ҚИСҚАРТМАЛАР РЎЙХАТИ
УМС - Умумий микроблар сони
КҲҚБ - колония ҳосил қилувчи бирлик
УКБ - умумий колиформ бактерия
ТКБ - термотолерант колиформ бактерия
СКБ – Санитария кўрсаткич бактериялари
Сўз боши
Биосферанинг барча фаолияти микроорганизмлар ҳаёти фаолияти билан бевосита боғлиқдир. Табиатда микроорганизмларнинг мавжудлиги бундан атиги 300 йиллар илгари аниқланган бўлиб, биологик турларнинг хилма-хиллигини баҳолаш текширувларига кўра, фақат 5-10% микроорганизмлар, охирги йиллар маълумотларига кўра эса, фақатгина 0,4% микроорганизмларнинг турлари аниқланган ва ўрганилган. Инсон организмида ишониш қийин бўлган даражада, жуда кўп сондаги ва турдаги микроорганизмлар мавжуд [2].
Микроорганизмлар табиатдаги ҳамма (сув, ҳаво, тупроқ) муҳитларда учрайди. Уларнинг бунчалик кенг тарқалишига асосий сабаб уларнинг озиқланиш механизмларининг турли кўринишда бўлишидир.
Микроорганизмларнинг бунчалик табиатда кенг тарқалишига яна бир сабаб, уларнинг ўлчамининг ўта кичиклиги ва сув билан узоқ масофаларга тез тарқалишидир[3].
Ташқи муҳит омилларининг бири бўлган сув микрофлорасини ўрганиш ҳозирги кунда экологик микробиологиянинг диққат марказида турган муаммолардан биридир[2].
Ҳозирги вақтда фан ва техниканинг шиддат билан ривожланиши оқибатида, инсониятнинг табиятга таъсир кўрсатиш доирасининг кенгайиши натижасида табиий муҳитларда қатор ўзгаришлар рўй берди. Бундай ўзгаришлар оқибатида ҳаётнинг моддий асосларига путур этмоқда, атроф-муҳит жамият ҳаёти учун яроқсиз ҳолатга келиб, сайёрамизнинг таназзулга учраш ҳавфи тўғилмоқда. Экология муоммаси ҳозирги кунда “Аср мавзуси”га айланиб, жаҳон жамотчилигининг диққат марказида турибди. Атроф муҳитнинг ифлосланиши фақат келгуси авлод учун эмас, балки ҳозирги авлод учун ҳам ижтимоий муаммо эканлиги яққол кўзга ташланмоқда [4].
Ушбу ўқув-услубий қўлланмада талабаларга атроф-муҳит омилларидан бири бўлган сув микрофлорасини ўрганиш бўйича амалий машғулот ўтиш учун Олий таьлим муассасалари бакалавриатнинг I-III курс талабалари учун (бакалавриатуранинг Даволаш иши - 5510100, Касбий таълим – 5111000, Тиббий профилактика иши - 5510300, Тиббий биология иши - 5510900, Олий ҳамширалик иши - 5510700 таълим йуналишлари учун) тавсия қилинади. Ўқув-услубий қўлланмада сув омилининг хусусиятлари тўғрисида маълумот берилган ва намуна олиш қоидалари, бактериологик текшириш усуллари, натижаларни таҳлил қилиш ва сув орқали тарқаладиган ўта ҳавфли юқумли касалликлар ҳақида маълумотлар тўлиқ ёритилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |