Булутли технологиялар (Cloud Computing) ва улардан электрон тижоратда фойдаланиш
Глобаллашув жараёнларининг охирги қисқа даврида асосий ҳаракатлантирувчи механизмларидан бири бўлган ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида давр талабига мос келувчи янги йўналишдаги рақамли технологиялар яратилмоқда. Бу технологиялар компютер тармоқлари классик моделларидан етарлича даражада фарқ қилиши билан биргаликда, айрим ҳолларда айнан ўхшаш тамойиллар асосида иш юритади. Булутли ҳисоблаш технологиялари ғояси ўтган асрнинг охирларида пайдо бўлган бўлсада, рақамли электрон алоқа воситаларининг шиддат билан ривожланиб бориши ва электрон тизимлар фойдаланувчиларининг талаблари узлуксиз ўсиб бориши натижасида 2007-2008 йиллардан бошлаб оммавийлашиб, тезкорлик билан ривожланиш босқичига ўтди. Булутли ҳисоблаш (ингл. Cлоудcомпутинг) одатда, фойдаланувчига компютер ресурслари ва қувватини масофавий интернет электрон хизмати кўринишида тақдим этади. Шундай йўл билан фойдаланувчига “виртуал” кўринишдаги ҳисоблаш ресурслари тақдим этилади ва фойдаланувчи ўзининг
масалаларига қандай компютер қандай қилиб ишлов бераётганлиги, хамда бу иш қандай турдаги операцион тизим бошқарувида амалга оширалаётганлиги каби бир қанча саволларга жавоб ололмаслиги мумкин ва аслида, бу саволларга жавоб излашнинг зарурати хам бўлмайди. Иш юритилишида ўхшашлик ва умумийликни топган холда булутли технологияларни “мейнфрем” технологиялар (маинфраме) билан таққослаш мумкин. Аммо “булут”нинг “мейнфрем”дан тамойил жиҳатдан ажралиб турувчи фарқлари мавжуд, хусусан, “булут” ҳисоблаш қувватларининг назарий жиҳатдан чекланмаганлигидир. Дастлаб вужудга келган бўлган рақамли маълумотларга ишлов бериш технологиялари орасида грид-ҳисоблаш бирмунча кенг тарқалган эди. Дастлабки даврда бу йўналиш техник восита процессорининг бўш турган ресурсларидан унумли фойдаланиш ва ҳисоблаш қувватларини ихтиёрий равишда ижарага бериш тизимини ривожлантириш имконияти сифатида қаралган эди. Грид-ҳисоблаш хамда булутли ҳисоблаш архитектураси қўлланилаётган тамойилларига кўра хам бир қанча ўхшаш жиҳатларга эга. Шу билан бир вақтда, масофавий ҳисоблаш ресурсларидан фойдаланиш учун етарлича мослашувчан платформага эга бўлганлиги туфайли, булутли ҳисоблаш модели энг истиқболли технология деб тан олинган. Ҳозирги кунда йирик булутли ҳисоблашлар маълумотларга ишлов бериш марказларига жойлашган минглаб серверлардан ташкил топади. Улар бир вақтнинг ўзида миллионлаб фойдаланувчини минглаб илова ва ресурлар билан таъминлаб берадилар. Хусусий компанияларга катта компютерлар, эРП, CРМёки бошқа турдаги қўшимча қурилмалар сотиб олиш хамда созлашни талаб этувчи турли серверларни сақлаб туриш ўта қимматга тушиб кетади ва шунинг учун хам корхоналар учун булутли технологиялардан фойдаланиш жуда қулай рақамли электрон восита ҳисобланади. Индивидуал фойдаланувчилар ўртасида ўзининг қулайлигига кўра Гоогле компанияси томонидан тақдим этилаётган “Хужжатлар– Гоогле.доc”, “Календар– Гооглеcалендар” ва Гооглепресентер каби хизматларга ўхшаш кўплаб булутли хизматлардан фойдаланиш жуда қулай ва айни вактда бўлди.
Булутли технологиялардан фойдаланиш узлуксиз ривожланиб ва муваффақиятларга эришиб бораётганлигининг сабаби жуда оддий: уларни қўллаш турли-туман антиқа имкониятларга эга ҳамда инфратузилма ташкил қилиш, хизмат кўрсатиш ва ташкилот ходимларга сарфланадиган бир қанча харажатларни тежайди. Масофадаги маълумотларни қайта ишлаш марказида маълумотларга ишлов бериш ва ахборотларни сақлашга имкон берувчи дастурий-техник таъминот етарли даражада соддалаштирилиши мумкин. Бундай масала ва муаммоларнинг деярли барчаси хизмат кўрсатувчи провайдер зиммасига тўлиқ юклатилади. Бундай ёндашув корхона компютерларида турли операцион тизимлар (Wиндоwс,Линух,МаcОСвабошқалар) ўрнатилган бўлса ҳам уларни қандайдир маънода стандартлаштиришга имкон беради. Булутли технологиялар компаниянинг умумий маълумотларига киришни ва ундан фойдаланишни ташкилот офисидан ташқарида юрган, аммо Интернетга уланиш имконига эга бўлган ходимлар ва мижозлар учун хам бирдек осон таъминлаб беради. Фойдаланиш учун кўплаб қулайликларига қарамай, булутли технологиялар бир қатор жузъий камчиликларга ҳам эга. Жумладан, фойдаланувчининг хизматларни етказиб берувчи глобал ташкилотга тўлиқ боғланиб қолиши. Ҳақиқатан ҳам, булутли хизматлар яратилиши тамойилига кўра, корхона фаолияти хизматлар провайдери ва Интернет провайдернинг қандай иш олиб боришига боғлиқ бўлиб қолади. Замонавий булутли технологиялар нафақат тайёр тармоқ ва сервер қурилмалари, балки, аста-секин ички тизимлар (ембеддедcлоуд) бозорига ҳам жадал кириб бормоқда. Турли хилдаги қурилмаларни глобал тармоққа улаш ва бошқариш ғояси “буюмларинтернети” (Интернет офТҳингс – ИоТ) деб юритилади. Миcрософт Wиндоwс эмбеддед компанияси бош мененжери Кевин Даллас фикрига кўра, буюмлар интернети ғояси кўп йиллардан буён мавжуд булган, аммо бундай тармоқни амалга оширилмаганлигига сабаб - биргина бўғиннинг, яъни, булутли технологиянинг яратилмаганлиги эди.
Тарқатиш моделлари бўйича булутли ҳисоблаш технологиялари хусусий, оммавий ва гибрид технологияларга ажратилади.