4.5. Гибрид молекулаларини флуоресцентли детекциялаш Гибрид молекулаларини турли рангдаги флурохром-детекторлар қўллаган ҳолда ҳар хил иммункимёвий детекция тизимлари ёрдамида аниқлаш мумкин, бу битта ҳужайрада бир вақтнинг ўзида ДНКнинг бир нечта кетма-кетлигини аниқлаш имконини яратади. Қуйида биотин билан маркерланган ДНК-зондни in situ гибридизациядан кейин гибрид молекулаларни “бир хил рангда” детекциялаш услуби келтирилган. Эритмалар Эритма 4xSSC, pH 7,0 — 200 мл 20xSSC эритмасига 800 мл дистилланган сув қўшилади.
Ювиш учун эритмалар — 4xSSC, 0,2 %-й Tween-20.
Блокловчи эритма — 1% ли блокловчи реагент (BoehringerMannheim), 4xSSC, 0,1%-й Tween-20. Блокловчи реагентни БСА (3%) ёкиёғсизлантирилган қуруқ сут (5%) билан алмаштириш мумкин.
Детекция учун эритма— 1% ли блокловчи реагент (Boehringer Mannheim) 4xSSC, 0,1%-й Tween-20. Блокловчи реагентни БСА (3%) ёки мос конъюгат-детектор тутган ёғсизлантирилган қуруқ сут (5%) билан алмаштириш мумкин. Эритмани қўлланишдан 20-30 дақиқа олдин эппендорф пробиркасида тайёрлаш, яхшилаб аралаштириб хона ҳароратида қоронғи жойда қолдириш керак, ишлатишдан олдин яна бир марта аралаштириб тезда центрифугалаш орқали чўктириш зарур.
Препаратларга 150 мкл блокловчи эритма солинади ва 24х50 мм ли қопловчи ойна билан ёпилади (бошқа ўлчамдаги ойна ишлатилганда солинадиган эритма ҳажми мос равишда ўзгартирилади).
Препаратлар нам камерада +37°С да 20-30 дақиқа инкубацияланади.
Эҳтиёткорлик билан (силкитилиб) қопловчи ойналар олиб ташланади.
Нам препаратлар дарҳол +37°С га иситилган нам камерага ёки шу ҳароратгача иситилган столикга қўйилади ва препаратларга авидин-FITC конъюгатини 5 мкг/мл концентрацияда тутган детекция учун мўлжалланган эритма 80-100 мкл ҳажмда солинади, устидан 24х50 мм ли қопловчи ойна билан ёпилади. Препаратлар термостатнинг нам камерасида +37°С да 30-40 дақиқа давомида инкубацияланади.
Қопловчи ойналар эҳтиёткорлик билан олиб ташланади, чайқатилган ҳолда ювиш учун мўлжалланган суюқликларда, ҳар бирида 5 дақиқада уч марта алмаштирилган ҳолда +43°С да ювилади.
Препаратлар тезлик билан нам камерага ёки иситувчи столикга ўтказилади ва уларга биотинилланган антиавидин D ни 5 мкг/мл концентрацияда тутган детекция учун мўлжалланган 80-100 мкл эритма солинади, 24х50 мм ли қопловчи ойна билан ёпилади. Препаратлар нам камерада +37°С да термостатда 30-40 дақиқа инкубацияланади.
Ушбу протоколнинг 6-пунктини қайтаринг.
Ушбу Протоколнинг 5-пунктини қайтаринг. Инкубация давомийлигини 20-25 дақиқага камайтириш мумкин.
Ушбу протоколнинг 6-пунктини қайтаринг.
Препаратлар 14xSSC, 0,1%-й Tween-20PBSсолинган стаканда, кейин дистилланган сув тутган стаканда чайилади. Фақат дистилланган сувни ҳам қўлласа бўлади – икки марта шарти билан.