Тошкент молия институти «Молия» кафедраси


-мавзу. Ҳудудий иқтисодиёт ва маҳаллий бюджетларни бошқариш тизимини мукаммаллаштириш масалалари (2 соат)



Download 1,45 Mb.
bet32/39
Sana26.02.2022
Hajmi1,45 Mb.
#469755
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   39
Bog'liq
MAHALLIY BUDJETLAR

13-мавзу. Ҳудудий иқтисодиёт ва маҳаллий бюджетларни бошқариш тизимини мукаммаллаштириш масалалари (2 соат)


Режа:



  1. Худудий иқтисодиёт муаммоларининг кескинлашуви ва уларнинг маҳаллий бюджетларни бошқариш тизими билан боғлиқлиги.

  2. Давлатнинг худудий иқтисодиётни бошқариш ва бюджет сиёсатининг яхлитлигини таъминлаш йқналишлари.

  3. Маҳаллий бюджетларни бошқаришда худудий иқтисодиёт муаммоларидан келиб чиқиб табақаланган ҳолда ёндашувнинг зарурлиги, мезонлари ва молиявий усуллари.



Таянч сўз ва иборалар:



  • Маҳаллий бюджетларни бошқариш;

  • Ҳудудий иқтисодиёт муаммолари;

  • Маҳаллий бюджетларни бошқариш тизимини мукаммаллаштириш;

  • Ҳудудларда бюджет орқали тартибга солиш усуллари;

  • Донор ҳудудлар;

  • Репициент ҳудудлар;

  • Дотация;

  • Субвенция;

  • Субсидия;

  • Бюджетлараро трансфертлар;

  • Бюджет ссудалари;

  • Ўзаро ҳисоб-китоблар.




  1. Худудий иқтисодиёт муаммоларининг кескинлашуви ва уларнинг маҳаллий бюджетларни бошқариш тизими билан боғлиқлиги.

Бозор иқтисодиётига қтиш шароитида алоҳида олинган мамлакатнинг фақат умумий ҳолдаги ижтимоий-иқтисодий ривожланишини алоҳида аҳамият касб этиб қолмасдан, балки ҳар бир мамлакат алоҳида-алоҳида олинган минтақаларининг ҳам ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлаш муҳим аҳамиятга эга. Чунки мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражаси, бошқа шароитлар тенг бқлган пайтда, алоҳида олинган минтақалар ижтимоий-иқтисодий ривожланишларининг йиғиндисидан ташкил топади. Шунинг учун мамлакат миқёсида ижтимоий-иқтисодий сиёсат ишлаб чиқилаётган ва ҳаётга татбиқ этилаётган бир пайтда алоҳида олинган минтақаларнинг қзига хос бқлган хусусиятлари, албатта, инобатга олинади. Акс ҳолда, буни ҳисобга олмасдан ишлаб чиқилган ижтимоий-иқтисодий сиёсат ҳаётга татбиқ этилганда қзининг кқзда тутилган самарасини бермаслиги, шубҳасиздир.
Албатта, алоҳида олинган минтақанинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлаш жуда кқп омилларга боғлиқдир. Минтақанинг иқтисодий географик қрни, ихтисослашганлиги, ишлаб чиқариш салоҳияти, малакали кадрлар билан таъминланганлик даражаси, ижтимоий инфратузилманинг аҳволи ва ҳоказолар ана шулар жумласидандир. Бироқ исталган бир минтақанинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашда яна бир омил мавжудки, унинг қрни алоҳида эътиборга лойиқдир. Бу минтақа ижтимоий-иқтисодий ривожланишини молиявий жиҳатдан таъминланганлигидир.
Ҳақиқатдан ҳам бозор иқтисодиёти шароитида ҳар бир минтақа ижтимоий-иқтисодий ривожланишини молиясиз тасаввур этиб бқлмайди. Кқп жиҳатдан минтақанинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлаш, унда мавжуд бқлган муаммоларни ҳал этиш, унинг ривожланиш суръатларини белгилаш шу минтақанинг молиявий ресурслар билан таъминланганлигига боғлиқдир. Бошқа шароитлар тенг бқлган тақдирда, агар алоҳида олинган минтақа молиявий ресурслар билан яхши таъминланган бқлса, унинг ижтимоий-иқтисодий ривожланганлик даражаси шунча яхши бқлиши мумкин ва аксинча. Шунингдек, минтақа доирасида кучли ижтимоий сиёсатнинг юргизилиши ва уни муваффақиятли амалга ошириш ҳам шу минтақанинг молиявий ресурслар билан таъминланганлик даражасига боғлиқ.
Минтақанинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашда молиянинг роли факат сарфланган маблағларнинг катта-кичиклиги ёки кқп-озлиги билан белгиланмайди. Бу жараёнда молиянинг роли бюджетдан сарфланган харажатларнинг самарадорлиги билан ҳам белгиланади. Бошқача айтганда, гап бу қринда бюджет маблағларининг қай даражада мақсадга мувофиқ сарфланганлиги ва улар сарфланаётган пайтда уларнинг қайтими масаласи қай даражада инобатга олинганлиги хусусида кетаяпти.
Узбекистон Республикасида худудий тараккиет муаммолари хозирги кундаги энг долзарб масалалардан биридир. Унинг марказида махаллий бюджетнинг хукук ва мажбуриятларининг бажарилиши етади. 1997 йилдан амалга оширилаетган худудий сиест концепциясига асосан бюджетлар уртасида маблагларни таксимлашнинг узок муддатли ягона нормативларга асосланиши лозимлиги таъкидланган.
Бизнинг фикримизча, ягона ендошув барча худудлар учун ажратмаларнинг ягона нормативларини урнатишда эмас, балки нормативларни хисоблашнинг умумий тамойиллари ва услубиети амал килиши таъминлашдадирки, бу холат махаллий бюджетлар молиявий ресурс потенциалини хисоблашда уларнинг барча хусусиятларини эътиборга олишни зарур килиб куяди. Алохида вилоятларга солик енгилликларини бериш молия-бюджет тизимининг ягоналигини таъминлашга ердам бермайди. Бу каби имтиезлар республика бюджетидан берилаетган яширинча дотацияларнинг манбаидир.
Шунинг учун бизнинг фикримизча, барча вилоятлар учун умумий булган мезонни ишлаб чикиш зарурдирки, унга кура табакалашган нормативларнинг ягона услубиети асосида бюджет тизими ичида бюджет маблагларини кайта таксимлаш жараени амалга оширилади.
Бундай мезонлар сифатида, худудда яратилаетган кушилган киймат суммасини еки худуд ялпи ички махсулоти суммасини мазкур худудда яшовчи ахоли сонига таксимлаш оркали аникланадиган курсаткичдан фойдаланиш ва уни республика буйича уртача даража билан таккослаш максадга мувофик булади. Бунда шуни эътиборданчетда колдирмаслик керакки, бундай кайта таксимлаш жараени курсаткичи юкори булган худудларни камситмаслиги ва уларда бошкаларга нисбатан маълум рагбатлар тизими булишини кафолатлаши лозим.
Шундай килиб, юкоридагиларни умумлаштирган холда таъкидлаш мумкинки, бюджет-солик мутаносиблигинининг ислохоти куйидаги муаммоларни хал этишга каратилмоги лозим:

  • бюджет масалаларини хал килишнинг номарказлашуви (эркинлаштирилиши) га;

  • бюджет тизимининг роли, ахамияти ва курилиш тамойиллари ахамиятининг янада усишига;

  • худудий муаммоларни хал этиш ва давлат манфаатларининг муофиклигини таъминловчи бюджет механизмини шакллантиришга;

  • бюджетнинг хукук ва мажбуриятланинг бажарилишини такомиллаштиришнинг хукукий меъерий асосларини яратиш ва янада ривожлантиришга ва хаказо.

Умуман, килинган тахлил натижаларини умумлаштириш асосида Узбекистон Республикасида махаллий бюджетнинг хукук ва мажбуриятларининг бажарилишида махаллий бюджет потенциалини ошириш ва улар зиммасига юклатилган вазифаларнинг бажарилишини таъминлаш имкониятларини еритиш мумкин.
Ушбу масала юзасидан таклифлар тизимини шартли тарзда уч йуналишга булиш мумкин:

  1. Махаллий ( худудий,муниципиал) мулкни шакллантириш ва уни бошкаришнинг асосий тамойилларини ишлаб чикиш;

  2. Махаллий бюджетлар потенциалани мустахкамлаш максадидасолик тизимини такомиллаштириш;

  3. Махаллий бюджет хукук ва мажбуриятларини бажарилиши механизмини такомиллаштириш.

Махаллий (муниципиал) мулкни шакллантириш юзасидан таклифлар куйидаги тадбирларни уз ичига олмоги лозим: махаллий (муниципиал) ер ва кучмас мулк объектларин конуний мустахкамлаш; мазкур мулк шаклидан хамда унинг объектлари (ер,кучмас мулк) дан фойдаланиш, эгалик килиш хукуки ва тартибларини руйхатга олишнинг давлат тизимини яратиш; хусусийлаштиришнинг махаллий иктисодиет потенциали нуктаи назаридан тамойилларини такомиллаштириш; ер, кучмас мулк объектларини молиявий бахолаш услубиети ва амалиетини такомиллаштириш( ер кадастри ташкилоти фаолиятини такомиллаштириш ва камчиликларини бартараф этиш); ипотека кредити ва унинг худудий муаммоларини хал этиш, худудий инфратузилма тараккиетидаги ролини ошириш; омавий савдолар тизимини шакллантириш ва бошкалар.
Махаллий бюджет хукук ва мажбуриятларининг бажарилишини такомиллаштириш максадида солик тизимини ислох килиш юзасидан таклифлар соликларнинг икки гурухини фарклаш лозимлигига асосланади:

  1. тегишли бюджет бугинига бириктирилган соликлар еки барча бошкариш органлари молиявий мустакиллигини жумладан, махаллий уз-узини бошкариш тизимини таъминловчи бюджет квоталари;

  2. махаллий бюджетнинг хукук ва мажбуриятларнинг бажарилишини тартибга солиш максадларида кайта таксимлаш учун фойдаланиладиган соликлар.

Махаллий бюджетлар потенциалини мустахкамлаш максадида конуний тарзда нафакат махаллий соликлар ва туловларнинг таркибини аник белгилаб куйиш, балки республика ахамиятидаги давлат соликларининг махаллий бюджетлар даромадларидаги улушлари динамикасини тахлил килиш ва янада такомиллаштириш хам зарурдир. Ушбу стратегик максадга эришиш юзасидан солик тизимини такомиллаштиришнинг куйидаги икки мухим вазифасининг бажарилишига эришиш керак:
- солик тизими жойларда уз махаллий бюджетларнинг уз солик базалари такомиллашувини ва мустахкамлашувини рагбатлантириш лозим;
-махаллий бюджетлар даромадлари умумий хажмида тартидга солувчи соликлардан тушумларни хам кушганда уз даромадлари билан таъминланиши даражаси 70 фоиздан кам булмаслиги лозим.



Download 1,45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish