Анатомия фанини ўрганиш усуллари.
I. Анатомия - грекча anatome - кесиш, бўлиш сўзидан келиб чиққанлиги учун, унинг асосий ўрганиш усули аъзо ва тўқималарни кесиб, препаратлар тайёрлаб ўрганилади.
II. Аъзо ва тўқималарни тирик одамда тери остидан ушлаб кўриш - пальпация усули дейилади.
III. Перкуссия усули - аъзо ва тўқималар устидан уриб кўриш ва ҳосил бўлган овозга нисбатан улар орасидаги фарқни аниқлаш.
IV. Аускультация усули - тирик одамда аъзолардан чиқаётган овозни эшитиб ўрганиш.
V. Антропометрия - тананинг ҳолатини ўлчаб кўриш усули.
VI. Эндоскопия - аъзолар ичидаги тасвирни асбоблар воситасида кўриш.
VII. Рентгеноскопия ва рентгенография усуллари - Рентген нурлари воситасида аъзо ва тўқималар ҳолатини кўриш ёки тасвирини ёзиб олиш.
VIII. Каррозия усули - аъзо ва тўқималарнинг ичини тез қотувчи моддалар билан тўлдириб, кислота таъсирида тўқималарни эритиб, аъзо ва тўқималарнинг тасвирини қолдириш воситасида ўрганилади.
Анатомия фанини ўрганиш усуллари
Гиппократ (460-377 э.а. йиллар)
Анатомия фани жуда узоқ ривожланиш йулини босиб ўтди. Қадимий Мисрда ва Вавилонда эрамиздан III-II минг йил аввал мурдаларни мумиёлаш одат бўлганлиги сабабли, баъзи бир аъзоларнинг тузилиши тўғрисида юзаки бўлса ҳам маълумотлар бўлган. Қадимги хитой«Нейцзин» (Эрамиздан аввал XI—VII аср). Хиндистонда «Аюрведа» (эрамиздан аввал IX—III аср) мушак ва нервлар ҳақида малумотлар бор. Анатомия тараққиёти қадимий юнонлар (Греция) мамлакатидан бошланган деса бўлади. Юнонистоннинг Кос ва Кимдос тиббиёт мактаблари ташкил қилинган. Қадимий Юнонистоннинг кўп олимлари, жумладан Гиппократ, Пифогор, Алкмеон ва бошқалар шу мактабларда тарбияланганлар.
Пифагор (бизнинг эрамиздан 590 йил илгари яшаган)
машхур файласуф математик бўлиб, тирик мавжудотнинг
келиб чиқишини ўрганган. Пифогор биринчилар қаторида
«ҳамма мавжудот (борлиқ) уруғлардан пайдо бўлади»
деган тушунчани айтган.
Алкмеон (бизнинг эрамиздан тахминан 500 йил илгари яшаган) Гален ёзиб қолдирган тарихий маълумотларга қараганда Пифагорнинг шогирди бўлиб, мурдани ёриб кўриб, одам анатомияси соҳасида бир қанча илмий асарлар ёзган.
Тиббиёт фанининг асосчиси (отаси) бўлиб хисобланган Қадимги Юнон (Греция) олими Гиппократ (Буқрот) анатомияга катта ҳисса қўшган. Гиппократ (эрамиздан 460-377 йиллар илгари яшаган) Юнонистоннинг Кос медицина мактабида тарбияланган.
Гиппократ ўзигача бўлган тиббиёт соҳасида маълумотларни тўплаб якунлаган ва шу билан медицина фанига катта хизмат кўрсатган. Унинг айтишиача “шифокор ўз бурчини бажаришни хохласа, одамнинг табиатини ўрганиши керак – одам билан унинг овқати, ичимлиги ўртасидаги муносабатини, таъсирини синчиклаб текширмоғи лозим”. Гипократнинг ўз кузатишлари ва текширишлари якуни асосида ёзган 72 та асарларидан бир неча асирлар мобайнида медицина фани яхши фойдаланган. Унинг «Қадимий медицина», «Ҳаво, сув ва бошқа заминлар тўғрисида», «Суякларнинг синиши тўғрисида» каби асарлари шулар жумласидандир. Бундан ташқари юрак ва қон томирларнинг тузилиши бир қанча асарларида тасвирлаган. Гиппократ юракда мушак қавати мавжудлигини билган. У калла суякларининг баъзи бирларини (айниқса тепа қисмлардаги суякларни) ўрганиб, бу суяклар ўзаро чоклар ёрдамида бирлашганликларини ёзган. Артерияларни ўрганиб, улар ичида ҳаво юради деб тушинтирган (aer - ҳаво, tereo - олиб боради). Гиппократ эмбрилогия ва физиология билан шуғулланб, хужайранинг такомил этишини, товуқ пуштидан (эмбрион) аллантоиснинг пайдо бўлишини аниқ кузатган.
Do'stlaringiz bilan baham: |