Бу гурух антебиотиклар бактериоцид таъсир кўрсатадилар. Таъсир механизими рибосомаларга таъсир этиб, оқсил сентезини бузилиши билан боғлиқ. Бундан ташқари микроблар организимда пироузум кислотасининг оксидланиши бузилиши хисобига энергия билан таъминланиши кескин сусаяди.
Стрептомицин-антимикроб таъсир спектри кенг: грамм манфий бактерияларга таъсир этади. Бактераостатик таъсири стрептоккоклар, страфилоккоклар, пеневмаккоклар, гоноккоклар, ўлат (чума), куйдирги, дифтерия, туляримия, ичбуруғ, бруцеллез ва сил хасталикларининг қўзғатувчиларига ичак таёқчаси, протей, кўк йиринг таёқчаси, бруцеллезларга қаратилган. Лекин стрептомицин анаэроблар, спирохеталар, риккетсиялар, чин вируслар, патоген моғорлар, содда хайвонларга таъсир этмайди. Стрептомицин асос бўлиб кислоталар билан турғун тузлар ҳосил қилади. Стрептамицинга микробларнинг чидамлилиги тез ривожланади. МИТдан ёмон сўрилади, мушак ичига киритилгандан кейин 1-2 соат ўтгач қонда мак.қонцентрация ҳосил бўлади. Буйрак орқали ўзгармаган ҳолда 24 соат давомида ажралади. Бунда пешобда каттагина концентрация ҳосил бўлганлигида пешоб йўли хасталикларида яхши натижа беради, айниқса грамм манфий флора билан чақирилган хасталикларда. Стрептамицин қорин, плевра бўшлиғига, плацентар барьердан яхши ўтади, лекин ГЭБдан ўтмайди (менингитда ўтади). Стрептамицин асосан силни ҳамда туляримияни, ўлат бруцеллёз, пешоб йўлларининг инфекцияларида ва бошқаларда қўлланилади. Препаратни бир кунда 1-2 марта м/и киритилади. Менингитларда стрептамициннинг хлоркалций комлексини қўллаш мақсадга мувофиқ (субарохноидал). Чунки у бошқа стрептамицин препаратларига нисбатан камроқ маҳаллий ўзгаришлар чақиради. Лекин бу препаратнинг заҳарлилиги юқори бўлганлигидан жуда хам зарур бўлган холларда, бошқа иложи бўлмаганда қўлланилади. Стрептамицин захарлилиги юқори препарат бўлганлигидан уни қўллаганда қуйдаги нохуш таъсир ва асоратлар юзага келади:
ототоксик таъсир (лабиринт, эшитиш аппарати);
нерв мушак синапесини сусайтиради ванафас олишни бузади;
махаллий таъсири кучли (оғриқ);
аллергик реакциялар (ЛАШ, зозинофилия, дерматитлар).
Неомицин-сульфат-неомицин А,В ва Сларнинг аралашмаси. Кенг спектрига эга. Грамм мусбат ва грамм манфий микроорганизимларга таъсир этади. Микроорганизимларнинг неомицинга чидамлилиги секин ривожланади. МИТдан ёмон сўрилади, шу сабабли энеритларда ва ичакнинг операциясига таёрлашда қўлланилади. (ичакни қисман стериллашда). Неомицин ичак таёқчаси, протейнинг баъзи штамлари ва кўк йиринг таёқчасига кучли таъсир кўрсатади. Нохуш таъсири-аллергик реакциялар, диспепсия, кандидомикоз. Неомицин яраларнинг инфекциясида, пиодермиялар, коньюктивитларда махаллий қўлланилади. Парентерал йўл билан киритилмайди, чунки буйрак, эшитиш нерви (карлик), мушак синапсларига кучли захарли таъсир кўрсатади (нафас олишни тўхтатади).
Гентамицин сульфат-таъсир спектри кенг. Кўк йиринг таёқчасига, протей, ичак таёқчасига кучли таъсир кўрсатади. Микробларнинг чидамлилиги гентамицинга секин ривожланади. МИТдан яхши сўрилмайди, шу сабабли уни парентерал м/и га киритилади, бунда у 8-12 соат таъсир этади. ГЭБдан ёмон ўтади, асосан ўзгармаган холда пешоб таркибида ажралади. Гентамицин неомицинга нисбатан кам захарлироқ.
Кўрсатмалар:-пешоб йўллари инфекцияда (пиелонефрит, цистит);
Нохуш таъсирлари:
ототоксик таъсири (вестибуляр апперат, камроқ-эшитиш);
нефротоксик таъсири неомицинникидан камроқ;
курарега ўхшаш таъсир. Аминогликозидларнинг захарли таъсирлари, айниқса буйрак фаолияти сусайганда юзага келади.
Сизомицин-гентомицинга ўхшаш, лекин протейлар, кўк йиринг таёқчаси, клебсиеллалар, энеробактерияларга таъсири бўйича гентамициндан кучли. МИТдан ёмон сўрилади, м/и киритилади, таъсири тахминан 8 соат давом этади. Кўрсатмалар ва нохуш таъсири гентамицинга ўхшаш.
Do'stlaringiz bilan baham: |