Миршарапов Ўткир Миршарапович (1948) – тиббиёт фанлар доктори, профессор. 2-Тошкент тиббиёт институтининг Одам анатомияси кафедрасининг мудири (1992 -2011), ихтисослашган кенгаш аъзоси лавозимларда ишламоқда. 2012 йилда ёзилган «Одам анатомияси» дарслиги нашр этилган. Ҳозирги пайтда Тошкент тиббиёт академиясининг Одам анатомияси ва ОЖТА кафедраси профессори лавозимида ишлаяпти.
Сагатов Тўлаган Агзамович (1956-2019) – тиббиёт фанлар доктори, профессор. Тошкент тиббиёт академиясининг Одам анатомияси кафедрасининг мудири (2011), ихтисослашган кенгаш аъзоси лавозимларда ишламоқда. 2012 йилда ёзилган «Одам анатомияси» дарслиги нашр этилган. Ҳозирги пайтда Тошкент тиббиёт академиясининг Одам анатомияси ва ОЖТА кафедраси мудири лавозимида ишлаяпти.
. Анатомик номенклатура - nomina anatomica. Анатомик номенклатура (nomina anatomica) - илмий асосланган, тартибга солинган анатомик номланишнинг медицинада ва биологияда ишлатиладиган номларига айтилади.
Лотин тилидаги ҳалқаро анатомик номланиш ва миллий анатомик номланиш тафовут этилади. Анатомик номланиш тарихи - бу фаннинг тарихи ва ривожланиши билан бевосита боғлиқдир.
Анатомик номланиш кўп асрлар давомида грек ва лотин тилларидаги номлар билан бойитилиб борди. Анатомия соҳасидаги ҳар бир янги кашфиёт - янги номлар билан тўлдирилиб борилди. Натижада бир хил аъзо ва ҳосилалар лотин тилидаги номлари билан, кашфиётчи олим номи билан ҳам аталадиган бўлди: эшитув найи - Евстахий номи (B. Eustachius 1520-1574) билан, артериал най - Боталло (L. Botallo 1530-1600) номи билан; бачадон найи Фаллопий (G. Fallopius 1523-1562) номи билан атала бошланди. маҳсус олимлар гуруҳи тарафидан тақдим этилган ҳалқаро номланиш 1895 йили Базель (Швейцария) шаҳридаги олимлар кенгашида қабул қилинди ва Базель анатомик номенклатураси (Baselen Nomina Anatomica - BNA) деб аталди. BNA нинг номланишида одамнинг ҳар бир қисми, аъзоси битта қисқа, оддий, эсда қоладиган лотин тилидаги номланиш асос қилиб олинган ва натижада 5600 анатомик ном қолдирилди.
Морфологик фанларнинг тараққиёти анатомик номенклатурага таъсир этди. 1950 йили Оксфорд шаҳрида ўтказилган V ҳалқаро анатомик конгресс қатнашчилари қабул этган қарорига асосан, анатомик номенклатурани қайтадан кўриб чиқиш учун комиссия ташкил этилди. Олимлар тарафидан янгитдан кўриб чиқилган анатомик номенклатура, 1955 йили Париж (Франция) шаҳрида ўтказилган VI халкаро анатомлар конгресси иштирокчилари тарафидан қабул этилди ва Париж анатомик номенклатураси - Parisiana Nomina Anatomica (PNA) деб аталди. Фан тараққиётининг таъсири натижасида янги маълумотлар, кашфиётлар тасирида анатомик терминалогияга қўшимчалар билан тўлдирилиш заруриятини тақозо этди. Шу сабабдан 1989 йили янги анатомик терминологиясини яратадиган федератив комитет (FCAT) тузилди. FCAT аъзолари этиб 11 давлат вакиллари киритилди.1994 йили FCAT аъзоларининг сони 18 этиб тасдиқланди. 28 август 1997 йили FCAT нинг XIII йиғилиши Бразилянинг Сан-Паула шахрида ўтказилди. Мажлис қатнашчилари янги анатомик терминалогияни (Terminologia Anatomica) мухокама этиб тасдиқлашди. Янги анатомик терминалогиянинг тўлиқ рўйхати 1998 йили нашр етилди: “Terminologia Anatomica” International “Anatomical Terminology. FCAT Federatia committee on Anatomical Terminologia 1998. Thieme Stutgart. New York ” Яратилган анатамик терминология таркибига 7428 та анатомик номланиш киритилди.
Аввалги анатомик номланиш таркиби PNA –5640 та, BAN эса 4286 та эди.