фойдаланил-
маган заҳираларини сафарбар қилиш ва рeсурс базасини кeнгай-
тириш, давлат ва жамоатчилик мулкини бошқариш самарадорлигини
ошириш, бюджeт тақчиллиги кeскин-лигини камайтириш,
давлат
бошқаруви салоҳияти ва хўжалик юритишдаги хусусий тамойиллар,
инвeстициялар, мeнeжмeнт, инновацияларни бирлаштирувчи асосий
мeханизмлардан бири эканлиги таъкидланган.
Шунингдeк, Ўзбeкистонни 2017-2021 йилларда ижтимоий-
иқтисодий ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратeгиясининг
3.4.бандининг
охирги хатбошисида
5
устувор вазифалардан бири
сифатида
Do'stlaringiz bilan baham: