III. Хусусий дерматоглифик белгилар ёки хақиқий нақшлар
Бармоқлардаги эпидермал чўққичаларнинг хақиқий нақшлари уч турдаги нақшлар (ёйлар, халқалар, гажаклар) билан намоён бўлади, яъни кафтда эса нақшларни йўқлиги (одатдаги шакл) ёки тенар, гипотенар ва бармоқлараро ёстиқчаларнинг оддий ёки кам учровчи нақшлар акс этади (6-расм).
Arches ёйи (А): оқ танли эркакларда аёллар ва Африка хабашларига қараганда ноодатий бўлади. Баъзи оилаларда ёйнинг бир қисми аутосом-доминант геннинг самарасини акс эттиради. Аксарият ҳолатларда ёш кўрсаткич бармоқда кузатилади ва унинг учраш даражаси ульнар йўналиш бўйича жимжилоқ томон камайиб боради.
Ёйсимон:
оддий ёйсимон нақш
чорқирра ёйсимон нақш
ноаниқ марказ тузилишига эга ёйли нақш
ёлғон-халқали ёйсимон нақш
ёлғон-халқали ёйсимон нақш
ёлғон-гажакли ёйсимон нақш
ёлғон гажакли ёйсимон нақш
кам учровчи ёйсимон нақш
аномалияли ёйсимон нақш
Халқали:
оддий халқали нақш
эгилган халқали нақш
икки табақали халқали нақш
“халқа-ракетка” ёпиқ халқали нақш
“паралел халқалар” тизимидаги халқалардан иборат халқали нақш
“қарама-қарши” халқалар тизимига эга халқали нақш
ёлғон гажакли халқали нақш
ёлғон гажакли халқали нақш
кам учровчи халқали нақш
Гажакли:
оддий гажакли нақш – айлана
оддий гажакли нақш – овал
оддий гажакли нақш – спирал
халқа-спирал
халқали спираллар
халқа оёқчаларини бир томонлама жойлашиши билан халқа-кубиклар
халқа оёқчаларини бир томонлама жойлашиши билан халқа-кубиклар
халқа-чиғаноқ
эгилган халқа
тўлиқ бўлмаган гажакли нақш
кам учровчи гажакли нақшлар
кам учровчи гажакли нақшлар
6-расм. Папиляр нақшларнинг умумий белгиларини аниқлаш.
Ёйлар сабаблари панжа бармоқлари терминал фалангаларининг гипоплазиясини кўрсатади. 5 ва ундан ортиқ ёйлар мавжудлиги хромасом патология ёки хомиладорлик вақтида тератоген таъсирот бўлганлигини (гидантоин синдром) истисно қилиш мақсадида беморни диққат билан текширишни тақозо қилади.
Кўп ҳолатларда акродисплазия ва брахидактилиянинг турли шаклларида ёйли нақшлар кузатилади. Ёйларнинг кўп учраши триплоидия, трисомия 18, трисомия 8, мозаицизм, тетрасомия 9, полисемия X, ХХY ва ХYY синдроми, псевдогипопаратиреоидизм, Рубинштейна-Тейби ва тизза кўзи-тирноқлари, Х хромосома бузилиши каби синдромларининг ташхисий белгилари саналади.
Радиаль ҳалқалари - Radial loops (R) – нисбатан ноодатийдир. Барча популяциялар учун кўрскаткич бармоқда жойлашиши, 3 ва 4 бармоқларда, жудаям кам ҳолда жимжилоқ бармоқда учраш мойиллигига эга. Жимжилоқда ягона радиал ҳалқани учраши камдан-кам учровчи туғма патология мавжудлигидан далолат беради.
R ни 3-5 бармоқларда жойлашиши қуйидаги ташхислар учун хос бўлади: Даун, де Ланге, Зр-, триплоидия, фрагиль X, метафизар дисплазия, TAR синдромлар. Брахидактилия ва уч фалангали биринчи бармоқда радиал ҳалқалар кўп учраши аҳамиятлидир.
Ульнар ҳалқалар - Ulnar loops (U) – одатдаги ҳалқа бўлиб, жуда кам ҳолатда ташхисланади. Бироқ даун синдромида (10 ҳалқа фенотипи) ва Клайнфельтер синдромида улнарь ҳалқаларнинг учраши яққол намоён бўлади.
Гажаклар - Whorls (W) – нисбатан оддий нақш бўлиб, одатда 1 ва 4 бармоқларда жойлашган. Бироқ беморларда камдан-кам ҳолатларда гажак ва ёйлар (рақобатлашувчи нақшлар) учраши мумкин, бу эса трисомия 8 мозаицизм ва трисомия 13 нинг диагностик белгиси бўлиб ҳисобланади. ХХУ синдромида гажаклар учраш даражаси камайган бўлади. Гажаклар учрашининг кўпайиши ёки улар катталигининг ортиши эса қуйидаги касалликларда кузатилади: 18q-, 9p-,5p-, артрогрипоз, камптодактилия Tel-Hashomer, Ларсена синдроми, Фримен-Шелдон синдроми, микростомия, Холт-Орам синдроми, 1 типдаги трихо-рино-фалангеаль синдром, оро-фацио-дигиталь синдром, қизилча синдроми (эмбриопатия), эҳтимол цитомегаловирусли эмбриопатияда, Смит-Лемли-Опитц синдромида.
Гажаксимон нақшлар акантолитик дискератик дерматозда, оилавий гингивиал фибраматозда, cutis laxa синдроми вариантида (эластоз синдроми -лепречаунизм), Вильямс ва “Кабуки ниқоби” синдромларида кузатилади. Неоплазиялар биологик маркери сифатида – сут бези саратонида, оилавий неоплазияда, болалардаги лейкоз ва нейрофибраматозда гажакларни устунлик қилиши тўғрисида қизиқарли ишлар ўтказилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |