Електроенергетикада сунъий интеллектнинг қўлланилиши Лойиҳалаш даражасида: энергоресурслар генерациясини ва унга талабни башорат қилиш, энергия генерация қиладиган жиҳозларнинг ишончлилигини чамалаш, талаб кўпайиб кетганда генерацияни кўпайтириш; Ишлабчиқаришда: ускуналарнингпрофилактикремонтини оптиналлаштириш, генерациянинг самарадорлигини ошириш, йўқотишл;арни камайтириш ва энергоресурсларнинг ўғирланишини камайтириш;
Маҳсулотни бозорда реализация қилишда: Куннинг вақтига боглиқ равишда нархларни ўзгартириш ва динамик тарификация.
Ҳизматкўрсатишдаражасида: энг фойдали етказиб берувчини автоматик равишда танлаш, истеъмолнинг тўлиқ статитикасини тузиш, мижозларни автоматик равишда сақлаш, энергия таъминотини мижознинг одатлари ва хулқ-атворига боғлиқ равишда оптималлаштириш.
Ишлаб чиқаришда сунъий интеллект
Лойиҳалаш жараёнида: янги маҳсулотлар яратиш самарадорлигини ошириш, меҳсулот етказиб берувчиларни автоматик равишда баҳолаш, деталлар ва эхтиёт қисмларга бўлган талабларни баҳолаш;
Ишлаб чиқариш жараёнида: турли хилдаги масалаларнинг бажариш жараёнини мукаммаллаштириш, йиғув линияларини автоматлаштириш, хатолар сонини камайтириш ва хомашё етказиш вақтини камайтириш.
Маҳсулотни бозорда реализация қилишда: баҳолаш жараёнини бошқариш, хизмат кўрсатиш билан боғлиқ хизматлар ҳажми башоратини амалга ошириш.
Ҳизмат кўрсатиш жараёнида: транспорт воситалари парки маршрутларини режалаштириши мукаммаллаштириш, автопарк ресурсларини бошқариш ва хизмат кўрсатувчи инженерларни тайёрлаш сифатини ошириш.
Логистикада сунъий интеллект
2018 йилнинг май ойида маҳсулотларни экспресс усулда етказиб берувчи логистика компанияси хамда ИБМ “Логистикада сунъий интеллект” деб номланган ҳисобот тақдим этишди. Ушбу ҳисоботда сунъий интеллектнинг логистикада қўлланилиш имкониятлари чамаланади ва бу индустрияни замонага мос равишда ўзгартириш бўйича, янги турдаги логистиc активлар яратиш бўйича ва логистикада интеллектуал операцион тизимлар яратиш бўйича бир қанча ғоялар илгари сурилади. ДҲЛ ва ИБМ сунъий интеллектдан фойдаланганда логистика тармоғИ лидерлари қандай имкониятларга эга бўлишлари мумкинлигини ҳам тушутириб ўтганлар. Уларнинг фикрларича, ҳозирги даврда логиастика учун энг маъқул, арзон ва мақсадга мувофиқ замонавий технология бу сунъий интеллект технологиясидир. Шу кунларда сунъий интеллект технологияси аллақачон мижозлар томонидан ишлатилиши бошланган. Товушни таний оладиган виртуал электрон ёрдамчилардан фойдаланган ҳолдаги иловаларнинг оммабоплиги тобора ошиши бунга яққол мисол бўла олади. ДҲЛ ва ИБМ томонидан соҳадаги муаммоларни ўрганиш натижасида мутахассислар сунъий интеллект технологиясининг доимий равишда ривожланиши логистика учун ҳаётий муҳим бўлган бир қанча қўшимча имкониятлар яратишини билдирадилар. Масалан, улар логистиc хизматлар провайдерига мижозлар билан интерактив мулоқот ёрдамида хизматлар сифатини оширишга ва маҳсулотларни тезроқ етказиб беришга имкон беради.
Ҳозирги даврда иқтисодиётнинг бошқа кўпчилик тармоқлари ҳам сунъий интеллектни кундалик бизнес жараёнларига кенг қўлламоқдалар.
Сунъий интеллект технологиялари тасвирларни таниб олиш функциялари ва диалог интерфейслар воситасида ишлаб чиқариш линияларидан фойдаланишни ва ишлаб чиқариш жараёнини ҳам анча соддалаштиришга имкон бераяпти. Масалан, автомобилсозликда сунъий интеллеcт автоном робот-автомобилнинг оз-озини оргатиш имкониятларини ривожлантириш учун фойдаланилиши мумкин. Бундай имкониятлар эса бизнес оламини тубдан ўзгартириш имконини беради.
Шундай қилиб, сунъий интеллектни қўллаш бўйича жаҳон миқёсида бир қанча йилларга давом этадиган тренд ҳосил бўлган ва бу соҳага инвестиция қилиш яқин 15-20 йиллар давомида фойдали бўлиб қолади. Шунинг учун ҳам яқин йилларда медицина, космонавтика, иқтисодиёт, роботлаштириш, транспорт ва бошқа сохаларда сунъий интеллектнинг тез суръатлар билан ривожланишига гувоҳ бўлишимиз мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |