Тошкент Тиббиёт Академияси


Тромбозларни даволаш ва уни олдини олиш учун қўлланиладиган воситалар



Download 1,93 Mb.
bet177/199
Sana04.07.2022
Hajmi1,93 Mb.
#739031
1   ...   173   174   175   176   177   178   179   180   ...   199
Bog'liq
Фармакология redact

Тромбозларни даволаш ва уни олдини олиш учун қўлланиладиган воситалар, тромбофлебит, миокард инфаркти, микроциркуляция бузилиши ва тромэмболияларни даволашда кенг қўлланилади. Бу гуруҳ воситалари тромб хосил бўлишини турли босқичларига таъсир кўрсатади, жумладан:

  • тромбоцитлар ва эритроцитлар агрегациясига

  • фибрин ипларининг хосил бўлишига

  • фибринолиз жараёнига

  • томир деворининг морфофункционал холатига

  • қоннинг баъзи хоссаларига ( қовушқоқлик, эластиклик)

  • гемодинамикага



ТРОМБОЦИТЛАР АГРЕГАЦИЯСИНИ КАМАЙТИРУВЧИ ВОСИТАЛАР


(Антиагрегантлар)
Организмда тромбоксан – простациклин системаси тромбоцитлар агрегациясини бошқаради. Иккаласи хам арахидон кислотасининг хосиласи циклик эндопероксидлардан ҳосил бўлади. Тромбоцитларда синтезланадиган тромбоксан А2 (ТХ А2) таъсирида, тромбоцитлар агрегацияси ортади ва томирларнинг кескин торайиши (вазоконстриксия) кузатилади. Турғун бўлмаган ( Т½=30сек) тромбоксаннинг тромбоцитлар агрегациясини кучайтириш таъсир механизми қуйидагича бўлиши мумкин: у тромбоксан рецепторларига таъсир этиб, фосфолипаза С фаоллигини оширади, хамда инозитол 1,4,5-трифосфат ва диацилглициролни ҳосил бўлишини кучайтириб,тромбоцитларда Са++ миқдорини оширади. Томир деворидаги коллаген, тромбин, АДФ, серотонин, ПГЕ2, катехоламинлар ҳам, тромбоксан каби тромбоцитлар агрегациясини кучайтиради. Простациклин (ПГI2). Тромбоцитлар агрегациясига қаршилик қилади, хамда томирларни кенгайтиради (вазодилятация). Катта миқдорлари тромбоцитларнинг томирлардаги коллагенларга таъсир этишига тўсқинлик қилади. Шу сабабли простациклин организмда тромбоцитлар агрегациясини сусайтирувчи, энг фаол бирикма хисобланади.
Таъсир механизми қуйидагича: аденилатциклаза фаоллигини ошириб, АТФ дан цАМФ ҳосил бўлиши ва унинг миқдорини тромбоцитларда ва томир деворида кучайишидан иборат. Шу билан бир қаторда простациклин тромбоцитларнинг фосфолипаза ва циклогеназа ферментлари фаоллигини сусайтиради. Тромбоцитлар агрегациясига ПГЕ1, гепарин, АМФ, аденозин, метилксантинлар, серотониннинг антогонистлари хам шундай таъсир кўрсатадилар.
Тромбоцитлар агрегациясига тўсқинлик кўрсатувчи воситалар қуйидаги гурухдан иборат:

  1. Циклооксигеназани сусайтирувчи воситалар ацетилсалицилат кислотаси

  2. Аденилатциклазани фаоллаштирувчи воситалар простациклин

  3. Фосфодиэстеразани сусайтирувчи воситалар дипиридамол

  4. Турли хил воситалар антуран.

АЦЕТИЛСАЛИЦИЛАТ КИСЛОТАСИ нинг кам миқдори тромбоцитлар циклооксигеназасини қайтмас сусайтиради ва циклик эндопероксидлар, хамда унинг унумлари бўлган тромбоксан ва простациклинлар синтезини сусайтиради. Лекин простациклинга нисбатан тромбоксаннинг синтезини кучлироқ сусайтиради, чунки томир деворларидаги циклооксигеназа, тромбоцитларникига нисбатан салициллат кислотаси таъсирига сезгирроқдир. Препаратнинг таъсири бир неча кун давом этади, чунки тромбоцитлар циклооксигеназа ферментини қайтмас сусайтиради. Томир деворидаги циклоокигеназа эса ўз фаоллигини бир неча соатдан кейин қайта тиклайди. Шунинг учун хам тромбоксан миқдорини камайиши простациклинникига нисбатан давомлироқ. Ацетилсалицилат кислотасининг таъсири ёшларда фақат кичик дозалардагина намоён бўлади, қариларда эса хамма дозалари кам қон оқиш давомлилигини узайтиради.
ПРОСТАЦИКЛИН – турғун бўлмаган бирикма бўлганлигидан, унинг турғунроқ аналоги-карбоциклин синтезланган. Бу препаратнинг таъсири инфузия даври ва ундан кейин 10 минутга давом этади. Препарат томирга киритилганда,тромбоцитлар агрегациясини сусайтиради. Бу борада давомлироқ таъсир этувчи препарат керак;
ДИПИРИДАМОЛ – тож томирларни кенгайтирувчи восита. Фосфодэстераза ферментини сусайтириб, тромбоцитларда цАМФ миқдорини оширади. Бундан ташқари тромбоцитлар агрегациясини сусайтирувчи аденозиннинг таъсирини кучайтиради.
АНТУРАН – подагра хасталигига қарши қўлланиладиган препарат, агрегацияни камайтиради. Циклооксигеназа ферменти фаоллигини сусайтиради. Таъсир механизми аниқ эмас. Тромбоцитлар мембранасига таъсир этиб, АДФ ва серотонинни ажралишини камайтирса керак, чунки бу иккаласини ҳам тромбоцитлар агрегациясини кучайтиради.

ҚОННИНГ ИВИШИНИНГ ПАСАЙТИРУВЧИ ВОСИТАЛАР


(Антикоагулянтлар).
Таъсир табиатига асосланиб антикоагулянтлар иккига бўлинади:

  1. Бевосита таъсирли антикоагулянтлар (гепарин).

  2. Билвосита таъсирли антикоагулянтлар (қон ивиши факторларини синтезини сусайтирувчилар)-неодикумарин, фенилин, синкумар.

ГЕПАРИН – семиз хужайраларда ҳосил бўладиган табиий қон ивишига қарши восита. Жигар ва ўпкада кўп бўлади. Тиббиёт амалиёти учун сўйилган қора молларнинг ўпкасидан ажратиб олинади. Гепарин мукополисахарид бўлиб, молекуляр оғирлиги 15000-20000, таркибида сульфат кислота қолдиғи бўлганлигидан кучли кислоталик хоссасига эга. Эритмалари манфий зарядга эга бўлганлиги, қон ивишида иштирок этувчи оқсиллар билан бирикишга имкон беради. Гепарин қон зардобидаги антитромбин III (кофактор) билан боғланади ва тромбин фаоллигини сусайтиради, натижада фибриноген фибринга айланмайди. Бундан ташқари гепарин протромбинни тромбинга айланишга қаршилик қилади. Препаратнинг антикоагулянтлик таъсири in vivo ва in vitro шароитида ҳам намоён бўлади. Катта дозаларда гепарин тромбоцитлар агрегациясини тормозлайди. Гепаринни фақат томирга киритилади, гепарин жигарнинг гепаринназа ферменти таъсирида парчаланади. Гепарин липопротеинлипаза ферментини ажралишига сабаб бўлади ва триглицеридларнинг эркин ёғ кислоталаригача парчалайди. Натижада қонда липидлар миқдори камаяди. Гепариннинг миқдори қонда ошиб кетса (дозаси ошириб берилганда), унинг антогонисти мусбат зарядли протамин сульфат қўлланилади. (у балиқ спермасидан ажратиб олинган), натижада гепарин фаоллиги сусаяди ва эримайдиган комплекс ҳосил бўлади. Протамин сульфат томирга киритилади, 1мг протамин сульфат 100 ЕД гепаринни фаолсизлантиради.
НАТРИЙ ГИДРОЦИТРАТантикоагулянт билвосита таъсирли, чунки Са++ ионларини боғлаб қон ивишини тўхтатади. Асосан 4-5% эритмада, қон консервациясида қўлланилади.
БИЛВОСИТА АНТИКОАГУЛЯНТЛАР (дикумарин, неодикумарин, синкумар, фенилин) витамин К нинг антагонистлари бўлиб. Жигарда протромбин, проконвертин ва бошқа қон ивишида иштирок этувчи омиллар синтезини тўхтатади. Бу препаратлар фақат in vivo, яъни организмга таъсир кўрсатадилар: энтерал йўл билан киритилади, таъсири аста-секин ривожланади (18-48 соатдан кейин) 2-4 кун давом этади. Ҳаммаси ҳам кумуляция эффектига эга. Дозаси ошиб кетганлигини биринчи ишончли белгиси гематурия ҳисобланади.

Download 1,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   173   174   175   176   177   178   179   180   ...   199




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish