13
қилиниши орқали активлар, мажбуриятлар ҳамда хусусий капитални
баҳолаш ва ҳисобга олиш тартиб-қоидаларини такомиллаштиришга ҳамда
молиявий ҳисоботнинг меъёрий-ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлашга
эришилган;
халқаро талаблардан келиб чиқиб, бухгалтерия балансида активлар ва
мажбуриятлар таркибини такомиллаштириш бўйича таклифлари Ўзбекистон
Республикаси Молия вазирлигининг 2018 йил 1 февралдаги 16-сон
«Молиявий ҳисобот шакллари ва уларни тўлдириш қоидаларига ўзгартириш
киритиш ҳақидаги» буйруғида ўз аксини топган (Ўзбекистон
Республикаси
Молия вазирлигининг 2018 йил 31 майдаги АК 17-01-35/317-сон
маълумотномаси). Мазкур таклифларнинг амалиётга жорий этилиши ахборот
фойдаланувчиларнинг эҳтиёжларига монанд ҳолда молиявий ҳолатни ёрқин
акс эттириш имкониятини берган;
илғор хорижий тажрибалар асосида пул оқимлари ҳақидаги ҳисоботнинг
мазмуни ва таркибини такомиллаштириш бўйича таклифларидан Ўзбекистон
Республикаси Молия вазирлигининг 2018 йил 1 февралдаги 16-сон
«Молиявий ҳисобот шакллари ва уларни тўлдириш қоидаларига ўзгартириш
киритиш ҳақидаги» буйруғида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси
Молия вазирлигининг 2018 йил 31 майдаги АК 17-01-35/317-сон
маълумотномаси) ҳамда ҳисоботнинг янги шакли ва ҳисоботни бевосита ва
билвосита усулларда тузишда трансформация формулалари Ўзбекистон
Бухгалтерлар ва аудиторлар миллий ассоциацияси ва Ўзбекистон
Аудиторлар палатаси томонидан молиявий ҳисоботни тузиш ва тақдим
этишга оид услубий тавсияларни ишлаб чиқишда
фойдаланилган
(Ўзбекистон Бухгалтерлар ва аудиторлар миллий ассоциациясининг 2018 йил
22 октябрдаги 108-сон ва Ўзбекистон Аудиторлар палатасининг 2018 йил
19 октябрдаги 90/1-сон маълумотномалари).
Мазкур таклифларнинг
амалиётга жорий қилиниши пул оқимлари ҳақидаги ҳисобот сифатининг
ошиши ҳамда халқаро тажрибалардаги бевосита ва билвосита усулларнинг
қўлланилишини таъминлаган;
хусусий капиталнинг ўзгариши тўғрисидаги ҳисоботнинг мазмуни ва
унинг
таркибини
молиявий
ҳисоботнинг халқаро
стандартларига
мувофиқлаштириш асосидаги ҳисоботнинг янги шакли Ўзбекистон
Бухгалтерлар ва аудиторлар миллий ассоциацияси ва Ўзбекистон
Аудиторлар палатаси томонидан молиявий ҳисоботни тузиш ва тақдим
этишга оид услубий тавсияларни ишлаб чиқишда фойдаланилган
(Ўзбекистон Бухгалтерлар ва аудиторлар миллий ассоциациясининг 2018 йил
22 октябрдаги 108-сон ва Ўзбекистон Аудиторлар палатасининг 2018 йил
19 октябрдаги 90/1-сон маълумотномалари). Ушбу таклифларнинг амалиётга
жорий қилиниши молиявий ҳисобот шаклларининг бир-бирига узвий
боғлиқлигини ҳамда ҳисоботларнинг молиявий ҳисоботнинг халқаро
стандартлари асосида транформациясини таъминлаган;
фойда ва зарарлар ҳамда бошқа тўплам даромадлар тўғрисидаги ҳисобот
ва маҳсулот (иш ва хизматлар) таннархи тўғрисидаги ҳисоботларнинг
шакллари ҳамда ушбу ҳисоботларни тузишда вериайбл костинг (variable
14
costing) тизимини қўллашнинг услубий тартиби Ўзбекистон Аудиторлар
палатаси ва Ўзбекистон Бухгалтерлар ва аудиторлар миллий ассоциацияси
томонидан молиявий ҳисоботни тузиш ва тақдим
этишга оид услубий
тавсияларни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Аудиторлар
палатасининг 2018 йил 19 октябрдаги 90/1-сон ва Ўзбекистон Бухгалтерлар
ва аудиторлар миллий ассоциациясининг 2018 йил 22 октябрдаги 108-сон
маълумотномалари). Ушбу тавсияларнинг амалиётга жорий этилиши
корхоналарда бошқа тўплам даромадларни таҳлил қилиш ҳамда
доимий
харажатларни назорат қилиш имкониятини ошириш орқали маҳсулот
бирлиги таннархини камайтириш имконини берган.
Do'stlaringiz bilan baham: