Тошкент молия институти “молия-кредит” кафедраси


Ўзбекистон иқтисодиётига чет эл инвестицияларини жалб этиш ҳолати таҳлили



Download 328,71 Kb.
bet8/13
Sana28.03.2022
Hajmi328,71 Kb.
#515035
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
Закирова Д. (1)

3. Ўзбекистон иқтисодиётига чет эл инвестицияларини жалб этиш ҳолати таҳлили
Мамлакатимизда шакллантирилган инвестиция фаолиятининг меъёрий-ҳуқуқий базаси йиллар давомида такомиллаштирилиб келинмоқда. Ҳозир у инвестиция киритишдан тортиб, инвесторларнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва кафолатларигача бўлган жараёнларни қамраб олган. Миллий қонунчилигимизда маҳаллий инвесторлар қатори хорижий сармоялар ҳамда хорижий сармоядорларга ҳам кенг имтиёзлар ва кафолатлар тизими таклиф қилинган. Бу база ўзининг муҳимлиги ва қамров доираси бўйича таснифланган.
“Инвестиция фаолияти тўғрисида”ги Қонунимизнинг мақсади айни соҳадаги муносабатларни тартибга солишдан иборат. Унда инвестициянинг турлари, уларни амалга ошириш шакллари, инвестиция лойиҳаси ва ресурслари, инвестиция фаолияти объектлари ва субъектлари, инвесторнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари, инвестиция фаолиятини давлат томонидан тартибга солиш ва рағбатлантириш, Ўзбекистон Республикасининг Инвестиция дастури, инвестиция лойиҳалари экспертизаси ҳамда инвестиция фаолиятини чеклаш, тўхтатиб туриш ёки тугатиш тартиб-қоидалари ёрқин ифодасини топган.
Инвестиция муносабатларининг моҳияти ушбу фаолият иштирокчилари доирасида ва даражасида ўз ифодасини топади. Инвестиция фаолияти ривожланишининг объектив шароитларини акс эттирадиган алоҳида инвестиция муносабатларининг мавжудлиги тартибга солишнинг мустақил предмети бўлишини тақозо қилади. Ҳуқуқий нуқтаи назардан ёндашганда, инвестиция фаолиятини молиялаштиришни тартибга солиш умумий ҳуқуқий ва хусусий ҳуқуқий тартибга солиш меъёрларини қамраб олади. Бу меъёрларнинг бирлиги ижтимоий ва алоҳида инвестиция муносабатларининг ўзига хос хусусияти ва моҳиятини ифодалайди ҳамда уларни тартибга солиш усулига айланади. Тартибга солиш усуллари ҳуқуқ меъёрларининг ҳам алоҳида, ҳам ижтимоий зарур инвестиция муносабатлари характерига ўзига хос тарзда таъсир кўрсатиш йўлларидан иборатдир.
Юртимизда инвестиция фаолиятини амалга оширишнинг зарурий ҳуқуқий асослари яратилгани бунинг амалий ифодасидир. Хусусан, “Чет эл инвестициялари тўғрисида”ги, “Чет эллик инвесторлар ҳуқуқларининг кафолатлари ва уларни ҳимоя қилиш чоралари тўғрисида”ги, “Инвестиция фаолияти тўғрисида”ги қонунлар, давлатимиз раҳбари ва ҳукуматимизнинг қарорлари ва бошқа қонун ҳужжатлари унинг ҳуқуқий негизи бўлиб ҳизмат қилади.
Инвестиция фаолиятини давлат томонидан тартибга солиш, биринчи навбатда, давлатнинг иқтисодий, илмий-техникавий ва ижтимоий сиёсатини амалга ошириш мақсадларини кўзлайди. Ҳозирги даврда инвестиция муносабатлари капиталларга эгалик қилиш, улардан фойдаланиш ва уларни тасарруф этиш борасидаги муносабатларни қамраб олади ҳамда нафақат миллий иқтисодиёт, балки халқаро иқтисодиёт даражасида ҳам ресурсларни тақсимлаш ва қайта тақсимлаш жараёнларини акс эттиради.


Download 328,71 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish