Тошкент Тиббиёт Академияси



Download 1,93 Mb.
bet52/199
Sana04.07.2022
Hajmi1,93 Mb.
#739031
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   199
Bog'liq
Фармакология redact

СУЛЬФАНИЛАМИДЛАР.


Бу гуруҳ препаратлари химиотерапевтик воситалар ичида биринчи бўлиб кенг спектрли антимикроб препаратлари сифатида кенг қўлланилади. 1937 й. Г.Домагк азобўёқ 4 – сульфонамидо – 2, 4 – диаминоазобензол (пронтозил - қизил стрептоцид) сичқонларда стафилоккок билан чақирилган сепсисни даволади. Лекин бу препарат in vitro тажрибаларда антимикроб таьсир кўрсатмади. Кейинчалик пронтазил организимда парчаланиб актив сульфанил кислотасини ҳосил бўлишини (сульфаниламид) ва у антимикроб тасир кўрсатиш аниқланди. Шундан кейин оқ-стрептоцид ишлаб чиқарилди ва у стрепто-, гоно- ва менингоккоклар билан чақирилган хасталикларини даволашда қўлланилди. Шу аснода 6000дан ортиқ умумий номи сульфаниламидлар бўлган препаратлар яратилди. Лекин микробларга қарши хусусият сульфаниламидларнинг таркибида пара ҳолатда жойлашган ўрин алмаштирилган аминогуриппаси бор препаратлардагина номоён бўлади.
Сульфаниламид препаратлари қоннинг муҳитида қанча яхши диссоциацияланса шунча кучли антимикроб таъсир кўрсатади, чунки препаратнинг ўзи эмас-ионлашган сульфаниламидгина микробларни ривожланишини тўхтатади. Диссоциацияланиш даражаси амид гуруҳидаги водород ионини ўрнини олган радикалга боғлиқ, агар у гетероциклик бўлса антимикроб таъсири жуда кучли номоён бўлади. Лекин химиотерапия учун фаоллиги юқори, аммо заҳарлилиги паст бўлган бирикмаларгина қўлланилиши мумкин.
СУЛЬФАНИЛАМИДЛАР ҚУЙИДАГИ ГУРУҲЛАРГА БЎЛИНАДИЛАР:

  1. МИТдан яхши сўрилувчи препаратлар:

а) таьсир давомлилиги ўртача препаратлар (сульфадимизин, сульфазин, этазол, уросульфан, норсульфазол);
б) давомли таъсир этувчи препаратлар (сульфапиридазин, сульфадиметоксин);
в) жуда узоқ таьсир этувчи препаратлар (сульфален);

  1. МИТдан ёмон сўрилувчи препаратлар, яъни ичак ичида таъсир этувчилар (фталазол).

  2. Маҳаллий қўлланиладиган препаратлар: (сульфацил натрий, сульфазилнинг кумуш тузи)

Сульфаниламидларнинг таъсир спектри анчагина кенг: патоген грам мусбат ва грамм манфий ккоклар, ичбуруғ, вабо, газли гангрена, куйдирги, бўғма ўлат, бруцеллез ва бошқа ҳасталикларни қўзғатувчилари, хламидийлар, трахома, оринтоз, чов лимфагранулемасининг қўзғатувчилари, актиномицетлар, содда ҳайвонлар: токсоплазмоз қўзғатувчилари.
Таъсир механизими: микроб организмида сульфаниламидлар праминобензой кислотаси (ПАБК) билан рақобатлашадилар. ПАБК эса уларга фолиев кислотаси ёки дегидрофолиев кислотасини синтези учун керак. Сульфанамидлар кимиёвий тузилиши жиҳатидан ПАБКга ўҳшаш бўлганликларидан уни дигидрофолиев кислотаси таркибига киришига тўсқинлик қиладилар. Бундан ташқари сульфаниламидлар дегидроптеросинтетаза фаоллигини сусайтирадилар ва шу туфайли тетрагидрофолиев кислотасининг ҳосил бўлиши камаяди. Натижада пурин ва пиримидин асосларининг ҳамда нуклеин кислоталарининг биосинтези тўхтайди. Микроорганизмларининг ривожланиши тўхтайди. Лекин ПАБКни ташқаридан олмайдиган, яъни ўзлари синтезлайдиган микроорганизимлар сульфаниламидлар таьсирига чидамлидир. Ҳайвонлар ва инсон тўқимаси ПАБКга мухтож эмас, чунки уларда фолиев кислотаси синтезланмайди, тайёр ҳолда қабул қиладилар. Шунинг учун сульфаниламидлар микроорганизим-ларга танлаб таьсир этадилар. Лекин сульфаниламид препаратларининг антимикроб таьсирлари номоён бўлиши учун уларнинг концентрацияси ПАБКнидан узоқ муддат юқори бўлиши шарт. Шунинг учун сульфаниламид препаратлари билан даволаш усули катта дозаларини (2-4г) қабул қилишдан бошланади, сўнгра уни қувватлантириб ёки юқори даражада ушлаб турилади (1 грамдан тўрт маҳал). Сульфаниламидларнинг таьсири механизми шундай эканлиги туфайли уларнинг йирингли яраларда ва новакаин билан инфильтрациялантирилган тўқималарда маҳаллий қўлланилса фойдасиз эканлиги ўз-ўзидан маълум бўлади, чунки йирингда ПАБКнинг миқдори кўп, новокаин эса гидролизланиб ПАБК га айланади. Сульфаниламидларни давомли қўлланилганда микробларнинг уларга нисбатан чидамлилиги ривожланади (микроорганизимлардаги компенсатор механизмлар туфайли дигидрофолиев кислотасини сентезлаш қобилияти ортади). Бунда микробларнинг бошқа сульфаниламид препаратларига ҳам чидамлилиги ортади.

Download 1,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   199




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish