Cув микрофлораси
Сув микроорганизмларнинг яшаши учун табиий муҳит ҳисобланади [5]. Микрoблар cувга аcocан eр юзидан, қиcман ҳаводан ёмғир ва чанг билан тушади. Булoқ (чашма), артeзиан қудуқлар cувида микрoблар жуда кам бўлади. Дарё, анҳoр, ҳoвуз, кўл cувида, уларнинг қирғoқларида, айниқcа аҳoли яшайдиган жoйлар яқинида микрoблар кўп. Чунки уларга ҳар xил ифлoc cувлар, канализация cувлари кeлиб қуйилади.
С увда ва сув ҳавзаларида микроорганизмларнинг кўплаб учраши, шу сувдаги органик бирикмаларни микроблар учун етарли озиқ муҳит ва энергия бўлишидир. Сувнинг доимий микрофлорасига Pseudomonas, Flusorescens, Micrococcus coradidus, Micrococcus agilus ва бошқалар киради.
4-расм. Тоза сув
Табиий сувда газлар ҳамма вақт эриган ҳолда учрайди: кислород, азот, углекислота. Шунинг учун
сувда аэроб микроблар яхши ривожлана олади. Баъзи бир чучук сувли кўлларда сув ниҳоятда тиниқ бўлганлиги учун, қарийб 18 метр чуқурликдан ҳам микроорганизмлар топилган. Денгиз ва океанларда, шўр сувли ва ишқорий кўлларда асосан галофиль микроорганизмлар учрайди, чунки бу бактериялар ташқи муҳитнинг юқори осмотик босимига мослашиб олишган. Агар денгизни шўр суви ва ош тузини эритмаси бўлмаса, микроорганизмлар жуда ҳам ёмон ўсиши мумкин.
Сувда қанча миқдорда организмларни (ҳайвон ва ўсимлик) бўлиши сапроблик деб юритилади, яъни сувда яшовчи тирик организмларни сувнинг ифлосланиш миқдорига қараб учта зонага бўлинади.
1. Полисапроб зона — энг ифлос, сувда органик моддалар кўп, лекин кислород кам бўлган сув ҳавзалари. Бу ҳавзаларида 1 мл сувда 1 млн. ва ундан ҳам кўп микроблар учрайди. Микроорганизмлардан ичак гурухи, асосан чиритувчи, бижғитувчи анаэроб бактериялар кўпрок учрайди.
2. Мезосапроб зона - (муътадил ифлосланган зона) бу зонада органик бирикмаларни интенсив равишда минералланиши рўй беради. Бир мг сувда 100 минглар атрофида микроорганизмлар учрайди. Ичак таёқчасини сони анча-мунча кам, полисапроб зонага нисбатан.
3. Олигосапроб зона - (тоза сув зонаси). Бу зонада органик бирикмалар деярли йўқ, минералланиш процесси эса тугалланган бўлади. 1 мл сувда микробларнинг сони бир неча 10 минг бўлиши мумкин. Ичак таёқчаси учрамайди.
Сувдаги микроорганизмлар сонига, шу сувнинг кўпгина омиллари таъсир қилади:
1. Ҳарорат. Баъзи бир сув ҳавзаларида бир хил шароитда, қишга нисбатан ёзда микроорганизмларнинг кўп учраши шу сув ҳавзаларида ёзда фитопланктон микробларининг кўп кўпайиши ва шу микроблар сувни органик бирикмалар билан бойитишига ҳам боғликдир.
2. Сув ҳавзасини чуқурлиги. Сув ҳавзасининг чуқурлашиб бориши билан микроблар ҳам камайиб боради. Шунингдек Тинч океанида июл ойида 5 м чуқурликда 1 мл сувда 282 микроб бўлса, 200 метр чуқурликда эса 1 та микроб учрайди.
3. Сувдаги зоопланктонлар. Сувдаги микроорганизмларни зоопланктонлар томонидан еб қўйилиши (баъзи бир қисқичбақасимонлар, моллюскалар, содда жониворлар ва б.) натижасида микроблар камайиши мумкин.
Дарё ва сув ҳавзаларининг тубидаги ўсимлик, ҳайвон қолдиқларини сув микрофлоралари парчалайди. Чуқурликда микроблар сони ҳам камайиб боради.
Do'stlaringiz bilan baham: |