Тошкент тиббиёт академияси



Download 3,38 Mb.
bet7/13
Sana05.07.2022
Hajmi3,38 Mb.
#740719
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   13
Bog'liq
2 5438183183835204541

Умумий ва термотолерант колиформ бактерияларни титрлаш усулида аниқлаш. Сувдаги умумий ва термотолерант колиформ бактерияларни борлигини ва миқдорини, фильтрлаш усуллари учун зарур асбоблар бўлмаган тақдирда титрлаш (бижғитиш) усулидан фойдаланилади.


Бижғитиш усули. Усулни моҳияти, текширилаётган маълум объёмдаги сувни суюқ озиқли муҳитларга экиб, ўстириб, лактоза тутувчи дифференциал муҳитга қайта экиб ажратиб олиш ва ИСКБ хос бўлган колонияларни культурал ва биокимёвий хусусиятлари бўйича идентификация қилишга асосланган.
Ичимлик сувини жорий санэпид ишчи назорат кўригидаги сифат текширувда 3 та 100 мл объёмда экилади. Агар сувни УКБ ва ТКБ га миқдорий текширилса, у ҳолда сув 100 мл 3 та, 10 мл 3 та ва 1 мл дан 3 та объёмдан экилади. 100 ва 10 мл объёмли наъмуналардан 1 мл сув концентрацияси юқори бўлган суюқ лактоза пептонли муҳитга экилади, 1 мл объёмли наъмуна эса оддий усулда экилади.
Экилган материаллар 37°С да термостатга бир суткага қўйилади. Пўкакчада газ пуфакчаларининг ҳосил бўлиши, унда бижғиш жараёни кетаётганлигини кўрсатади. Бижғиган ва қуйқа ҳосил қилган намуналардан Эндо муҳитига экилади. Ҳосил бўлган колониялардан суртма тайёрланади, Грам усули билан бўялади вa Escherichia, Citrobacter, Enterobacter оиласига кирувчи бактерияларни сувда яшайдиган грамманфий Pseudomonaceae ҳамда бошқа оксидаза мусбат бактериялардан ажратиш учун оксидаза тести қўйилади. Шу мақсадда муҳит юзасидан шиша таёқча орқали 2—3 та айрим-айрим жойлашган колониялар олинади ва диметил-п-фенилендиамин шимдирилган фильтр қоғозга штрих билан суртилади. Агарда оксидаза тести манфий бўлса, қоғознинг ранги ўзгармайди ва аксинча мусбат бўлса, қоғоз 1 мин давомида кўк рангга киради.
Жадвал 19.
Текширилаётган сувдаги ичак таёқчаси гуруҳининг индексини аниқлаш



Текширилган сувдаги мусбат наъмуналар кўрсаткичи

Коли индекс

Индекс кўрсаткичи
(ишонарли чегара)

Коли титр



3 та наъмуна 100 мл дан

3 та наъмуна 10 мл дан

3 та наъмуна 1 мл дан

Пастки кўрсаткич

Юқори кўрсаткич

0

0

0

Кам 3

-

-

Кўпроқ 333

0

0

1

3

0.5

9

333

0

1

0

3

0.5

13

333

1

0

0

4

0.5

20

250

1

0

1

7

1

21

143

1

1

0

7

1

23

143

1

1

1

11

3

36

91

1

2

0

11

3

36

91

2

0

0

9

1

36

111

2

0

1

14

3

37

72

2

1

0

15

3

44

67

2

1

1

20

7

89

50

2

2

0

21

4

47

48

2

2

1

28

10

149

86

3

0

0

23

4

120

43

3

0

1

39

7

130

26

3

0

2

64

15

379

16

3

1

0

43

7

210

23

3

1

1

75

14

230

13

3

1

2

120

30

380

8

3

2

0

93

15

380

11

3

2

1

150

30

440

7

3

2

2

210

35

470

5

3

3

0

240

36

1300

4

3

3

1

460

71

2400

2

3

3

2

1100

150

4800

0.9

3

3

3

Кўп 1100

-

-

0.9 кам

Оксидаза ҳосил қилмайдиган, грамманфий таёқчалар қайтадан бижғитиш усули билан текширилади. Улар 0,5% глюкозали, ярим суюқ, озиқли агарга экилади ва 37°С да бир сутка давомида термостатда сақланади. Мусбат натижаларга асосланиб (19-жадвал) жадвалга кўра коли-титр ва коли-индекс аниқланади.


Сувдаги бактерияларнинг ҳаракатчанлигини ўрганиш.
Осилган” томчи тайёрлаш усули. Препарат бактерия культурасидан бир томчи олиниб юпқа ёпқич ойна ўртасига томизилади. Сўнг, ўртасида чуқурчаси бўлган, атрофига вазелин суриб тайёрланган буюм ойнасига ёпқич ойна шундай ёпиштириладики, томчи чуқурчанинг ўртасида туриши керак. Тезликда буюм ойнасини айлантирилади, натижада томчи осилган ҳолатни олади. Тўғри тайёрланган препаратда томчи чуқурча устида эркин, атроф ёки тагига тегмасдан осилиб туради. Микроскоп остида кўриш учун, аввал кичик, қуруқ 8-объектив кўлланилади, томчининг четлари топилгач, 90-объектив ўрнатилиб иммерсион мой томизилиб, препаратда бактерияларни ҳаракати кўрилади.
Эзилган” томчи тайёрлаш усули. Ёғсизлантирилган буюм ойнаси устига бир томчи текшириладиган материал ёки бактерия суспензияси томизилади ва устидан ёпқич ойна ёпилади. Томчи катта бўлмаслиги ва ёпқич ойнанинг четларидан чиқмаслиги керак, препарат микроскоп остида кўрилади.
Микробни (витал) тирик ҳолда бўяш. Микроблар суспензияси бир томчи 0,001 % ли метилен кўки ёки нейтрал қизил эритмага қўшилади. Улардан «осилган» ёки «эзилган» томчи тайёрланади ва микроскоп остида кўрилади. Микроскопиядан сўнг улар дезинфекция қилувчи моддалар эритмасига солинади. Бактерияларни ҳаракатчанлиги бактериологик амалиётда ярим суюқ агарларга текширилаётган микроб культурасини санчиб экиш орқали ҳам аниқлаш мумкин. Санчиб экилганда, ҳаракатчан бактериялар муҳитда тарқалиб яққол кўриниб туради, ҳаракатсиз бактериялар эса, ярим суюқ муҳитда санчув бўйлаб ўсади.
Cув таркибининг бактериологик мёъерлари
Ичимлик сувини эпидемиологик томонидан ҳавфсизлиги қуйидаги билвосита кўрсаткичлар бўйича аниқланилади: бактериялар билан умумий ифлосланиш даражаси ва ичак таёқчаси бактериялар гуруҳи сони. Умумий микроблар сони-1 мл суюлтирилмаган сувдаги сапрофит микроорганизмларнинг сони 100 тадан ошмаслиги керак, коли индекси-1 литр сувдаги ичак таёқчасининг сони 3 тадан ошмаслиги керак, коли титр – 1 та ичак таёқчасини тутган сувнинг энг кам миқдори 300 мл.дан кам бўлмаслиги керак.
Ичимлик суви сифатини эпидемиологик ва паразитологик кўрсаткичлари.
Жадвал 1.

Кўрсаткичлар

Ўлчов бирлиги

Меёри

I. эпидемиологик кўрсаткичлар.

1. Умумий микроблар сони

1 мл суюлтирилма-ган сувдаги микроблар сони

100 дан кўп бўлмаган

2. Коли индекс

1000 мл сувдаги ичак таёқчалари гуруҳи бактериялари

3 дан кўп бўлмаган

3. Эшерихиялар (янги нажасли ифлосланиш кўрсаткичи)

300 мл сувда эшерихиялар сони

Йўқ (агар аниқланса коли индекс ва эшерихияларга такрор синама олинади)

4. Колифаглар

200 мл сувда япроқча ҳосил қилиш бирлиги (БОЕ) сони

Йўқ (фақат очиқ сув маънбаларида аниқ-ланади)

II. Паразитологик кўрсаткичлар

Патоген ичак содда ҳайвонлари:
Лямблия, цисталар, ичбуруғ амёбалари, балантидилар

25 мл сувда цисталар

Йўқ (фақат очиқ сув маънбаларида аниқ-ланади)

Гижжа тухумлари

25 мл сувда тухум-лар ва личинкалар сони

Йўқ (фақат очиқ сув маънбаларида аниқ-ланади)



ІІІ. Cувнинг касалликлар тарқалишидаги аҳамияти
Сув омилининг инсон ҳамжамиятидаги тутган ўрни. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг маълумотига кўра юқумли касалликларнинг 80 фоиздан ортиғи ичимлик сув сифатининг пастлиги ҳамда сув таъминотида санитар – гигиеник қоидаларнинг бузилишлари билан боғлиқ [10]. ЖССТ берган маълумотларига қараганда ер юзида 2 млярд одамлар ифлосланган сувдан фойдаланиш натижасида сурункали касалликларга учрайди ва буларнинг ичидан ҳар йили тахминан 5 млн одам оламдан ўтади [11]. Сув танқислиги катта иқтисодий қийинчилик билан бирга аҳоли саломатлигига таъсир қилмоқда ва ижтимоий муаммоларни келтириб чиқармоқда [1].
Касалликларнинг келиб чиқишида сув омилининг роли. Л.Пастер ифлосланган сув эпидемия манбаи эканлигини илмий жиҳатдан асослаган.
Юқумли касаллик келтириб чиқарувчи микроблар сувда ўз ҳаёт фаолиятини сақлаб қолиш хусусиятига эга бўлса, бундай сув истеъмол қилинганда одам юқумли касаллик билан касалланиши мумкин. Биринчи навбатда ўткир ичак инфекциялари дизентерия, қорин тифи, паратиф, вабо, вирусли гепатит, лептоспироз, туляремия, бруцеллёз, Боткин касаллиги ва бошқа энтеровируслар сув орқали юқади [12]. Бу касаллик қўзғатувчилари сувга бемор ва бацилла ташувчиларининг ажралмалари (нажаслари) тушганда ҳамда юқумли касалхоналар чиқиндиси ва ҳар хил турдаги маиший чиқиндилар тушиши туфайли рўй беради. Эпидемиологик жиҳатдан очиқ сув манбалари айниқса ҳавотирли ҳисобланади. Оммавий чўмилиш, кемалар чиқиндиларининг сув ҳавзаларига ташланиши, қирғокларга ахлат тўкилиши ва уларнинг ёмғир суви билан ювилиши, сув ҳавзаларида кир ювиш, ҳожатхоналарнинг ер ости сувларига таъсири, ифлос челаклардан қудуқларга патоген микроорганизмларнинг тушиб қолиши ҳам сувнинг зарарланишига сабаб бўлади.
Сув орқали ҳар хил гижжа ва улар тухумларининг тарқалиши катта ҳавф тўғдиради. Шубҳали, очик сув манбаларида чўмилиш ва меваларни чайиш ҳам хатарли ҳисобланади. Юқорида айтиб ўтилганлар аҳолини етарли миқдорда гигиеник талабларга жавоб берадиган тоза сув билан таъминлаш, аҳоли яшайдиган жойларни ободонлаштириш муҳим соғломлаштириш тадбирлари ҳисобланишдан далолат беради [4]. 
Муайян шароитда микроорганизмларнинг сувда қанчалик узоқ сақланишида сувнинг кимёвий таркиби, қуёш радиацияси ва сув манбаининг тури муҳим аҳамиятга эга [5].
Қуйидаги жадвалларда айрим гуруҳ бактерияларининг сув муҳитида сақланиш муддатлари берилган (жадваллар 1-4)

Download 3,38 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish