Тошкент молия институти “Бухгалтерия ҳисоби ва аудит” факультети
НВА-80 гуруҳи талабаси Худайбердиев Нодирбек Юлчи ўғлига
“Бухгалтерия ҳисоби ва аудит” факультети декани томонидан
ТАВСИЯНОМА
Худайбердиев Нодирбек Юлчи ўғли 2020 йил Тошкент молия институти “Бухгалтерия ҳисоби ва аудит” факультетининг “Бухгалтерия ҳисоби ва аудит” йўналишига давлат гранти асосида ўқишга қабул қилинган.
Худайбердиев.Н.Ю билим олиш давомида тартиб-интизоми ва яхши хулқи билан курсдошлари орасида ажралиб туради. У вазмин, мулоҳазали, масъулиятни ҳис қиладиган, изланувчан талабадир.
Худайбердиев.Н.Ю ўқув жараёнини мукаммал ўзлаштириш билан бир қаторда илмий фаолиятини фаоллаштириб бориш билан биргаликда Республика конференцияларида ўзининг қизиқишлари ва илмий ишлари билан иштирок этиб келмоқда. У ўзининг эгаллаган билим ва кўникмаларини 2 тадан ортиқ Республика илмий-амалий конференцияларида илмий тезислари орқали ифодалаган.
Институт, факультет ва кафедра миқиёсида ўтказиладиган барча тадбирларда фаол, институт жамоаси фаоли сифатида бир қанча танловларда иштирок этиб талабалар ўртасида меҳнатсеварлиги ва камтарлиги билан ҳурматга сазовор бўлган.
У яна қўшимча равишда, дарсдан ташкари, турли хил замонавий касбларни яъни, бизнес учун СММ (Social Media Marketing) ва Фотошоп (Photoshop) йўналишида билим олиб ўқув курсларини тугатган. Изланишдан тўхтамаган холда бугунги кунда маркетинг механизмини мукаммал ўрганиш мақсадида Targeting бўйича курсларда таҳсил олмоқда.
Шунингдек, Худайбердиев.Н.Ю ўзи эгаллаётган касби, яъни бухгалтерия соҳасида кенг қўлланилиб келаётган 1С дастурини чуқур ўрганиб, эгаллаган билим ва кўникмаларини амалий қўлламоқда.
Худайбердиев Нодирбек Юлчи ўғли ўз устида мустақил ишлаши, билим даражасини оширишга талабчанлик билан ёндашиши орқали фанларни чуқур ўрганишга эришиб келмоқда. У билимга чанқоқ, меҳрибон ва ҳар қандай ҳолатда ҳам дўстларига ёрдам беришга тайёр талабалардан саналади.
Худайбердиев.Н.Ю институт префессор-ўқитувчи ва талабалари орасида ҳурмат қозонган, гуруҳ фаоли, барча билан тез чиқишиб кетадиган феъл-атворга эга, хўшфеъл, атрофдагиларга ҳурмат билан мурожаат этади. Камтар, доимо дўстларига ўқиш ва ишларида ёрдам беришга ошиқади. Таълим олиш мобайнида ўқиш тартиб-интизом ва маънавий-аҳлоқий меъёрларни бузмаган. Аъло ўқишлари ва наъмунали интизоми билан доимо курсдошларига ўрнак бўлиб келган.
Худайбердиев Нодирбек Юлчи ўғли олиб бораётган илмий ишлари, маънавий-маърифий фаолияти, ўзи томонидан ишлаб чиқилган ва йўлга қўйилган тадбиркорлик фаолияти, билимга чанқоқлиги ва шижоатини ҳисобга олган ҳолда унинг номзодини “Ректор стипендияси”га номзод сифатида тавсия этамиз.
“Бухгалтерия ҳисоби ” кафедраси мудири Н.Ризаев
“Бухгалтерия ҳисоби ва аудит” кафедраси профессори А.Каримов
Do'stlaringiz bilan baham: |