ДАВЛАТ БОШҚАРУВИНИНГ ИҚТИСОДИЁТГА АРАЛАШУВИ ТАЯНЧМИ ЁКИ ТЎСИҚ ?
Нурмуҳаммедов М.У. (ТДЮУ, Тошкент)
Илмий раҳбар (консультант) – юридик фанлар доктори, доцент Ж.Н.Нематов
Бугун мамлакатимизда ҳар томонлама чуқур ўйланган ва аниқ мақсадлар белгиланган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси доирасида тизимли ва кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Иқтисодиётда давлат иштирокини камайтириш, хусусий мулк ҳуқуқини ҳимоя қилиш ва уни устувор мавқеини янада кучайтириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ривожини рағбатлантиришга қаратилган институционал ва таркибий ислоҳотларни давом эттириш шулар жумласидандир.
Юқоридаги амалга оширилаётган ислоҳотларга қарамай эски тузум сарҳадлари ҳалигача сақланиб қолмоқда. Модомики, эркин бозорга асосланган иқтисодиётни танлаган эканмиз, бундай сарҳадлардан тўлиқ воз кечишимиз лозим. Ривожланган хорижий давлатларнинг тажрибасига назар ташлар эканмиз, давлатнинг иқтисодий муносабатларга аралашуви кўп ҳолларда яхши самара бермайди. Бу эса тадбиркорлар эркинликларининг чекланишига ҳамда сўз жоиз бўлса коррупцияни авж олишига туртки беради.
Давлат томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ижро этилиши билан боғлиқ бўлган бир қатор тартибот ва расмиятчилклар тадбиркорлик субъектлари учун маъмурий юк бўлиб турибди. Бунинг исботини қуйидаги жадвалда кўришимиз мумкин.
Йил*
|
2019 й
|
2018 й
|
2017 й
|
2016 й
|
2015 й
|
2014 й
|
2013 й
|
2012 й
|
Хужжат сони**
|
241
|
4012
|
3392
|
3067
|
2249
|
2545
|
3555
|
2416
|
(Ўзбекистон республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси ахборот тизими(Lex.uz)даги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар динамикаси)
* 21 январь 2019 йил ҳолатига;
** ўзбек ва рус тилларида биргаликда.
Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлар миллий базаси ахборот тизимидан олинган маълумотларга назар ташлар эканмиз ҳар йили мамлакатимизда ўртача 2000 га яқин меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинади, уларнинг 30 % — 40 % тадбиркорлик фаолиятига таъсир кўрсатади. Демак, 2011 йилдан 2019 йилгача ҳар йили қабул қилинадиган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар сони икки баробарга ўсган. Албатта йирик компаниялар ва корхоналар учун юқоридаги қабул қилинган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлардаги талабларни бажариш унча ҳам мушкуллик туғдирмасада, кичик бизнес, оилавий корхона ва микрофирмаларга бундай меъёрий талаблар оғир юкга айланади.
Амалиётда, меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлардаги талабларнинг ортиб бориши, ортиқча сарф-харажатлар ва маъмурий юкнинг кўпайиши натижасида ўрта бизнес ва кичик тадбиркорлик субъектларининг ёпилиши ёки “соя” ортига беркиниб қолишига сабаб бўлаяпди.
Бирлашган миллатлар ташкилотининг Тараққиёт дастури ва Савдо саноат палатаси ҳамкорликдаги “Ўзбекистон бизнес форуми ” лойиҳаси томонидан ўтказилган тадқиқотларга кўра, бугунги кунда қонунчилик меъёрларини қўллаш амалиёти қонун ҳамда қонун ости ҳужжатларида белгиланган тартиботлардан анча фарқ қилиб, бизнес субъектларининг ортиқча вақт ва молиявий харажатларини келтириб чиқармоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |