Тошкент молия институти “молия-кредит” кафедраси



Download 328,71 Kb.
bet1/13
Sana28.03.2022
Hajmi328,71 Kb.
#515035
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
Закирова Д. (1)


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
ТОШКЕНТ МОЛИЯ ИНСТИТУТИ
МОЛИЯ-КРЕДИТ” КАФЕДРАСИ
МОЛИЯ” ФАНИДАН
Бакалавриатнинг 5230600 – Молия таълим сиртқи йўналиши


ЧЕТ ЭЛ ИНВЕСТИЦИЯЛАРИ ҲАРАКАТИНИ СОЛИҚ МЕҲАНИЗМИ ОРҚАЛИ ТАРТИБГА СОЛИШ МАСАЛАЛАРИ


КУРС ИШИ

Топширди:
















Закирова
Дилноза Ҳайдаровна



“Молия” таълим йўналиши 3-курс талабаси










Қабул қилди:
















Ф.И.О.



“Молия-кредит” кафедраси



ТОШКЕНТ-2022
ЧЕТ ЭЛ ИНВЕСТИЦИЯЛАРИ ҲАРАКАТИНИ СОЛИҚ МЕҲАНИЗМИ ОРҚАЛИ ТАРТИБГА СОЛИШ МАСАЛАЛАР
РЕЖА:
КИРИШ
1. Хорижий инвестициялари ҳаракатини тартибга солишнинг назарий асослари
2. Ўзбекистонда чет эл инвестициялари ҳаракатини солиқ меҳанизми орқали тартибга солиш амалиёти таҳлили
3. Ўзбекистон иқтисодиётига чет эл инвестицияларини жалб этиш ҳолати таҳлили
ХУЛОСА
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ

КИРИШ
Юртимизда инвестиция фаолиятини амалга оширишнинг зарурий ҳуқуқий асослари яратилгани бунинг амалий ифодасидир. Хусусан, “Чет эл инвестициялари тўғрисида”ги, “Чет эллик инвесторлар ҳуқуқларининг кафолатлари ва уларни ҳимоя қилиш чоралари тўғрисида”ги, “Инвестиция фаолияти тўғрисида”ги қонунлар, давлатимиз раҳбари ва ҳукуматимизнинг қарорлари ва бошқа қонун ҳужжатлари унинг ҳуқуқий негизи бўлиб ҳизмат қилади.
Барчамизга маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сонли Фармони билан “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси”нинг қабул қилиниши шубҳасиз мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётида муҳим воқеа бўлди. Ҳаракатлар стратегиясининг учинчи йўналиши Иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштиришнинг устувор йўналишларига бағишланган бўлиб, макроиқтисодий барқарорликни янада мустаҳкамлаш ҳамда юқори иқтисодий ўсиш суръатларини сақлаб қолиш, таркибий ўзгартиришларни чуқурлаштириш, миллий иқтисодиётнинг етакчи тармоқларини модернизация ва диверсификация қилиш ҳисобига унинг рақобатбардошлигини ошириш борасида кейинги 5 йилда амалга оширилиши зарур бўлган устувор вазифалар белгилаб берилган.
Шунингдек, Ҳаракатлар стратегиясида мамлакат инвестицион салоҳиятини янада ошириш, мустақил валютани тартибга солишнинг илғор бозор механизмларини босқичма-босқич жорий этиш устувор вазифалардан бири сифатида белгиланган бўлиб, бу масала кўп жиҳатдан юртимиз экспорт салоҳияти ва импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқариш кўламини оширишга бевосита боғлиқдир. Валюта либерализациясининг амалга оширилиши мамлакатимиз иқтисодий ривожланишини жадаллаштиришда муҳим туртки бўлиши сир эмас.
Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, оҳирги йилларда республикамизда
инвестиция сиёсатини такомиллаштириш ва хорижий инвестицияларни жалб
этиш бўйича қатор ижобий ишлар амалга оширилди. Жалб этилган хорижий инвестицияларнинг асосий қисми реал секторга, яьни ишлаб чиқариш тармоқларини ривожлантиришга ва техник-теҳнологик қайта қуроллантиришга йўналтирилди. Хорижий инвестицияларни кенг миқёсда жалб этиш натижасида мамлакатимизнинг экспорт салоҳияти сезиларли даражада ошди, кўплаб янги иш ўринлари яратилди, ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузилма тармоқлари фаолиятининг самарадорлиги ортди.
Шу билан бирга инвестицияларни жалб этиш ва уларнинг
самарадорлигини ошириш бўйича ҳал этилиши лозим бўлган муаммолар ҳам
талайгина. Хусусан, жалб этилган инвестициялар ҳажми иқтисодиётда чуқур
таркибий ўзгаришларни амалга ошириш учун етарли бўлмаяпти, шунингдек, хорижий инвестициялар катта қисмининг бир нечта минтақаларда тўпланиб
қолганлиги республикамиз минтақаларида мавжуд табиий-иқтисодий
салоҳиятдан тўлиқ фойдаланиш имкониятларини чеклаб қўймоқда.
Ривожланган мамлакатлар тажрибаси уларнинг иқтисодий юксалишида
фаол инвестиция сиёсати марказий ўринни эгаллашини тасдиқлайди. Шу боис
Ўзбекистоннинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш мақсадлари унинг
инвестиция сиёсатида тўлиқ акс эттирилишини тақозо этмоқда.
Мамлакатимиз иқтисодиётини таркибий ўзгартириш, тармоқларни
модернизация қилиш, техник ва технологик янгилашга доир лойиҳаларни
амалга ошириш учун инвестицияларни жалб қилиш борасида бажарилаётган
ишлар алоҳида эътиборга лойиқ.


Download 328,71 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish