Тошкент Тиббиёт Академияси



Download 1,93 Mb.
bet55/199
Sana04.07.2022
Hajmi1,93 Mb.
#739031
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   199
Bog'liq
Фармакология redact

НИТРОФУРАН ҲОСИЛАЛАРИ.


Фуразолидон, фурадонин, фурангин–нитрофуран ҳосилалари булиб, антибиотиклар ва сульфаниламид препаратларига чидамли бўлган микроорганизмларга жуда самарали таъсир этади. Асосан ичак ва пешоб йўлларининг инфекцияларида энтерал йўл билан қўлланилади. ФУРАЗОЛИДОН – бацилляр дизентерия, паратиф, токсиканфекцияларда, трихоманадалар билан чақирилган кольпит, лямблиозда қўлланилади. Фуразолидон фурацилиндан 20 –100 марта кучли. Энтерал, интравагинал, ректал йўл билан қўлланилади. Диспепсия, аллергик реакциялар дизбактериоз чақириши мумкин. Фуразолидон – пешоб йўлларининг инфекциясини даволашда самарадор. Энтерал йўл билан қўлланилади. МИТ дан тез сўрилади. Асосан пешоб билан ўзгармаган ҳолда ажралиб унда юқори даражадаги бактериостатик ва бактериоцид концентрация ҳосил қилади. Бир кунда 3 - 4 маҳал ичилади.
Нохуш таьсири: диспепсия, аллергик реакциялар.
ФУРАГИН - маҳаллий қўлланилади, асосан пешоб йўлларининг инфекциясида.
Нитрофуран унумларининг нохуш таъсирини камайтириш учун бу препаратлар қўлланилганда кўп суюқлик ичиш, гистаминга қарши препаратлар ва В гурухидаги витаминларни қўллаш тавсия этилади.
Таъсир меҳанизими: NO2 - аминогруппага айланади –С=N- тўйинмаган боғ очилади. Бу икки реакция-нитрофуранларни водород акцептори сифатида табий - водород акцепторлари билан рақобатлашишига олиб келади. Натижада оксидланиш ва фосфорланиш жараёни тўхтаб энергия танқислиги юзага келади. Микробларнинг ривожланиши ва кўпайиши тўхтайди. Бундан ташқари нитрофуранлар электронларни флавин ферментидан цитрохромларга ўтишини ҳамда шавел сирка кислотасидан лимон кислотасининг ҳосил бўлишини тўхтатади. Яъни Кребс цикли фаоллиятини тўҳтатади.

ХИНОКСОЛИН ҲОСИЛАЛАРИ.


Бу гуруҳга Хиноксидин ва Диоксидин киради. Иккала препарат ҳам кенг спектрли антибактериал таъсирга эга, шу жумладан вульгар пропей, кўк йиринг таёқчаси, патоген анаэроблар. Бу препаратларнинг афзаллиги шуки улар химиотерапевтик воситаларга чидамли бўлган микрорганизмларга ҳам кучли антимикроб таъсир кўрсатади. Асосан ката ёшдаги беморларда, йирингли-яллиғланиш жараёнларини даволаш учун қўлланилади. Препарат заҳарлилиги юқори бўлганлигидан фақат стационар қўлланилади.
Нохуш таъсирлари: диспепсия, бош айланиши, бош оғриғи, аллергик реакциялар (терида тошмалар), болдир мушакларининг тиришиши. Узоқ қўлланса кандидомикоз бўлади. Диоксидинни фақат шифокор назорати остида қўлланилади. Дорини индивидуал кўтара олмаслик, буйрак усти безининг етишмовчилигида, хомиладорларда (эмбриотоксик, тератоген таъсир) қўллаш мумкин эмас.

Download 1,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   199




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish