Хулоса
Экспертларнинг фикрича жаҳон иқтисодиётига сезиларли даражада
таъсир ўтказа оладиган 100 дан ортиқ халқаро ташкилотлар фаолият
юритмокда. Улар турли шаклдаги халқаро иқтисодий муносабатларни
тартибга солиш, ривожлантириш ва такомиллаштиришда муҳим рол
уйнамокда. Шунинг учун ҳам халқаро иқтисодий муносабатларнинг
замонавий ривожланишини уларсиз тасаввур этиб булмайди.
Халқаро молиявий ташкилотлар жаҳон валюта тизимини, халқаро
кредит муносабатларини, инвестицион ҳамкорлик алокаларни тартибга
солишда муҳим рол ўйнайди. Халқаро валюта фонди, Жаҳон банки, Халқаро
тикланиш ва тараққиёт банки, Халқаро тараққиёт ассоциацияси, Халқаро
Молия корпорацияси алоҳида ўринга эга бўлиб, ривожланаётган ва ўтиш
иқтисодиётли мамлакатларга техник ва молиявий ёрдам кўрсатишда, халқаро
кредитлар
ажратишда,
иқтисодий
ислоҳотларни
амалга
оширишни
таъминлашда етакчилик қилади. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти
доирасидаги халқаро иқтисодий ташкилотлар, хусусан ЭКОСОС, ЮНИДО,
ЮНКТАД, ЮНСИТРАЛ каби ташкилотлар жаҳон иқтисодиётида савдо-
иқтисодий муносабатларни ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этади.
Ўзбекистонда Жаҳон банки томонидан ишлаб чиқилган методологияга
мос ва мамлакатимизда бизнесни юритиш билан боғлиқ барча жараёнларни
янада либераллаштириш, соддалаштириш, арзонлаштириш ва уларнинг
очиқлигини таъминлашга йўналтирилган комплекс дастур қабул қилинди
Банк тизимининг барқарорлигини мустаҳкамлаш бўйича амалга
оширилаётган ишлар доирасида 2013 йилда тижорат банклари фаолиятини
тартибга солиш ва назорат қилиш тизимини янада такомиллаштириш
тадбирлари давом эттирилади.
Халқаро валюта фонди ва Жаҳон банкининг техник кўмагида Банк
назорати бўйича Базель қўмитаси томонидан ишлаб чиқилган янги
стандартларни жорий этиш мақсадида қуйидаги ишлар амалга оширилади.
Республика молия-банк тизими бухгалтерия ҳисоби ва молиявий ҳисобот
тизимини Молиявий Ҳисоботларнинг Халқаро Стандартларига (МҲХС)
тўлиқ мослаштириш борасидаги тадбирлар Жаҳон банкининг техник
кўмагида амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикасида иқтисодий ислоҳотларни бошланиш
давридан чет эл инвестицияларини жалб қилишга тузилмавий қайта
қуришнинг ҳамда умумжаҳон иқтисодий ҳамжамиятига кириб боришини
тезлаштирувчи омил сифатида асосий устуворлик берилди.
Ташқи иқтисодий соҳа тармоқлари мжмуини вужудга келтирмасдан
туриб, молия, банк-кредит ташкилотлари, божхона хизмати ишини халқаро
меъёрлар ва талаблар даражасида йўлга қўймасдан, халқаро алоқаларни
ривожлантириш ва мустаҳкамлашни тасаввур этиб бўлмайди.
Шу нуқтаи назардан ҳам халқаро молия институтлари билан алоқаларни
ривожлантириш мақсадида қуйидаги тадбирлар амалга оширилиши керак:
1. Республикамизда банк тизимини такомиллаштириш;
2. Суғурта хизматлари соҳасини ривожлантириш;
3. Корхона ва ташкилотларнинг молиявий кўрсаткичлари ҳамда
иқтисодий индикаторлар ҳақида ҳолис ва ишончли ахборот таъминоти ҳамон
яхши йўлга қўйилгани йўқ. Бу масалани ҳал қилиш учун муқобил ва
мустақил нодавлат ахборот агентларини ташкил қилиниши лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |