|
|
bet | 10/13 | Sana | 05.07.2022 | Hajmi | 3,38 Mb. | | #740719 |
| Bog'liq 2 5438183183835204541
Вазиятли масалалар:
1.3та жойдан водопровод сувидан намуна олиб, умумий микроблар сони (УМС) аниқланди. Натийжани баҳоланг?
Биринчи нуқтадан олинган намунада УМС – сони 100-150 аниқланди.
Иккинчи нуқтадан олинган намунада УМС – сони 500 аниқланди.
Ушинчи нуқтадан олинган намунада УМС – сони 750-1000 аниқланди.
Жавоб: 1 мл. водопровод сувдаги микроблар сони 100 дан ортмаслиги керак. 100-150 шубҳали 500 ва ундан ортиқ бўлса ифлосланган ҳисобланади.
2. «А» туманидаги водопровод сувидан олинган сув намунаси текширилганда натижа қуйидагича бўлди, баҳо беринг?
Водопровод сувидан олинган сув намунасида умумий микроблар сони 1мл суюлтирилмаган сувдаги микроблар сони 500, Коли индекс 1000 мл сувдаги ичак таёқчалари гуруҳи бактериялари 2, Эшерихиялар (янги нажасли ифлосланиш кўрсаткичи) 300 мл сувда эшерихиялар топилган.
Жавоб: УМС-1мл суюлтирилмаган сувдаги микроблар сони 100 дан кўп бўлмаслиги керак, Коли индекс 1000 мл сувдаги ичак таёқчалари гуруҳи бактериялари 3 дан кўп бўлмаслиги керак, Эшерихиялар (янги нажасли ифлосланиш кўрсаткичи) 300 мл сувда эшерихиялар сони йўқ.
3. Очиқ сув ҳавзасидан сувни санитар бактериологик текшириш учун
намуна олиш техникасидаги хатоликларни топинг?
Очиқ сув ҳавзасидан сувни санитар-бактериологик текшириш учун намуна олишда тоза шиша ёрдамида cув юзасидан камида 15 cм юқoридаги чуқурликдан cув oлинади. Батoмeтрлар бўлмаcа, шнур ёки канoпга бoғланган
шишаларни бoтириб cув oлинади. Шишаларни cувга туширишдан oлдин
тозаланган.
Жавоб: Очиқ сув ҳавзасидан сувни санитар бактериологик текшириш учун
намуна олишда батoмeтрлар ёрдамида cув тубидан камида 15 cм юқoридаги
чуқурликдан cув oлинади. Батoмeтрлар бўлмаcа, шнур ёки канoпга бoғланган
шишаларни бoтириб cув oлинади. Шишаларни cувга туширишдан oлдин
cинчиклаб ювишади, прoбкалари билан бирга cтeриллашади ёки
қайнатишади.
Мавзулар бўйича тест саволлари
1. Сувда қанча миқдорда организмларни бўлиши ёки кўпайиши (ифлосланиш даражаси) нима деб юритилади?
А) коли индекс
Б) коли титр
В) Сапроблик*
Д) микроблик
2. Сувда яшовчи тирик организмларни сувнинг ифлосланиш миқдорига қараб нечта зонага бўлинади?
А) 5
Б) 3*
В) 4
Д) 2
3. Полисапроб зонада қанча микробалр учрайди?
А) 1л сувда микробларнинг сони бир неча 10 минг бўлиши мумкин
Б) 1мл сувда микробларнинг сони бир неча 10 минг бўлиши мумкин
В) 1 мг сувда 100 минглар атрофида микроорганизмлар учрайди
Д) 1 мл сувда 1 млн. ва ундан ҳам кўп микроблар учрайди*
4. Мезосапроб зонада қанча микробалр учрайди?
А) 1л сувда микробларнинг сони бир неча 10 минг бўлиши мумкин
Б) 1мл сувда микробларнинг сони бир неча 10 минг бўлиши мумкин
В) 1 мг сувда 100 минглар атрофида микроорганизмлар учрайди*
Д) 1 мл сувда 1 млн. ва ундан ҳам кўп микроблар учрайди
5. Олигосапроб зонада қанча микробалр учрайди?
А) 1л сувда микробларнинг сони бир неча 10 минг бўлиши мумкин
Б) 1мл сувда микробларнинг сони бир неча 10 минг бўлиши мумкин*
В) 1 мг сувда 100 минглар атрофида микроорганизмлар учрайди
Д) 1 мл сувда 1 млн. ва ундан ҳам кўп микроблар учрайди
6. Водород сувида тиф-паратиф гуруҳ микроблари қанча вақт сақланиши мумкин?
А) 2 кундан бир 5 кунгача
Б) 5 кундан 9 кунгача
В) 2-3 кундан 3 ойгача*
Д) 25 кундан бир неча ойгача
7. Водород сувида дизентерия микроблари қанча вақт сақланиши мумкин?
А) 2 кундан бир 5 кунгача
Б) 5 кундан 9 кунгача*
В) 2-3 кундан 3 ойгача
Д) 25 кундан бир неча ойгача
8. Водород сувида вабо вибриони қанча вақт сақланиши мумкин?
А) 2 кундан бир 5 кунгача
Б) 5 кундан 9 кунгача
В) 2-3 кундан 3 ойгача
Д) 25 кундан бир неча ойгача*
9. Коли-титр бу?
А) битта микроб топилган сувнинг энг кам миқдорига айтилади*
Б) 1 литр сувда топилган ичак таёқчасини сонига айтилади
В) сувдаги потоген бактериялар бўлиши
Д) сувдаги шартли потоген бактериялар бўлиши
10. Коли индекс бу?
А) битта микроб топилган сувнинг энг кам миқдорига айтилади
Б) 1 литр сувда топилган ичак таёқчасини сонига айтилади*
В) сувдаги потоген бактериялар бўлиши
Д) сувдаги шартли потоген бактериялар бўлиши
11.Очиқ сув ҳавзасидан сув намуналари нечта нуқтадан олинади?
А) 5
Б) 3*
В) 4
Д) 2
12. Очиқ сув ҳавзаси қирғоқдан, дарё ўртасидан, сув сатҳидан 0,5—1 м чуқурликдан ва cув тагидан камида қанча cм юқoридаги чуқурликдан cув oлинади?
А) 5
Б) 3
В) cув тагидан камида 15 cм юқoридаги чуқурликдан*
Д) 2
13. Сув намунасини бактериологик лабораторияда неча соат ичида текширилиши зарур?
А) 5
Б) 3
В) 4
Д) 2*
14. Ким биринчи бўлиб ифлосланган сув эпидемия манбайи эканлигини илмий жиҳатдан асослаган.
А) Р.Кох
Б) Л.Пастер*
В) А.Левенгук
Д) Э.Женнер
15. Нимага табиий сувда аэроб микроблар яхши ривожлана олади?
А) газлар ҳамма вақт эриган ҳолда учрайди*
Б) газлар ҳамма вақт эриган ҳолда учрамайди
В) газлар ҳамма вақт эриган бўлса анаэроб микроорганизмлар учрайди
Д) газлар ҳамма вақт ҳам эриган ҳолда бўлмайди
Do'stlaringiz bilan baham: |
|
|