Тошкент тиббиёт академияси


Cувни бактериологик текшириш усуллари



Download 3,38 Mb.
bet6/13
Sana05.07.2022
Hajmi3,38 Mb.
#740719
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
2 5438183183835204541

Cувни бактериологик текшириш усуллари
Сувнинг санитария-бактериологик текшириш учун қуйидаги текширувлар бажарилади:
1. Сувдаги умумий микроблар сонини аниқлаш
2. Сувнинг коли-индексини аниқлаш
3. Сувнинг коли-титрини аниқлаш
Сувдаги умумий микроблар сонини аниқлаш.
Усулни моҳияти текширилаётган сувни иккитадан кам бўлмаган наъмунаси 1,0 мл олиниб, озиқли муҳитга экиб, ўсган колонияларни санаб ҳисоблашга асосланган.
Тадқиқот усулини бажарилиши – текширилаётган сув яхшилаб аралаштирилиб тоза (стерилланган) пипетка ёрдамида 1,0 мл дан сув олиниб, сувлар стерилланган махсус Петри косачасига (диаметри 90-100 мм) қуйилади, устига 10—12 мл эритилган, 45 —49°С гача совутилган озиқли агар қуйилади ва яхшилаб сув билан бир текисда аралаштирилади. Сўнгра аралаштириб бўлгач идишнинг тубини юқорига қаратилиб 37°С да термостатда 24 соатга қўйилади. Сўнг ҳар иккала косачадаги агар юзасида ва ичида ўсиб чиққан колониялар сони саналади, қўшилиб иккига бўлиниб, сувнинг 1 мл даги умумий микроблар сони аниқланади. Натижа 1 мл сувда топилган бактерияларни колония ҳосил қилувчи бирлигида (КҲҚБ) берилади [9].
Масалан: биринчи озиқли муҳитда 50та колония ўсиб чиққан, иккинчи озиқли муҳитда 75та колония ўсиб чиққан. Наъмунадан УМС қуйидаги формула ёрдамида топилади.
50 +75
УМС = ------------------------------------ = 62,5 КҲҚБ
2
Ичак таёқчасини сонини аниқлаш.
Ичак таёқчасини аниқлаш икки ҳил йўл: мембранали фильтр ва ачитиш (бижғитиш) усуллари билан аниқланади.
Умумий ва термотолерант колиформ бактерияларни мембрана фильтрлаш усулида аниқлаш. Усулни моҳияти текширилаётган сувни махсус мембрана фильтридан ўтказилиб, лактоза тутувчи дифференциал муҳитда ўстириб, культурал ва биокимёвий хусусиятлари бўйича идентификация қилишга асосланган.
Тадқиқот усулини бажарилиши. 3-номерли мембранали фильтр Бунзеп колбасига ўрнатилган Зейтц воронкасига жойлаштирилиб, сўнгра вакуум-насос билан бирлаштирилади Мембранали фильтрлар олдиндан дистилланган сувда қайнатилиб, стерилланади. Ичимлик сувлари учун наъмуна 300 -500 мл, очиқ сув ҳавзасидан олинган тоза сув 5, 10, 40, 100, 150 мл ҳажмда фильтрланади. Aгap сув ниҳоятда ифлослапгаи бўлса, фильтрлашдан олдин стерил дистилланган сув билан суюлтирилади.
Ичимлик сувни текширишда 3 ҳажм 100 мл дан олинади, ҳар бир ҳажм сув фильтрдан ўтказилади. Фильтрлар Петри косачасидаги Эндо муҳити юзасига қўйилади ва 37°С да термостатда 24 соат сақланади. Агар фильтр юзасида 24 соат мобайнида колониялар ўсмаса ёки колиформ бактерияларга хос бўлмаган моғор замбуруғлари колонияси топилса, умумий колиформ бактерия (УКБ) ва термотолерант колиформ бактерия (ТКБ) топилмади деб натижа берилади.
А гар мембрана фильтрда типик алоҳида ётган лактозамусбат, қизил метал сингари ялтироқ, ёки рангсиз колониялар топилса, ҳар иккала тип колониялар алоҳида саналиб уларнинг УКБ ва ТКБ мансублиги аниқланилади. УКБ тасдиқлаш учун филтрда 5 тадан кам, лекин 3-4 тадан ҳар бир типдаги колониялардан, ТКБ ни тасдиқлаш учун ҳамма типик алоҳида колониялардан 10 тадан ошмаган ҳолда оксидаза активлиги, Грам усулида бўялиши ва лактозани кислота газ ҳосил қилиб ферментлаши аниқланади. Оксидаза тестини қўйишда оксидаза дискларидан фойдаланилади (диметил-п-фенилендиамин шимдирилган фильтр қоғози). Мембрана фильтрларда колониялар қалин ўсган бўлса, оксидаза диски тўғридан-тўғри фильтр устидаги колонияларга дистилланган сув билан намлаб қўйилади, кўк рангга кирса реакция мусбат бўлади. Агар фильтр юзасидаги ҳамма колониялар оксидаза мусбат бўлса текшириш тўхтатилади ва наъмунадан УКБ ва ТКБ топилмади деб жавоб берилади. Агар колониялар оксидаза манфий бўлса текширилаётган колониялар қайта экилиб алоҳида колониялар олинади ва уларни УКБ ва ТКБ мансублиги ўрганилади. Колонияларни УКБ мансублиги грам манфий бактериялар колонияси оксидаза манфий ва лактозани кислота, газ ҳосил қилиб 37°С да ферментация қилса, уларни УКБ мансублиги тасдиқланади. ТКБ мансублиги эса шу тестларни 44°С да аниқланади. Бошқа ҳолларда агар наъмуналардан УКБ ва ТКБ топилмаса текширилган 100 мл сувда КҲҚБ УКБ ва 100 мл сувда ва КҲҚБ ТКБ топилмади деб жавоб берилади.
Агар мембрана фильтрда ўсган колониялар ҳаммаси идентификация қилинган бўлса, ҳамма фильтрдаги КҲҚБ қуйидаги формула орқали ҳисоблаб чиқилади.

А · 100
Х = --------------------


V


Х ─ 100 мл сувда топилган колониялар; А – фильтрда саналган колониялар суммаси;
V ─ фильтрдан ўтказилган сув объёми.
Мисол:100 мл дан фильтрланган 3 та экилган фильтрни биттасида 1 та колония ўсиб чиқди, қолган 2 та фильтрда колониялар ўсмади. Бу ҳолда умумий ва ТКБ миқдори қуйидагича бўлади.
1 · 100
Х = ------------------ = 0,3 КҲҚБ УКБ ва ТКБ 100 мл.
300


Мисол: 10, 40, 100, 150 мл сув фильтрланиб экилган фильтратда 40 мл да 4 колония, 100 мл да 3 та алоҳида колониялар аниқланди 10 ва 150 мл сув фильтрланган мембрана фильтрларда колониялар санаб бўлмади. УКБ ва ТКБ нинг КҲҚБ фақат алоҳида колониялар ҳосил бўлган фильтрлар олинади ва 100 мл ҳажмга ҳисобланади.
(4 + 3) · 100
Х = ------------------------ = 5 КҲҚБ 100 мл.
40 + 100

Сувнинг коли-индекс ва коли-титрини аниқлаш. Биринчи мисолда УКБ ва ТКБ нинг КҲҚБ ги 0,3 -100 мл да бўлса, сувни коли –индекси 1000 мл - 3 га тенг, у ҳолда коли-титр 333 (1000: 3) ташкил этади. Ичимлик суви талабга жавоб беради. Иккинчи мисолда сувни коли-индекси 100мл сув учун 5 га тенг бўлса 1000 мл -50 га тенг, у ҳолда коли-титр 20 мл (1000:50) ташкил этади. Сув ўта ифлосланган экан.



Download 3,38 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish