2-жадвал
Асосий капиталга киритилган инвестициялар манбалари, млрд. сўм
|
2013
|
2014
|
2015
|
2016
|
2017
|
2017 йил 2013 йилга нисбатан ўсиш суръати
|
Жами
|
27557,3
|
37169,1
|
40737,3
|
49476,8
|
60719,2
|
220,3
|
Марказлашган инвестициялар
|
4298,9
|
7401,6
|
8482,2
|
10460,9
|
14975,0
|
348,3
|
Давлат бюджети
|
1377,9
|
1762,9
|
1974,4
|
2210,9
|
3367,9
|
244,4
|
Давлат мақсадли жамғармалари
|
-
|
2294,9
|
2483,1
|
2340,3
|
2333,2
|
-
|
Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси
|
110,2
|
298,5
|
243,6
|
311,3
|
184,4
|
167,3
|
Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси
|
2673,1
|
1390,4
|
1871,5
|
2338,2
|
5175,7
|
193,6
|
Ҳукумат кафолати остидаги чет эл инвестициялари ва кредитлари
|
-
|
1630,7
|
1909,6
|
3260,2
|
3913,8
|
-
|
Марказлашмаган инвестициялар
|
23258,4
|
29646,2
|
32255,1
|
39015,9
|
45744,2
|
196,7
|
Корхона маблағлари
|
8780,0
|
11619,9
|
12607,6
|
14246,9
|
17882,7
|
203,7
|
аҳоли маблағлари
|
5853,2
|
7838,4
|
8614,4
|
12108,1
|
8790,8
|
150,2
|
Тўғридан-тўғри чет эл инвестиция ва кредитлари
|
5594,1
|
5890,2
|
6273,1
|
7569,0
|
12395,2
|
221,6
|
Банк кредитлари ва бошқа қарз маблағлари
|
3031,3
|
4296,0
|
4760,0
|
5091,9
|
6675,5
|
220,2
|
Манба: муаллиф томонидани Статистик тўплам (2017) маълумотлари асосида тузилди.
Юқоридаги жадвалдан кўриш мумкинки, 2017 йилда тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳажми 2016 йилга нисбатан сезиларли равишда ортди. Бунинг асосий сабаби мамалкатимизда 2017 йилнинг учинчи чорагидан бошлаб эркин конвертация сиёсатининг таъсири ўлароқ сўмнинг девальвацияланиши натижасида сўмнинг номинал алмашинув курси деярли икки баробарга ортиб кетгани билан изоҳланади.
Ҳозирги кунда мамлакатда амалга ошрилаётган инвестиция сиёсатининг асосий мақсади жалб қилинаётган инвестицияларни диверсификациялаш, хоржий инвестиция ҳамда кредитларнинг янада кенг жалб қилинишига катта эътибор қаратилмоқда. Сўнги беш йил мобайнида корхона ва аҳоли маблағлари улуши ҳамда хорижий инвестиция ва кредитларнинг улушигина сезиларли ўзгаришларни кўрсатган.
3-жадвал
Асосий капиталга киритилган инвестицияларнинг таркибий таҳлили, фоизда
Инвестициялар таркиби
|
2013
|
2014
|
2015
|
2016
|
2017
|
Жами
|
100,0
|
100,0
|
100,0
|
100,0
|
100,0
|
Давлат бюджети маблағлари
|
5,0
|
4,7
|
4,8
|
4,5
|
5,5
|
Давлат мақсадли жамғармалари маблағлари
|
-
|
6,2
|
6,1
|
4,7
|
3,8
|
Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси маблағлари
|
0,4
|
0,8
|
0,6
|
0,6
|
0,3
|
Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари
|
9,7
|
3,7
|
4,6
|
4,7
|
8,5
|
Корхона маблағлари
|
31,9
|
31,3
|
30,9
|
28,8
|
29,5
|
аҳоли маблағлари
|
21,2
|
21,1
|
21,1
|
24,5
|
14,5
|
чет эл инвестиция ва кредитлари
|
20,3
|
20,2
|
20,1
|
21,9
|
26,9
|
Банк кредитлари ва бошқа қарз маблағлари
|
11,0
|
11,6
|
11,7
|
10,3
|
11,0
|
Манба: муаллиф томонидани Статистик тўплам (2017) маълумотлари асосида тузилди.
3-жадвал маълумотларидан кўриш мумкинки, чет эл инвестициялари ва кредитларининг умумий инвестициялардаги улуши 2017 йилда 26,9 фоизга етган. Юқоридаги жадвалда яна бир энг эътиборга молик кўрсаткич аҳоли даромадлари улушининг 2017 йилда кескин пасайиши бўлди. Чунончи, 2013 йилда иқтисодиётга киритилган инвестицияларнинг 21,2 фоизи аҳоли маблағлари ҳисобига амалга оширилган бўлса, 2016 йилда бу кўрсаткич 2016 йилга келиб 24,5 фоизга етди, бироқ 2017 йилда бу кўрсаткич кескин пасайди ва 14,5 фоизни ташкил этди.
Ўзбекистон иқтисодиётига киритилаётган чет эл инвестициялари ҳам ўз ўрнида тўғридан-тўғри ва портфелли турларга ажратилади. Мазкур инвестициялар ичида тўғридан-тўғри инвестицияларнинг улуши катта салмоққа эга. Хусусан, 2015-2017 йилларда хорижий инвестициялар таркибининг 70,0-77,0 фоизларни ташкил этган (6-расм).
6-расм. Хорижий инвестициялар таркиби (Статистик тўплам, 2017)
Мазкур киритилаётган инвестицияларнинг соҳалар кесимида номутаносиб равишда тақсимланиб қолаётганлиги айрим соҳаларнинг ривожланишиги тўсиқ бўлиб қолаётганилиги ҳам бор гап.
Алоҳида таъкидлаш жоизки, ҳозирги кунда мамлакат иқтисодиётини
ривожлантириш учун ҳар бир тармоқ ва соҳани бир-бири билан боғлиқликда
модернизация қилиш талаб этилади. Чунки, биргина саноат корхонасида
экспортбоп рақобатдош маҳсулотлар тайёрлашга йўналтирилган, якуний ишлаб чиқариш шаклига эга бўлган янги, замонавий тўқимачилик комплексларини ривожлантириш ўз навбатида, юксак технологиялар соҳасидаги лойиҳаларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратишни назарда тутади. Бу лойиҳалар синтетик суюқ ёқилғи ишлаб чиқаришни ташкил қилиш, полиетилен ва полипропилен маҳсулотлар, суюлтирилган ва сиқилган табиий газ ишлаб чиқариш бўйича янги, замонавий газ-кимё комплексларини барпо этиш, энергияни тежайдиган замонавий технологиялар асосида минерал ўғитлар ҳамда янги турдаги кимёвий маҳсулотлар ишлаб чиқариш, эскирган ускуналарни замонавий буғ-газ қурилмалари билан алмаштириш ҳисобидан энергетика тармоғини жадал ривожлантириш каби соҳаларни қамраб олади. Чунки, мамлакат иқтисодиётини, хусусан саноат ишлаб чиқаришни ривожлантирилиши ва иқтисодий ўсишга эришиши учун, иқтисодиётга жалб этилаётган инвестиция маблағларидан оқилона фойдаланиш талаб этилади.
Инвестициялар оқими кам бўлган қишлоқ хўжалиги, илмий-техник изланишлар, маъданий, кўнгил очар ва дам олиш соҳларига жами киритилган инвестицияларнинг 5,5 фоизигина кириб борган (4-жадвал).
4-жадвал
Асосий капиталга киритилган инвестицияларнинг тармоқлар кесимидаги тақсимоти
№
|
Иқтисодий фаолият тури
|
2016
|
2017
|
млрд. сўм
|
фоизда
|
млрд. сўм
|
Фоизда
|
1.
|
Қишлоқ, ўрмон хўжалиги ва балиқчилик
|
1548,3
|
3,1
|
2004,3
|
3,3
|
2.
|
Тоғ-кон саноати
|
8704,7
|
17,6
|
12405,3
|
20,4
|
3.
|
Қайта ишлаш саноати
|
6932,2
|
14,0
|
8746,8
|
14,4
|
4
|
Электротаъминот, газ ўтказиш
|
2545,4
|
5,1
|
5262,5
|
8,7
|
5.
|
Сув таъминот, канализация
|
589,6
|
1,2
|
742,8
|
1,2
|
6.
|
Савдо, моторли транспорт воситалари ва мотоциклларни таъмирлаш
|
2558,2
|
5,8
|
2850,5
|
4,7
|
7.
|
Ташиш ва сақлаш
|
5199,3
|
10,5
|
5298,2
|
8,7
|
8.
|
Меҳмонхона ва умумий овқатланиш хизмати
|
496,6
|
0,9
|
781,7
|
1,3
|
9.
|
Ахборотлаштириш ва алоқа
|
1150,4
|
2,3
|
1891,2
|
3,1
|
10.
|
Молия ва суғурта хизматлари
|
426,3
|
0,9
|
706,7
|
1,2
|
11.
|
Илмий-техник фаолият
|
446,4
|
0,9
|
781,7
|
1,3
|
12.
|
Таълим
|
1181,4
|
2,4
|
1188,4
|
2,0
|
13.
|
Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш
|
924,0
|
1,9
|
1393,1
|
2,3
|
14.
|
Маъданий, кўнгил очиш ва дам олиш
|
381,4
|
0,8
|
566,6
|
0,9
|
15.
|
Турар жойлар қурилиши
|
11013,2
|
22,3
|
10874,5
|
17,9
|
16.
|
Бошқа фаолият турлари
|
2875,5
|
5,7
|
2773,7
|
4,5
|
Манба: муаллиф томонидани Статистик тўплам (2017) маълумотлари асосида тузилди.
3-жадвалда келтирилган маълумотларни шуни кўрсатмоқдаки, ўзлаштирилган инвестицияларнинг қарийб 55 фоизи фақатгина учта тармоққа, қурилиш, тоғ-кон саноати ва қайта ишлаш саноатига йўналтирилган.
Юқоридаги маълумотлардан хулоса қилиб шуни вйтиш жоизки, эндиликда нафақат иқтисодиётга инвестицияларни жалб қилиш, балки бошқа соҳаларнинг ҳам инвестцион жозибадорлигини оширишга катта эътибор қаратилса мақсадга мувофиқ бўлар эди. Бунинг учун, мазкур соҳа субъектлари учун солиқ ва божхона имтиёзлари бериш, уларнинг фаолият юритишига тўсқинлик қилаётган таъсирларга барҳам бериш мақсадга мувофиқдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |