Сунъий интеллект (Artificial Intellect) технологиялари ва компютерлар ёрдамида ўқитиш
Сунъий интеллект деб, компъютерларнинг анъанавий равишда инсонлар бажарадиган ақлий ва ижодий ишларни бажара олиш қобилиятига тушунилади. Яна ушбу атама билан интеллектуал машиналар яратиш илми ва технологиясини ҳам тушунадилар. Сунъий интеллектнинг бундай аниқлануву 1956 йилда америкалик информатик Джон Маккарти томонидан киритилган. Инглиз тилида артифиcиал интеллигенcе сўз бирикмаси бизда “сунъий интеллект” маъносини билдирса, интеллигенcе сўзи инглизчада “ақлли фикрлаш қобилияти” деб тушунилади. Шу сабабли, сунъий интеллект
информатион технологиялари қандайдир тизимнинг ўз-ўзини ўқитиш эвристик жараёнида қандайдир синфга оид масалаларни ечиш учун дастурлар яратиш ва бу дастурлар ёрдамида ушбу масалаларни ечишни англатади. Сунъий интеллектни аниқлашнинг эмпириc тестини 1950 йилда Алан Тъюринг таклиф қилган. Унга кўра, фикрловчи машина деб, инсон у билан сўзлашганда уни инсон сифатида қабул қилиниши тушунилиши лозим. Сунъий интеллект тизимларини яратиш бўйича бир қанча ёндошувлар мавжуд. Улар ичида энг оммабопи эвристик ёндошув бўлиб, бунда машина ўзини ўраб турган дунёни синаб кўриш ва хатолар таҳлили усули билан ўрганади. “Ўқитувчисиз ўқиш жараёни” деб номланган эхтимоллик машинаси ғоясини илк бора 1956 йилда Дартмунд конференциясида Рей Соломонофф айтиб ўтган. Ҳозирги даврда сунъий интеллект бўйича жуда кўп соҳаларда илмий изланишлар олиб борилаётганида қарамай, бирор бир инсон ёки илмий гуруҳ тўлақонли сунъий интеллект тизимини ярата олмаган. Ҳозирги даврда сунъий интеллект тизимлари барча соҳаларда инсоннинг ишончли ёрдамчисига айланган, аммо кўпчиликнинг қуйидаги саволи ҳали- ҳануз жавобсиз қолмоқда: Агарда эртага машина инсондан ақлли бўлиб кеца, у холда нима бўлади?
Агар масаланинг моҳиятига қарасак, бунга ҳали анча вақт бор, чунки ҳозирча машинанинг имкониятлари инсонга нисбатан жуда ҳам кичик миқдорда. Агар машна алгоритмлар асосида ишласа, инсон образлар билан ишлайди. Шунинг учун ҳам машина ресурсларини энг кўп ишлатадиган объект – видеоинформациядир. Инсон видео маълумотлардан ташқари, овозни, хидни, тасвирни, ҳаракатларнинг координациясини ҳам онлайн режимда яшин тезлигида қайта ишлай олади. Бу эса машинанинг инсондан ақллироқ бўлиб кетиши ҳали-ҳануз амалга ошмайдиган бир афсона деганидир.
Ҳозиргидаврдасунъийинтеллектқуйидагисоҳалардақўлланилади:
Сўзлар орқали ифодаланган матнларни қайта ишлаш;
Машина ёрдамида таълим бериш;
Експерт тизимлар;
Виртуал агентлар (чат-ботлар ва виртуал ёрдамчилар);
Маслаҳат бериш тизимлари.
Британия олими Стивен Хокингнинг фикрига кўра эса, агарда инсонлар жуда ҳам қудратли сунъий интеллект ярата олсалар, бундай сунъий интеллект инсонлар учун жуда ҳавфли бўлиб қолиши мумкин.Қуйида сунъий интеллектнинг бир қанча соҳаларда қўлланилиши бўйича мисоллар кетирилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |